Бухгалтерия ҳисоби назарияси


-расм. Счетларнинг таркиби ва тайинланиши бўйича



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/154
Sana16.02.2023
Hajmi7,79 Mb.
#911643
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   154
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi Xolbekov 2019 [@iqtisodchi kutubxonasi]

4.2-расм. Счетларнинг таркиби ва тайинланиши бўйича 
туркумланиши 
Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартининг 21- стандартида кетирилган 
счётлар режасига кўра балансдан ташқари счётларга қуйидагилар киради: 
001– «Оператив ижарага олинган асосий воситалар»; 
002– «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»; 
003 – «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»; 
004 – «Комиссияга қабул қилинган товарлар»; 
005 – «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар»; 
006 – «Қатъий ҳисобот варақлари»; 
007 – «Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб 
ҳисобдан чиқарилган қарзи»; 
008 – «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш – олинган»; 
009 – «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш – берилган»; 


68 
010–«Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар»; 
011 – «Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк»; 
012 – «Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган 
харажатлар»; 
013 – «Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)»; 
014 – «Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари»; 
4.3. Синтeтик вa aнaлитик счётлaр, улaрнинг тузилиши вa ўзaрo 
бoғлиқлиги 
Хўжалик жараёнлари рўй бериши натижасида хўжалик маблағлари ва 
уларнинг ташкил топиш манбаларини доимо миқдорий, таркибий ҳамда 
жойлашиши жиҳатидан ўзгариб боришини ҳужжатлаштириш, бухгалтерия 
проводкалари ёрдамида счётларда акс эттириб бориш бухгалтерия 
ҳисобининг 
асоси 
ҳисобланади. 
Олдинги 
саволларимизда 
кўриб 
ўтганимиздек, счётларни улар маълумотларни қай даражада акс эттиришига 
қараб синтетик ва аналитик ёзувга ажаратиш мумкин. Синтетик ёзувда 
хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбалари ҳақидаги маълумотлар 
умумлаштириб, пул ўлчов бирлигида акс эттирилади. Синтетик счётлар 
орқали юритиладиган ҳисоб эса синтетик ҳисоб деб аталади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бухгалтерия 
Ҳисоби 
Миллий 
Стандартларининг 21-сон «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-
хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича 
йўриқнома» номли стандартда келтирилган счётлар синтетик счётлардир. 
Чунки бу счётлар битта маблағ ёки манба тўғрисида умумий маълумот 
беради.
Баъзи ҳолларда маблағ ёки манба тўғрисида аниқлаштирилган, 
деталлаширилган, алоҳидалаштирилган маълумотлар зарур бўлиб қолади. 
Бундай маълумотларни олиш учун аналитик ҳисобдан фойдаланилади. 
Аналитик ҳисоб хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбалари 
ҳақидаги маълумотларни уларнинг алоҳида турлари бўйича, аниқ 
кўрсаткичлар орқали олишда фойдаланилади. Аналитик счётлар миқдори у 
қўлланилаётган корхона, ташкилот ва хўжаликнинг қайси соҳасида 
эканлигига, уларнинг фаолият доираси катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлади. 
Аналитик счётлар бўйича юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб дейилади. 
Қуйидаги мисоллар орқали синтетик ва аналитик счётларнинг бир-биридан 
фарқи ва шу билан бирга уларнинг ўзаро боғлиқлиги кўриб ўтилади. 
«Товарлар» счёти 2900 рақами билан белгиланиб, синтетик счёт 
ҳисобланади. Товарлар хўжалик маблағларининг айланма активлар қисмига 
кириб, муомала соҳасида бўлади. Шунинг учун ҳам бу счёт активдир.
«Товарлар» счёти дебети қолдиғидаги сумма савдо корхонасидаги мавжуд 
бўлган товарлар қийматини билдиради, аммо товарларнинг қайси туридан 
қанча қолганлиги ҳақидаги маълумотни ҳам пул ўлчов бирлигида, ҳам 
натура ўлчов бирлигида аналитик счётлар орқали олиш мумкин.


69 
Синтетик ва аналитик счётларнинг бир - биридан фарқи шундаки, 
синтетик счётларда хўжалик маблағлари ва улар манбалари умумлаштириб 
кўрсатилса, аналитик счётларда эса улар ҳақидаги маълумотлар уларнинг 
турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳамда уч ўлчов бирлиги ҳам қўлланилиб 
акс эттирилади.
Аналитик счётлардаги маълумотларнинг жами уларни умумлаштирувчи 
синтетик счётнинг маълумоти билан тенг келиши зарурлиги —бу 
счётларнинг ўзаро алоқадорлигини ва бир-бирини тўлдириб боришини 
билдиради. Корхона хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбаларини 
ифодаловчи синтетик счёт ва аналитик счётлар ҳам худди шу тартибда 
бўлади. Анлитик счётлар корхона маблағлари ва уларнинг ташкил топиш 
манбаларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида маълумот беради. 
Масалан, машина ва ускуналарнинг эскиришининг синтетик ҳисоби 0230 — 
«Машина ва ускуналарнинг эскириши» счётида юритилиб, пассив счёт 
ҳисобланади. 
Корхонада мавжуд бўлган машина ва ускуналарнинг эскириши 
уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида юритилади. Бу машина ва ускуналарнинг 
эскиришининг аналитик ҳисоби улар учун алоҳида-алоҳида очилган 
инвентар карточкаларда олиб борилади. Аналитик ҳисоб ёрдамида 
аниқланган эскириш суммалари жамланиб, синтетик ҳисобда 0230 — 
«Машина ва ускуналарнинг эскириши» счётида юритилади. Аналитик 
счётларнинг йиғиндиси синтетик счётга тенг бўлади. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish