Бухгалтерия ҳисоби назарияси



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/154
Sana16.02.2023
Hajmi7,79 Mb.
#911643
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   154
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi Xolbekov 2019 [@iqtisodchi kutubxonasi]

 
Таянч 
иборалар: 
Ҳужжатлаштириш, 
фармойиш 
берувчи, 
тасдиқловчи ҳужжатлар, реквизит, инвентаризация, камомад. 
 
6.1. Ҳужжатлар ва уларнинг бухгалтерия ҳисобида тутган ўрни 
Бухгалтерия ҳисоби усулларидан бири ҳужжатлаштириш бўлиб, унинг 
аҳамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона ташкил этишда, 
шунингдек, ҳисоб ишларини юритиш олдига қўйилган вазифа ҳамда 
талабларга жавоб беришда зарурийдир. 
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” 
Қонунининг 14-моддасига
14
кўра 
операциялар амалга оширилганлигини 
қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир 
фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос 
бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида 
олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик 
карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг 
чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади. 
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга 
оширилаётган пайтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин 
тузилади. 
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар 
амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли 
бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс 
эттирилади. 
Бошланғич 
ҳисоб 
ҳужжатларининг 
мажбурий 
реквизитлари 
қуйидагилардир: 
бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи; 
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; 
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари 
кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда); 
хўжалик 
операциясини 
бажарган 
шахсларнинг 
(шахснинг) 
идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси 
исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда 
лавозимлари номи ва имзолари. 
14
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритиш ҳақида. 2016 йил 13 апрель. № ЎРҚ-404.


78 
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар 
уларнинг ўз вақтида, тўғри ва ишончли тузилиши, шунингдек бухгалтерия 
ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишига 
жавобгардир. 
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари электрон ҳужжат тарзида тузилиши ва 
тақдим этилиши мумкин. 
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси иштирокчилари 
томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк 
ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ҳамда ўчириб ёзишларга йўл 
қўйилмайди. 
Бухгалтерия ҳисобида содир бўлаётган жараёнлар ўша вақтнинг ўзидаёқ 
махсус ҳужжатларда расмийлаштирилади. Бу ҳужжатлар бухгалтерия ҳисоби 
ҳужжатлари 
деб 
аталади. 
Бухгалтерия 
ҳисобининг 
энг 
муҳим 
хусусиятларидан бири унда барча хўжалик операциялари ёппасига қайд 
қилинади. Бу нарса барча хўжалик жараёнларининг тўла тавсифини олиш 
учун зарур. 
Бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти унда хўжалик 
жараёнларининг ҳужжатлаштирилишидир. Бухгалтерия ҳисоби тизимида 
қайд қилинадиган ҳар бир операция дастлаб ҳужжатлаштирилиши керак. 
Ҳужжат бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ягона манбайи ҳисобланади. 
Шу сабабли бухгалтерия ҳисобида ҳужжатсиз малумотлар ахборот сифатида 
тан олинмайди. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари бўлиб ўтган воқеа-
ҳодисалар тўғрисидаги ёзма гувоҳдир, яъни ҳужжатлар ўтган давр тўғрисида 
маълумот беради. 
Барча операцияларни қамраб оладиган ҳужжатларнинг мавжудлиги 
бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан моддий жавобгар шахслар фаолияти 
устидан назорат қилиш учун фойдаланиш ва бошқариш учун асосланган 
маълумотлар олиш имконини беради. 
Бухгалтерия ҳисобида йиғма якунланган кўрсаткичларни олиш учун 
йиғилган 
маълумотларни 
қайта 
ишлашнинг 
махсус 
усулларидан 
фойдаланилади. Бу усулларнинг муҳим хусусиятлари шундан иборатки, улар 
алоҳида ажратиб олинган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бутун 
хўжалик фаолиятини узлуксиз ва ўзаро боғланган ҳолда акс эттирилишини 
таъминлайди. 
Бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари айрим корхона, ташкилот ва 
муассасалар ҳамда маълум бир компания таркибига кирадиган корхоналар 
гуруҳи бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларнинг ишини аудит 
қилиш учун аудит манбайи сифатида хизмат қилади. Бухгалтерия 
ҳисобининг қатор ҳисоб кўрсаткичлари умумлаштирилган кўринишда 
корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолашда ишлатилади. 
Умумлашган кўрсаткичларнинг бир гуруҳи фаолиятни баҳолашда 
бухгалтерия ҳисобининг маълумотларига асосланадиган статистик ҳисоб 
ёрдамида олинади. Ҳисоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Статистика 
Қўмитаси ишлаб чиққан ва тасдиқлаган махсус бланкаларга рўй берган ёки 


79 
содир 
этилиши 
керак 
бўлган 
хўжалик 
жараёнларининг 
ҳамма 
реквизитларини акс эттирилган ҳолда тузилади. Бундан ташқари, тармоқ 
махсуслаштириб ишлаб чиққан бланка шакллари ҳам қўлланилади, ушбу 
ҳолларда ишлаб чиқилган бланкалар шакли молия ташкилотлари томонидан 
тасдиқланиши керак. 
Реквизитлар — бу ҳужжат номи, мазмуни, тўлдириш санаси, 
тасдиқловчи белгилар каби кўрсаткичларни ифодаловчи ёзувлар. 
Реквизитларни нотўғри ёки бузиб кўрсатиш ҳам бухгалтерия ҳисоби тартиб 
ва тамойилларининг бузилишига олиб келади. Шунинг учун бухгалтерия 
ҳисобида ҳужжатларнинг реквизитларини аниқ ва тўғри расмийлаштириш 
талаб қилинали. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish