Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 385,34 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana17.02.2023
Hajmi385,34 Kb.
#912366
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Dulanov Otabek avtorefarat. seminarga (2).pdf !!!!!.pdf hhhh

Қаранг:
Жданко Т.А. Каракалпаки Хорезмского оазиса // ТХАЭЭ. –М., 1952. Т. 1. –С. 556. 
89
Қаранг:
Сазонова М.В. Женский костюм узбеков Хорезма // Традиционная одежда народов Средней 
Азии и Казахстана. – М., 1989. –С. 96. 
90
Дала ёзувлари. 2019-2020 йиллар. Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун туманлари. 
91
Дала ёзувлари. 2020 йил. Шўрчи тумани Далварзин, Совжирон қишлоқлари. 
92
Дала ёзувлари. 2020 йил. Шўрчи тумани Соҳибкор, Ободон қишлоқлари. 
93
Қипчоқлар ҳам таомларни шу тартибда истеъмол қилишган. 
Қаранг:
Шаниязов К.Ш. К этнической 
истории узбекского народа. –Ташкент, 1974. –С. 271. 


Масалан, «ер тандир»лар турк, қарлуқ, қатағон, барлос каби этник 
гуруҳларда бўлса, «девор тандир»лар эса ўтроқ аҳоли бўлган чиғатой, 
хўжаларда учрайди.
Нон ёпишда тандир яхши қиздирилиб, енглик кийиб, 
рапида ёрдамида ёпилади. Азалий тумуш тарзи чорвачилик бўлган юз, 
дўрмон ва қўнғиротларнинг нон пиширишда «това тошлар»дан 
фойдаланганликлари кузатилади.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг Воҳанинг Шўрчи, Қумқўрғон, Олтинсой 
туманларидаги юз уруғларида, қолаверса, деярли барча ҳудудларда фотиҳа 
тўйида куёв томони 30 тадан 60 тагача қатлама пишириб юборган. Тадқиқ 
этилаётган даврда юпқа ҳам буғдой унидан тайёрланган
94
. Элшунос 
олимлардан Б.Х. Кармишева, К. Шониёзовлар таъкидлашича, бу таом 
Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларида ҳам тановвул қилинган
95
. Хусусан, 
Юқори Зарафшон тожиклари юпқани «тунук» деб номлашган
96

Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой туманларидаги юз (жуз)ларнинг
қишлоқларида ҳамирли тоамлар орасида «ғилминди» машҳур бўлган
97

Ғилминди таоми Зарафшон ҳавзаси қипчоқларида ҳам кенг тарқалган бўлиб 
«ғилбинди»
98
, Юқори Зарафшон тожикларида эса «ғилмунди»
99
деб аталган. 
Ҳозирда ҳам бу таом тансиқ таомлар сирасига киради
100

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларда сумалак кўкартирилган буғдой ва арпа 
майсасидан тайёрланиб, бу таом ҳақида К.Л. Задихина
101
, К.Ш. Шониёзов
102

Н.Г. Борозна
103
, Н.С. Кисляков
104
, Н.П. Лобачева
105
лар алоҳида тўхталиб 
ўтганлар. Сумалак бир неча минг йиллик тарихга эга бўлиб, у воҳада қиш 
чилласи кирган даврдан бошлаб пиширилиб, асосан “илик узилди” даври деб 
Наврўз
106
байрами арафасида кўпроқ пиширилган. Сумалакни тайёрлашда 
буғдой донини ўстириш алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Буғдой дони покиза, 
намозхон аёл томонидан, таҳоратсиз кишилар кўзи тушмайдиган жойда 
ўстирилган. Сумалак қозоннинг тагига олмаслиги учун ёнғоқ, воҳанинг 
айрим туманларида эса тош ҳам солинган. Кун ботиш олдидан қозон тагига 
олов ёқиб, то эртаси қуёш чиққунча тўхтовсиз олови ўчирилмасдан ёқилиб, 
94
Дала ёзувлари. 2020 йил. Шўрчи тумани Ялти қишлоғи. 
95
Қаранг:
Шаниязов К.Ш. О традиционной пище узбеков // Этнографическое изучение быта и культуры 
узбеков. –Ташкент, 1972. –С. 100; Кармышева Б.Х. Узбеки-локайцы Южного Таджикистана// Труды АН 
ТаджССР. –Сталинабад, 1954. Т. XXVIII. –С. 143. 
96
Қаранг:
Материальная культура верховьев Зарафшана. –Душанбе, 1973. –С. 147-148. 
97
Дала ёзувлари. 2020 - 2021йил. Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун туманлари. 
98
Қаранг:
Шаниязов К.Ш. К этнической истории узбекского народа. –Ташкент, 1974. –С. 275. 
99
Қаранг:
Материальная культура таджиков верховьев Зарафшана. –Душанбе, 1973. –С. 148-149. 
100
Маҳмудов К. Ўзбек тансиқ таомлари. –Тошкент, 1989. –Б.25.
101
Задыхина К.Л. Узбеки дельты Аму-Дарьи // Труды Хорезмской археолого-этнографической 
экспедиции. –М., 1952. Т. I. –С. 394. 
102
Шаниязов К.Ш. Узбеки-карлуки... –С. 126. 
103
Борозна Н.Г. Материальная культура узбеков Бабатага и долины Кафирнигана // Материальная 
культура народов Средней Азии и Казахстана... –С. 120. 
104
Кисляков Н.С. Таджики Каратегина и Дарваза... –С. 235. 
105
Лобачева Н.П. К истории календарных обрядов у земледельцев Средней Азии // Древние обряды, 
верования и культы народов Средней Азии. –М., 1986. –С. 16. 
106
Наврўз – халқимизнинг байрами бўлиб, унинг тарихи ҳақида қаранг: Абу Райҳон Беруний. Қадимги 
халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. –Тошкент, 1968. Т. I. –Б. 153-155. 


қозон ковлаб чиқилган. Сумалакни кўпни кўрган, намозхон, кайвони аёл 
сузган
107

Сурхон воҳасида юз (жуз)лари миллий таомлари ратсионида гўшт ва 
гўштли маҳсулотлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Воҳанинг Қумқўрғон, 
Шўрчи, Олтинсой туманлари ҳудудида юз (жуз)ларнинг чорвадор ярим ўтроқ 
аҳоли яшаб, улар анъанавий равишда гўштли таомларни кўпроқ истеъмол 
қилганлар. 
Гўштли таомлар асосан қўй гўштидан тайёрланган. Эътиборга сазовор 
томони шундаки, Республиканинг бошқа минтақаларидан фарқли тарзда 
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида яшовчи ўзбек уруғлари сигир гўштини 
«совуқлик» деб деярли истеъмол қилмаган. Чунки, маҳаллий аҳоли 
тасаввурида сигир гўшти «совуқлик» бўлиб, агар сигир гўшти истеъмол 
қилинса, инсонлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат «совийди» деган тасаввур 
бўлган
108

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг таомлари нафақат турли-туман 
ратсионга бойлиги ва ранг-баранглиги балки ўзига хос этник ва локал 
хусусиятлари билан ажралиб турган. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида миллий 
таомларни тайёрлаш ҳамда таомлар учун зарур бўлган маҳсулотларни 
етиштириш бўйича катта амалий тажриба тўпланиб, таомлар билан боғлиқ 
қарашлар ва маросимлар ҳам асрлар оша ўзбек халқининг моддий ва маданий 
маданияти такомиллашишига муносиб хисса қўшиб келган. 
т
адқиқ қилинаётган даврда жамият ҳаётида содир бўлган тарихий 
жараёнлар, ижтимоий-сиёсий, маданий соҳаларда юз берган улкан 
ўзгаришлар ҳамда енгил саноат, хусусан, тўқимачилик ва тикувчилик 
саноатининг жадал ривожланиши, кишилар дидининг муттасил ўсиб бориши 
ва этномаданий алоқаларнинг кучайиши воҳа аҳолиси кийимлари 
тараққиётида инқилобий ўзгаришлар рўй беришига олиб келди. Натижада 
воҳа кийим-кечаклари европа ва миллий кийимларнинг ўзаро қоришуви 
асосида янгича кўриниш касб этганлигини кўриш мумкин. 
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг
 
анъанавий тақвимий маросимлар узоқ 
тарихий давр давомида шаклланиб, у ёки бу этнос яшаган географик муҳит, 
унинг хўжалик турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлари, анъанавий 
маданияти, этник қатламлари ва бошқа бир қатор омиллар таъсирида 
шаклланиб борган
 
107
Дала ёзувлари. 2021 йил. Қумқўрғон тумани Қарсақли, Бағара қишлоқлари. 
108
Дала ёзувлари. 2020 йил. Олтинсой тумани Зардақўл, Чуқур Обшир қишлоқлари. 


ХУЛОСА 
ХVIII аср охири – ХХ аср бошларида Сурхон воҳасида юз(жуз)ларнинг 
ҳудудий жойлашуви ва этномаданий хусусиятларининг хўжалик фаолияти 
ҳамда моддий маданиятидаги трансформацион жараёнларни мавзусини 
тадқиқ этиш асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
 
1.Ўзбекистоннинг мустақиллиги туфайли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий 
ва маънавий ҳаётнинг барча жабҳалари қатори ўзбек халқининг моддий ва 
маънавий маданиятини этнографик материаллар асосида янгича нуқтаи 
назардан ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
2. Минг йилликлар давомида ривожланиб, жаҳон халқлари моддий ва 
маънавий маданиятида ўзига хос ўринга эга бўлган шарқона, қолаверса, 
ўзбекона моддий ва маънавий маданиятнинг тўла шаклланишига 
имкониятлар очилди. Чунки бу ҳудуд инсоният цивилизатсиясининг қадимий 
марказларидан бири саналади. 
3.Хусусан, анъанавий маданият ва унинг этник функциялари халқ 
моддий ва маънавий маданиятининг турли компонентлари – халқ 
архитектураси, кийим-кечаклари, таомлари ҳамда улар билан узвий 
боғлиқликда тўй маросимлари, табиат билан боғлиқ маросимий анъаналарда 
намоён бўлади.
4. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг
 
ХIХ аср охири - ХХ асрнинг биринчи 
ярмидаги анъанавий маданиятининг этник ва локал хусусиятларига оид 
диссертатсион тадқиқотни якунлар эканмиз, шуни алоҳида қайд қилиш 
жоизки, мазкур ҳудуд тарихий-географик жиҳатдан ўзига хос этнографик 
минтақа ҳисобланган.
5. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг
 
таркиби этник жиҳатдан ранг-баранг 
бўлиб, ўзбеклар мазкур минтақанинг қадимий автохтон халқларидан 
биридир. Қолаверса, мазкур минтақа аҳолисининг анъанавий маданиятида 
ўзбек халқи анъанавий этномаданияти тизимининг асл дурдоналари 
мужассамлашган. 
6. Тадқиқотда минтақа аҳолиси анъанавий маданиятининг этник ва 
маҳаллий хусусиятларига бағишланган мазкур тадқиқотда анъанавий 
маданиятдаги этник жиҳатлар, хусусан, минтақада турли этник ва 
этнографик гуруҳларнинг анъанавий маросимларида, миллий байрамларида, 
моддий маданиятида, маиший турмуш анъаналарида, халқ архитектурасида, 
пазандачилик анъаналари ва миллий таомларида ёрқин намоён бўлишининг 
гувоҳи бўлдик.
7. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг
 
анъанавий моддий ва маънавий 
маданияти тарихшунослиги таҳлили шундан далолат берадики, бажарилган 
тадқиқотларнинг аксарияти археологик, санъатшунослик, архитектура, 
фольклоршунослик йўналишларида амалга оширилган.
8. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида
 
қадимдан асосан ўтроқ ўзбек ва тожик 
халқлари ёнма-ён яшаб суғорма деҳқончилик билан шуғулланиб келганлар.


Ушбу минтақада хўжалик хусусиятлари ва турмуш тарзига кўра деҳқончилик 
билан шуғулланувчи қадимий ўтроқ аҳоли ва хўжалигида чорвачилик етакчи 
бўлган ярим ўтроқ аҳоли ўзининг этник хусусияларига кўра фарқларга эга 
эди.
Умуман олганда тадқиқот

Download 385,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish