Бошқарув тизимига раҳбар ходимларни танлашнинг мавжуд имкониятлари ва


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana08.02.2023
Hajmi2,47 Mb.
#909343
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
bosh-aruv-tizimiga-ra-bar-hodimlarni-tanlashning-mavzhud-imkoniyatlari-va-unga-zamonaviy-yondashuvlar

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 4
лашни ташкил этишда қуйидаги тамойилларга 
алоҳида эътибор қаратиш зарур 
1
:
· раҳбарларни танлаш жараёнини демо-
кратлаш ва инсонпарварлаштириш; 
· раҳбарларни танлаш жараёнининг тизим-
лилиги ва ягоналиги; 
· раҳбарларни танлашда ошкоралик ва тенг 
ҳуқуқлилик; 
· раҳбарларни танлашда давлат билан жа-
моатчилик ҳамкорлигини уйғунлаштириш; 
· раҳбарларни танлашда ахборотларнинг 
объективлиги ва тўлиқлиги. 
Биз раҳбарларни танлаш жараёнини таш-
кил этишда уларнинг салоҳияти, фаолият 
йўналиши ҳақидаги маълумотларни йиғамиз, 
лекин уларнинг қизиқишлари, хулқ-атвори, 
шахс сифатидаги йўналишига эътибор бермай-
миз. Ана шунинг учун ҳам раҳбарларни танлаш 
жараёнида кўплаб оғишлар кузатилади.
Бошқарув тизимига раҳбарларни танлаш 
жараёнини ташкил этиш тамойиллари асосида 
раҳбарларни танлаш мезонларини қуйидагича 
ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Маънавий-маърифий, сиёсий етуклиги. 
Бўлажак раҳбарнинг давлат сиёсатини тўғри 
тушуна олиши ва талқин этиши, муассаса фао-
лиятини долзарб йўналишлар асосида ташкил 
эта олиши.
2. Раҳбарлик лавозими учун зарур бўлган 
тажриба, билим, кўникма ва малакага эга 
бўлиши ҳамда бошқариш тамойиллари, таҳлил 
этиш, режалаштиришни билиши ва эгаллаб 
турган лавозимининг барча қирралари бўйича 
билимдонлиги.
3. Муассаса ходимлари фаолиятини тўғри 
йўналтириши, ташкил этиши, фаолият ривожи-
ни ташхис эта олиши, башоратлаши ҳамда 
лойиҳалай олиши.
4. Ахлоқи ва тарбияланганлиги, обрў-
эътибори, ростгўйлик, адолатлилик, соддалик 
ва камтарлик, ўзига ва ўзгаларга нисбатан 
1
Конаржевский Ю.А. Внутришкольный менеджмент. – 
М.: «Педагогика», 1992; Мирқосимов М. Мактабни 
бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари. – Т.: 
«Ўқитувчи», 1995; Иноятов У.И. Ўрта махсус, касб-ҳунар 
муассасасига раҳбарлик қилиш услубини такомиллашти-
ришнинг психологик-педагогик омиллари. // «Касб-ҳу-
нар таълими» журнали, 2002, 1-сон. -6-7-б.; Турғунов С.Т. 
Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари бош-
қарув фао лиятининг назарий асослари. – Т.: «Фан», 2006; 
Тохтаходжаева М. ва бошқалар. Педагогика. – Т.: «Молия-
Иқтисод», 2008.
юқори талабчанлик, масъулият ва ўз бурчи, 
вазифаларига бўлган фидойилик ҳиссининг 
юксак даражада ривожланганлиги ҳамда бар-
ча камчиликларга нисбатан муросасиз бў-
лиши.
5. Сўз билан иш бирлиги – ишчанлик ва уд-
дабуронлик, муассасага давлат органларидан 
келган ва қабул қилинган қарорларни ўз 
вақтида тезкорлик билан мустақил равишда 
бажарилишига таъсир ўтказа олиши.
6. Бошқарув психологиясини билиши – 
аниқ бир мақсадга йўналтирилган, ҳар томон-
лама ривожланган, илмий, ижодий салоҳиятли 
жамоани шакллантира олиши ҳамда мақбул 
ижтимоий-психологик муҳитни ярата олиши.
7. Муассаса раҳбар ўринбосарлари, бўлим 
бошлиқлари ва ходимларнинг вазифаларини 
тўғри тақсимлай олиши ва уларнинг ишларини 
холисона баҳолай олиши.
8. Муассаса ходимлари билан самимий, 
адолатли муносабатда бўлиши ҳамда жамоани 
унумли меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, 
самарали натижага эришишларига имкон 
қадар қулайликлар ярата олиши.
9. Ўз меҳнат фаолиятини тўғри ташкил эта 
олиши, бажариладиган ишлар ҳажмидан ке-
либ чиқиб, уларнинг муҳимлиги нуқтаи наза-
ридан даражаларга ажрата олиши. Ўз фаолия-
тини тўғри режалаштириш асосида муассаса 
жамоасида мўътадиллик ҳамда меҳнат жараё-
нининг самарали бўлишига имконият ярата 
олиши.
10. Муассаса жамоасининг саломатлиги, 
ишчанлик ҳолатларини сақлаши, уларнинг 
кундалик эҳтиёжларини қондиришга керакли 
бўлган шароитни яратиши ва зарур моддий 
ҳамда маънавий ёрдам беришнинг имконият-
ларини топа билиши.
Бошқарув тизимига раҳбарларни танлаш-
нинг умумий мезонлари билан бирга раҳбар-
лик маҳоратини аниқлаш мезонлари ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга. Кўпчилик олимлар
2
2
Фролов Ф.Г. Ёш директор мактаби. – Т.: «Ўқитувчи», 
1991; Ишмухамедов Р.Ж., Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х.
Директорнинг иш китоби (амалий тавсиялар). – Т.: «Фан 
ва технология», 2007; Очилов М. Муаллим – қалб меъмо-
ри. – Т.: «Ўқитувчи» нашриёти, 2001; Файоль А., Эмерсон Г., 
Тейлор Ф., Форд Г. Управление – это наука и искусство. 
– М.: «Республика», 1992; Аҳлиддинов Р.Ш. Ўзбекистон 
Республикасида мактаб таълими тизимини бошқариш 
хусусиятлари. – Т.: ЎзПФИТИ нашриёти, 1997. 
21
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИ / МЕНЕДЖМЕНТ В ОБРАЗОВАНИИ



Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish