“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublication.
uz
604
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИНИ КУЧСИЗЛАНТИРИШ
УЧУН СИРТ-ФАОЛ МОДДАЛАРНИ МАЙДАЛАШ ВА ЯНЧИШ ЖАРАЁНИГА
ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
т.ф.ф.д.
Тошев О.Э
ассистент
Қаландарова З.Х
ассистент
Шоназаров М. И
талаба
Элмуродова М.О
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
Ҳозирги вақтда дунѐ бўйича фойдали қазилмаларни майдалаш ва янчиш
жараѐнларини такомиллаштириш, энг истиқболли йўналишлардан ҳисобланади.
Дунѐда тоғ жинсларининг майдаланувчанлигини ошириш ва уларни бойитишда
технологик хусусиятларни яхшилаш мақсадида уларнинг мустаҳкамлигини
кучсизлантиришга доир тадқиқотлар олиб борилмоқда. Фойдали қазилмаларнинг
бўлаклари юзасидаги энергиясини сорбцияли камайтиришга
асосланиб сирт-фаол
моддаларини (СФМ) қўллаш зарурати пайдо бўлди. Бундай муаммоларни ўрганиш
юзасидан қуйидаги бир қанча олимлар Воронков Г.Я., Кусов Н.Ф., Марцинкевич Г.И.,
Шоболова Л.П., Эдельштен О.А. ва бошқалар узларининг илмий ишларида СФМ
эритмалари таъсири остида кўмир формациясини сақловчи жинслар мустаҳкамлик
хусусиятларини ўзгаришини очиқ кон шароитида тадқиқ қилишган. Таркиби бўйича
ҳар хил бўлган СФМ эритмаларининг тоғ жинслари массиви ҳолатига
таъсири
даражасини ўрганишган. Лекин СФМ эритмалари таркибини танлаш бўйича ва
уларнинг тоғ жинслари массиви мустаҳкамлигини кучсизлантиришга таъсирини
ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган услубий кўрсатмалар фақат қазиб олиш
комбайнлари ишига қўлланилади.
Юртимиз ва хорижнинг илмий адабиѐтларида
СФМ эритмасидан фойдаланиш
билан тоғ жинслари мустаҳкамлиги кучсизланишини майдалаш ва янчиш
операцияларида тадқиқ қилиш мавжуд эмас. Шу сабабли рангли металли рудаларнинг
мустаҳкамлигини кучсизланишида СФМ эритмасидан
фойдаланиш билан майдалаш
ва янчиш ишларини олиб бориш усули юқори самарадорликни ва ресурс
тежамкорлигини таъминлайди ҳамда ҳозирги вақтда муҳим аҳамият касб этади.
Лаборатория шароитида СФМ турли эритмалари билан тўйинтирилган фойдали
қазилмалар мустаҳкамлигининг кучсизланишини ўзгариш қонуниятларини ўрнатиш
учун коннинг турли участкаларидан 3та серияда намуналар олинди.
Биринчи серия
намуналар [1] усул бўйича статистик юкламалар берилганда тоғ жинсларининг
физик-механик ва эгилувчанлик хоссаларини аниқлаш учун мўлжалланган.
Навоий
кон-металлургия комбинати АЖнинг ―Маржонбулоқ‖ ва ―Зармитан‖, 1-ГМЗ КБга
қарашли ―Қарақўтан‖ карьерлари учун хос бўлган фойдали қазилмаларнинг турли
хилдаги тоифалари тадқиқ қилинди.
Турли хил CF-8201, ОП-10, Геронол V-87, Соапсток
эритмаларининг асосий
тафсилотлари – сирт таранглиги, синдириш кўрсаткичи, водород кўрсаткичи, электр