Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 385,34 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/14
Sana17.02.2023
Hajmi385,34 Kb.
#912366
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Dulanov Otabek avtorefarat. seminarga (2).pdf !!!!!.pdf hhhh

«
с
урхон воҳаси юз (жуз)ларининг моддий 
маданиятининг этник хусусиятлари »
деб аталган учинчи бобида Сурхон
воҳасида юз (жуз)ларнинг анъанавий тураржойларида минтақавий ва этник 
хусусиятлар, миллий кийим-кечаклар ва зеб-зийнат буюмлари: анъанавийлик 
ва трансформацион жараёнлар ҳамда анъанавий таомлар: таснифи ва 
маҳаллий хусусиятлари таҳлил қилинади. 
Ўзбекистон ҳудудида уй-жойлар қурилиши қадимий тарихга эга бўлиб
52

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг қадимги тураржойлари табиий шароитни 
ҳисобга олган ҳолда барпо қилинган. Шунингдек, ҳар бир қурилган бино 
қурилишида ундан фойдаланиш манфаатлари тўлиқ ҳисобга олинган. 
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларни уй-жой қуришда ўзига хос урф-одатлар 
бўлган. Масалан, уй қурилишини бошлашдан олдин кун ўнгланиб, ҳафтанинг 
хайрли ва хосиятли кунлари аниқланиб
53
, шундан сўнг қўй сўйилиб, қўни-
қўшнилар чақирилган. Меҳмондорчиликдан сўнг уй деворига тошни биринчи 
бўлиб бадавлат, ёши улуғ кекса киши қўйган, қолганини ёшлар давом 
эттирганлар. Воҳанинг Вахшивор, Бодиҳаво каби қишлоқларида эса уй 
қурилишига чақирилганларнинг ҳаммаси биринчи куни ўзлари билан уй 
деворига биттадан тош келтирганлар. Кейин меҳмон бўлиб тарқалишган. Уй 
қурилишини эса уй эгаси ўз оила аъзолари билан бошлаган. Уй 
пойдеворининг биринчи қаторини уй эгасининг ўзи қалаб, қолганига ҳашар 
49
Турсунов Н.Н. Жанубий Сурхон воҳаси этнографияси.−Б.62. 
50
Дала ёзувлари. Шўрчи тумани, Эгарчи қишлоғи. 2021 йил.
51
Дала ёзувлари. Шўрчи тумани, Қўштегирмон қишлоғи. 2021 йил.
52
Асқаров А.А., Абдуллаев Б.Н. Джаркутан. –Ташкент: Фан, 1983; Асқаров А. Энг қадимги шаҳар. –
Тошкент, 2001; Турсунов С.Н. ва бошқалар. Сурхондарё тарихи. –Тошкент, 2004. 
53
Қаранг:
Устаев Ш. Дни недели в поверьях народов Южного Узбекистана / Труды Байсунской научной 
экспедиции. Вып. 3. –Ташкент, 2007. –С. 179-184. 


уюштирган. Ахборотчиларнинг таъкидлашича, ота-боболари қадимдан 
одатда уй қуришда ишни бинонинг «қибла»
54
томонидан бошлашган. 
Албатта, уйни ёпишда ёғоч (асосан арча, тол ёки терак) тўсинлар тоқ (3, 5, 7, 
9, 11, 13) қўйилган. Масалан, ошхона, даҳлизлар учун уч ёки бешта ёғоч 
(хори) ишлатилса, меҳмонхона ва бошқалари учун етти, тўққиз, ўн биттагача 
қолаверса, уйнинг хоналари катталашишига қараб ундан ҳам кўп 
ишлатилган. Томнинг ёғочи (хори) устидан васса қўйилиб, васса устидан 
чий, бўйралар ёки қамиш тўшаб сомон лой билан сувалган.
Сурхон 
воҳасида 
юз 
(жуз)ларида 
ўтмишдан 
мавжуд 
бўлган 
тураржойлардан бири капа бўлиб, воҳа ўзбекларида «капа», «чайла» деб 
аталса, қозоқларда эса «курке» дейилади
55
. Капа вақтинчалик ва мавсумий 
тураржой бўлиб тезда йиғиштириб олишга қулайлиги ҳамда содда 
тузилганлиги билан ажралиб туради
56
. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида капа 
юмалоқ (гумбазсимон) ва тик (конус) шаклида бўлиб ўртача катталиги энига 
уч-тўрт қулоч, бўйига беш-олти қулоч бўлган. Капани тикиш учун узунлиги 
уч тўрт қулоч, диаметри бир ярим, икки бўғин келадиган тол ёки (тут, юлғун, 
арча, заранг), яъни «капа чўп» ерга бир қарич узунликда, ораси уч қарич 
энликда қоқилган. Капа чўплар бўшамаслиги учун икки қулоч юқорироғидан 
жундан тўқилган тизма билан боғлаб чиқилган. Жундан эни тўрт қулоч, бўйи 
олти-саккиз қулоч узунликда кигиз қилинган бўлиб, шамол, довул кўтариб 
юбормаслиги учун тўрт буржига жундан арқон қилиниб, капа чўпга 
боғланган. Пишиқ қилиб, мустаҳкам тайёрланган бу кигизлардан қор ва 
ёмғир ўтмаган. Шунингдек, кигиздан ташқари қамиш ёки устидан сомонли 
лой билан лой сувоқ қилганлар. Ёзги капалар эса қамиш билан ёпилган
57

Айримларининг усти сомонли лой билан сувалган. Эшик оғзига қиш фаслида 
кигиз, бошқа иссиқли кунларда бўйра ёки шолдан тўқилган мато тўшаб 
қўйганлар. Олтинсой тумани Ипоқ, Қарлуқ қишлоқларида тепасидан тутун 
чиқадиган туйнук ҳам қилинган
58
. Ерга чий (бўйра) тўшалиб, устидан кигиз 
ёки гилам тўшаганлар. Капанинг деворига тақаб напармач, бўғжама, кўрпа, 
ёстиқ ҳамда бошқа буюмлар қўйилган. Кираверишда эшикка яқинроқ жойда 
ўчоқ бўлиб, тутун туйнукдан чиқиб турган. Шунингдек, сандалдан 
фойдаланилган. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида капаларнинг усти(томи)ни 
махсус қамишдан тўқилган бўйралар билан ёпганлар. Бу капани воҳанинг юз, 
дўрмон, қарлуқ, барлос уруғига мансуб аҳоли «хос капа»
59
, қўнғиротлар эса 
«чум»
60
деб атаганлар.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ўтов ва капага нисбатан кенг тарқалган 
асосий тураржойларидан бири лочиқ ҳисобланган
61
. Лочиқ тураржой 
54
Қибла – мусулмонларда Каъба жойлашган томонга нисбатан қўлланиладиган атама.
55
Муканов М.С. Халык мурасы. –Алма-Ата, 1974. –С. 99. 
56
Дала ёзувлари. 2020 йил. Олтинсой тумани Чинор қишлоғи. 
57
Ўзбекиситон ҳудудида милоддан олдинги иккинчи асрда ҳам қамиш чайлаларда аҳоли яшаган. 
Қаранг:
Шониёзов К.Ш. Қанғ давлати ва қанғлилар. –Тошкент, 1990. –Б.106-107. 
58
Дала ёзувлари 2020 йил. Олтинсой тумани Ипоқ, Қарлуқ қишлоқлари. 
59
Дала ёзувлари. 2019 йил. Шўрчи тумани Оқтумшуқ қишлоғи. 
60
Дала ёзувлари. 2019 йил Қумқўрғон тумани Мўнка қишлоғи. 
61
Дала ёзувлари. 2019-2020 йиллар. 


сифатида туркиялик юрукларда
62
, озарбайжонларда
63
қолаверса, қирғиз
64
ва 
туркманларда
65
ҳам бўлган. 
Тадқиқотда Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг
 
уй-жойлари доимий ва 
мавсумий-вақтинчалик тураржойлардан иборат бўлган. Доимий тураржой эса 
уй томи дастлаб пахса, хом ғишт, гувала, яъни «бўри калла», «шапати», тоғли 
ҳудудларда тош деворлардан иборат бўлган. Дастлаб бир хонали уйлар, икки 
хонали уйлар ҳамда ХХ аср бошларига келиб «хўржин том», яъни уч хонали 
уйлар, болахонали уйлар қурилган.
ХIX аср охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида Сурхон воҳасида юз 
(жуз)ларнинг тураржойлари тараққиётига этноижтимоий жараёнлар ҳам 
таъсир қилган. Мазкур жараёнлар биринчи навбатда ўлкада рўй берган 
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган. Айнан ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар воҳа аҳолиси анъанавий турар- жойларининг ўзига 
хос трансформатсиялашувига сабаб бўлган. Трансформацион жараёнлар 
кўпроқ аҳоли бадавлат қатламининг тураржойларида ўз аксини топган. 
Ўзбек халқининг аньанавий кийимлари ва тақинчоқлари моддий 
маданиятнинг муштарак бир қисмини ташкил этиб, халқимизнинг миллий 
хусусиятлари, урф одатлари ҳамда эстетик дидини намоён этган. Бошқа 
халқлар кийимлари сингари ўзбекларнинг аньанавий кийимлари узоқ 
тарихий жараёнлар давомида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда урф-
одат, маросим, анъаналар таьсирида даврлар ўтиши давомида ўзига хос 
хусусиятда шаклланиб, ривожланиб келган. Рус элшунос олимаси 
О.А.Сухарева таъбири билан айтганда: «Кийимнинг юзага келиши ва 
турларининг кўпайишида кишиларнинг яшаш тарзи, меҳнати ва иқлим 
шароитидан ташқари, уларнинг маданий ривожланиши, эстетик дидларининг 
ўсиши ҳам асосий омиллардандир»
66

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида кийим-кечаклар учун зарур бўладиган 
матолар асосан уй шароитида тайёрланган. ХХ асрнинг бошларига қадар 
Вахшивор, Сангардак, Шўрчи, Қарлуқ каби ҳудудларда терига ишлов бериб, 
бош, устки ва оёқ кийимлар ҳамда шу каби бошқа кийимлар ишлаб чиқариш 
ўзига хос тарзда ривожланган
67
. Тарихий-этнографик адабиётлардан 
маълумки, Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг миллий кийимларининг тараққий 
этиб, ўзгариб бориши доимий жараён бўлса-да, лекин кийим-кечаклардаги 
жиддий бурилишлар ХIХ аср сўнгги чорагида ва ХХ асрда юз берган. Сурхон 
воҳасида юз (жуз)ларнинг анъанавий кийимларининг трансформатсиясини 
махсус тадқиқ қилган С. Давлатованинг ёзишича, бу даврда бир томондан, 
62
Еремеев Д.Е. Происхождение юриков и туркмен Турции и основные этапы их истории // ТИЭ. –М., 
1963. Т. 83. –С. 40. 
63
Кулиева М.В. Кибитка на яйлачах тюрок Казахского уезда // Изд. Об-ва обследования и изучения 
Азербайджана. –Баку. –1927. –№5. 
64
Антипина К.И. Особенности материальной культуры южных Киргизов. –Фрунзе, 1963. 
–С. 166. 
65
Борозна Н.Г. Материальная культура узбеков Бабатага и долины Кафирнигана // Материальная 
культура народов Средней Азии и Казахстана. –М., 1966. –С. 100. 
66
Сухарева О.А. Древние черты в формах головных уборов народов Средней Азии // ТИЭ. –М.-Л., 1954. 
Т. XXI. –С. 250-289. 
67
Дала ёзувлари. 2019-2020 йиллар. Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун туманлари. 


Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган турли тарихий жараёнлар, хусусан, 
ўзбеклар турмуш тарзига рус ва Европа маданиятининг жадал кириб келиши 
минтақа халқларининг маънавий ҳаётига совет мафкурасининг мажбуран 
жорий этилиши билан бирга техника тараққиётидаги қатор ўзгаришлар ҳам 
миллий кийимларнинг тикилиши, бичими, шакли ва кийимлар учун 
ишлатиладиган мато турлари ҳамда мато тайёрлаш технологиясининг 
жиддий ўзгаришига олиб келган
68
.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг енгил кийимларидан бири кўйлак бўлиб, 
кўйлаклар ўйма ёқа, елка ёқа ҳамда кифтаки деб номланиб, ёқалари қўлда 
тикилган ҳошиялар ёки жияклар билан безатилган. Бўйи тиззадан пастга 
туширилган бўлиб, енглари кенг ҳамда узун бўлган
69

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг эркакларнинг кийим тагидан киядиган 
енгил ич кийимларидан бири яктак кўйлакдир. Яктак кўйлакнинг ёқаси 
ичидан тўртбурчак шаклда қўшимча мато қўйилиб, олди очиқ бўлган
70

Енгил кийимлардан бўлган тик ёқали кўйлак, узун ва кенг енглари, бўйи 
ҳамда узун олд ёқаси билан фарқ қилган
71

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг белбоғ қадимдан ўзбек ва тожик 
халқлари томонидан эъзозланиб келинади
72
. Белбоғ эркаклар уст кийими, 
яъни чопон, желак устидан белга боғланадиган рўмол бўлиб, бўз, шойи каби 
матолардан каштали ҳамда каштасиз тикилган. Белбоғни воҳанинг Олтинсой 
тумани Жобу, Қарлуқ, Ипоқ, Қумпайкал қишлоқлари айрим аҳолиси 
«белқарс» деб атаган
73
. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг чорвадор 
аҳолисининг жундан тўқилган матолардан ҳам белбоғлари бўлган
74

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг эркаклар бош кийимларидан яна бири 
дўппи бўлиб, тикилиш услуби, безатилишига кўра бир-биридан фарқ 
қилган
75
. Дўппи авра, астар, жияк ҳамда пилтадан ташкил топган. Дастлаб 
ҳар бири алоҳида тикилиб, кейин қўшиб тикилган. Дўппиларнинг 
тикилишида салла, салла тагидан киядиган думалоқ, қиррали, яъни «кулоҳ»
76
ҳамда ўзи якка ҳолда кийиладиган тўрт бурчак хиллари бўлган
77
. Шунингдек, 
воҳада чорвадор аҳоли қиш фасли учун туя жунидан тўқилган матодан ҳам 
68
Давлатова С. Кўрсатилган асар. –Б. 113. 
69
Дала ёзувлари. 2020 йил Олтинсой тумани Лўкка, Бодиҳаво, қишлоқлари; 2020йил. Узун тумани 
Хўжаасмин, Хавот қишлоқлари. 
70
Дала ёзувлари. 2020 йил Қумқўрғон тумани Жийдали, Жонбош қишлоқлари; 2020 йил. Сариосиё 
тумани Тоғчиён, Газарак қишлоқлари. 
71
Дала ёзувлари. 2020 йил. Шўрчи тумани Ободон, Шалдироқ қишлоқлари; 2020 йил. Узун тумани 
Чақар, Бешкапа қишлоқлари. 
72
Шаниязов К.Ш., Исмоилов Х.И. Кўрсатилган асар. –Б. 74-75. 
73
Дала ёзувлари. 2019-2020 йиллар Олтинсой, Денов, Сариосиё туманлари. 
74
Дала ёзувлари. 2019 йил. Қумқўрғон тумани Жалойир, Хўжамулки қишлоқлари; 2019 йил Шўрчи 
тумани Далварзин, Шалдироқ, Ободон қишлоқлари; 2020 йил. Денов тумани Жийдабулоқ, Сариҳалқа, 
Шаҳарўлди қишлоқлари. Бу ҳақда яна қаранг: Борозна Н.Г. Материальная культура узбеков Бабатага и 
долины Кафирнигана // Материальная культура народов Средней Азии и Казахстана. –М., 1966. –С. 112. 
75
Сухарева О.А. Древние черты в формах головных уборов народов Средней Азии // ТИЭ. 
– М., 1954. Т. XXI. –С. 350-351. 
76
Кулоҳ дўппи – тепаси конуссимон чўзинчоқ бош кийим. 
77
Дала ёзувлари. 2020 йил. Олтинсой тумани Биби Зайнаб, Бўлак, Ипоқ қишлоқлари. 


дўппи тикканлар. Воҳанинг қўнғирот, юз уруғига мансуб аҳолиси дўппини 
«қалпоқ» деб аташган
78

ХIХ аср охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида Сурхон воҳасида юз 
(жуз)ларнинг анъанавий оёқ кийимлари маҳаллий усталар томонидан 
тикилган бўлиб, такаки, чориқ, ҳаккари, мўкки, тоштовон каби оёқ кийимлар 
тайёрланган. Этик ҳамда махси-ковушларни воҳадаги ҳамма усталар ҳам 
тайёрлай олмаган. Бу хилдаги оёқ кийимлар учун хомашё сифатида от, туя, 
қорамол, қўй ва эчкининг ошланган (ийланган), териларидан фойдаланилган. 
Тери жийда, ўрик (зардоли), жинжак
79
илдизларидан қайнатиб тайёрланган 
сувга 2-3 кун солиб қўйилади. Қизғиш рангга кирган бу тери ошланган. 
Такаки асосан қорамол терисидан қилинган. Шунингдек, чориқ ҳамда 
попушлар ҳам қорамол терисидан тикилган. Масалан, чориқнинг орқа товони 
тагидан тасма ип қилиниб, оёққа айлантириб боғлаб қўйилган. Чориқлар 
асосан ёғин-сочин даврида кийилган
80
. Махси ва мўккилар сарка
81
терисидан 
тикилган. Асосан ёғингарчилик даврида кийиладиган ҳаккари ковушлар 
ёғочдан ясалган
82

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёллари кўйлаклар узун ҳамда кенг 
қилиб тикилган. Аёлларнинг ички кийими оқ матодан тикилган кўйлак ҳамда 
«кўкракбанд»дан иборат бўлган. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу ички 
кўйлаклар устидан ҳамиша кундалик кўйлаклар кийиб юрилган. Воҳада 
қизлар кўйлагидан аёллар кўйлаги маълум томонлари билан фарқ қилган. Бу 
фарқ аввало кўйлак ёқаларида акс этган. Аёллар кўйлаги ўйма ёқа ҳамда 
кўндаланг ёқали бўлган. Ўйма ёқали кўйлак бўйиндан бир қарич узунликда 
кўкраккача кесилган, ингичка жияк тутилиб, боғич қилинган. Асосан бу ёқа 
аёл кишининг бола эмизишига мўлжалланган
83
. Воҳанинг айрим 
қишлоқларида бу кўйлакни «пешчак», «пешкумо» деб аташган
84

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида ХХ асрнинг биринчи чорагида қизлар 
ҳамда қариялар кўндаланг ёқали, яъни елка ёқали кўйлак кийганлар. 
Воҳанинг айрим қишлоқларида бу кўйлакни «кифтаки» деб аташган. Бундай 
кўйлак ёқалари чап ёки ўнг томондан ярим қарич узунликда бош бемалол 
киришига мўлжаллаб кесилган. Бош кириши учун мўлжалланган тепа қисми 
ип билан боғлаб қўйилган
85
. «Елка ёқали» ёки «кифтаки» деб номланган 
78
Дала ёзувлари. 2021 йил. Қумқўрғон тумани Жалойир, Оқжар қишлоқлари; 2021 йил. Шўрчи тумани 
Бахштепа, Оқтумшуқ қишлоқлари. 
79
Жинжак – янтоқнинг бир тури. 
80
Қирғизларда ҳам «чақай» деб номланган чориққа ўхшаш оёқ кийимлари бўлган. 
Қаранг:
Антипина 
К.И. 
Особенности 
материальной 
культуры 
и 
прикладного 
искусства 
южных 
киргизов. 
–Фрунзе: Академия наук КиргССР, 1962. –С. 230. 
81
Сарка – бичилган (ахта қилинган) така. 
82
Дала ёзувлари. 2020 йил. Узун тумани Жончекка, Хонжизза, Карсак қишлоқлари; Хуф водийси 
тожиклари бу турдаги ёғоч ковушларни «кафх» деб аташган. 
Қаранг:
Андреев М.С. Таджики долины Хуф. – 
Душанбе, 1953. Вып. I. –С. 246-248. 
83
Бола эмизиш учун мўлжалланган бундай кўйлак Қашқадарё арабларида ҳам бўлган. 
Қаранг:
Исмаилов 
Х. Традиционная одежда арабов Кашкадарьинской области Узбекской ССР // Костюм народов Средней 
Азии. –М., 1979. –С. 234. 
84
Дала ёзувлари. 2020йил. Сариосиё тумани маркази, Хуфар қишлоғи, Узун тумани маркази, Хонжиза 
қишлоғи. 
85
Дала ёзувлари. 2020 йил. Шўрчи тумани Ялти, Жалойир қишлоқлари. 


бундай кўйлаклар ХХ асрнинг 30-40 йилларида аёллар орасида 
оммалашган
86

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёллари бош устки кийимларидан 
бўлган курта йўл-йўл матодан тикилиб, асосан астарсиз, аврадан иборатдир. 
Куртанинг енглари, ёқаси ҳамда этакларига чиройли жияк тикилган. Сурхон 
воҳасида юз (жуз)ларнинг аёллари куртани асосан бошга ташлаб юришган
87

Курта Ўзбекистоннинг бошқа ҳудуд аҳолиси уруғларида ҳам мавжуд бўлиб, 
қорақалпоқларда «оқ жада»
88
ҳамда хоразм ўзбекларида эса «жаъда»
89
деб 
аталади. 
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёлларнинг пешонага, сочга, қулоққа, 
бўйин, қўл-оёқ ва кўкракка тақиладиган ва тикиладиган мунчоқ, сирға, узук 
ва билакузук каби тақинчоқлари мавжуд бўлган
90
. Сурхон воҳасида юз 
(жуз)ларнинг бундай тақинчоқларни аёллар асосан тўй, байрам (Наврўз, 
Қурбон, Рамазон ҳайитларида) кунлари, айниқса, келинлар тўй куни яхлит 
тарзда таққанлар. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёлларнинг барчаси «гуноҳ 
ёши»дан бошлабоқ қулоққа сирға таққанлар. Сирғаларнинг уй сирғаси, 
ойболдоқ, қозиқ сирға, муҳаммади сирға каби турли хил шакллари мавжуд 
бўлиб, улар турлича номланган
91
. Хусусан, воҳада айлана ёки бодомсимон 
сирғалар бўлиб, «ҳалқайи Муҳаммади» ёки «муҳаммади сирға» деб 
номланган. Муҳаммади сирғанинг тоқ сонли осилчоқлари бўлиб, уларнинг 
сонига қараб «уч оёқли», «беш оёқли», «етти оёқли», «тўққиз оёқли», «ўн бир 
оёқли» каби турларга бўлинган. Воҳада «тўққиз оёқли» ва «ўн бир оёқли» 
муҳаммади сирғани асосан бой хотинлар тақишган. Бу сирғани воҳа аёллари 
Биби Фотиманинг сирғаси деб, муқаддас билганлар
92

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг худудидаги этник жамоаларнинг 
миллий таомларини ўзаро қиёсий ўрганишдан аён бўладики, ўрганилаётган 
даврда халқ таомларида анъанавий этник жиҳатлар ёрқин намоён бўлган. Шу 
билан бирга воҳада анъанавий деҳқончилик ва чорвачилик хўжалик маданий 
типига мансуб аҳоли таомларида кўплаб иноэтник хусусиятлар ҳамда 
умумминтақавий жиҳатларни кузатиш мумкин эди.
ХIХ асрнинг охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида Сурхон воҳасида юз 
(жуз)ларнинг деҳқончилик билан машғул бўлган ўзбек чиғатойлар ва 
тожиклар таомларида асосан донли ҳамда сабзавотли таомлар кенг ўрин 
олган бўлса, чорвачилик билан шуғулланган дўрмонлар, юзлар, қатағонлар 
эса қатиқ-сут, ёғ ва гўштни кўпроқ истеъмол қилишган
93

Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида тандирларнинг «ер тандир» ҳамда «девор 
тандир» сингари турлари ўрнатилишига қараб бир-биридан фарқланган. 
86
Исмоилов Ҳ. Анъанавий ўзбек кийимлари. –Тошкент, 1978. –Б. 28. 
87
Дала ёзувлари. 2019 йил. Денов тумани Кўчакли, Остона, Қум қишлоқлари. 
88

Download 385,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish