Бошқарув тизимига раҳбар ходимларни танлашнинг мавжуд имкониятлари ва


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana08.02.2023
Hajmi2,47 Mb.
#909343
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
bosh-aruv-tizimiga-ra-bar-hodimlarni-tanlashning-mavzhud-imkoniyatlari-va-unga-zamonaviy-yondashuvlar

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 4
ўз вақтида талаб қилиш лозимлигини қайд 
этади
1
.
Кўриниб турибдики, Низомулмулк ўз дав-
рида давлатни бошқариш жараёнида вазир-
лар, бошқа кичикроқ лавозим эгаларини ўз 
ишларига жиддий муносабатда бўлиш, зимма-
сидаги ишларни ҳалоллик ва поклик билан ба-
жаришга даъват этган. Унинг бу гаплари 
ҳозирга қадар ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом 
Каримов Ўзбекистон телерадиокомпанияси 
раиси билан суҳбатда раҳбарлар тўғрисида 
қуйидаги фикрлар бирдирган: «Одил ҳукмдор, 
адолатли раҳбар ғояси Форобийдан тортиб 
Алишер Навоийгача ва яна бошқа кўп-кўп му-
тафаккирларимизнинг улуғ маънавий идеали 
бўлиб келган. Шарқда қадимдан жуда машҳур 
бўлган «Сиёсатнома» деган асарда подшоҳ, 
ҳоким, амир ва беклар, қозию қуззотнинг, за-
монавий тил билан айтганда, раҳбарнинг бош 
вазифаси 
«қўю қўзиларни бўрилардан 
муҳофаза қилиб, ҳаром қўлларни кесиб, ер 
юзини ёмонлик қилувчилардан тозалаш, 
жаҳонни адолат ва осойишталик билан 
обод қилишдан иборат»
, деб кўрсатилган»
2
.
Шу билан бирга Ислом Каримов айрим 
раҳбарлар олиб бораётган салбий ишлардан 
қаттиқ қайғуриб шундай дейди: «Минг афсуски, 
айрим ҳолатларда раҳбарнинг ваколати қанча
оширилса, шунча кўп худбинлик касалига 
учрайди, очкўзлик гирдобига, тамагирлик
ко-
мига тушади. Худди дуо кетгандай. Лавозим, 
вазифа ҳақида гап кетганда, каттами-кичикми, 
тасдиқланиш олдидан текшириб чиқилади, ол-
динги фаолияти ўрганилади – дуппа-дуруст 
одам. Соғлом, меҳнаткаш оилада тарбия ол-
ган, билими ҳам етарли, ҳаракати ҳам бор. 
Зиммасига олаётган масъулияти ҳақида гапи-
ради, катта-катта ваъдалар беради. Унинг гап-
ларини эшитиб, эртага масжидга имомликка 
тавсия қилса ҳам бўлади. Лавозимга ўтиргандан 
кейин эса кўпи билан бир-икки йил ишлайди, 
сўнг мутлақо ўзгариб кетади. Ишни атрофдаги 
одамларни ўзгартиришдан бошлайди»
3

1
Низомулмулк. Сиёсатнома ёки сияр ул-мулк. – Т.: 
«Адолат», 1997. –8-11-б.
2
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан 
қурамиз. 7-жилд. – Т.: «Ўзбекистон», 1999. –239-240-б. 
3
Каримов И.А. Адолат, ватан ва халқ манфаати ҳар нар-
садан улуғ. – Т.: «Ўзбекистон», 1998. –14-б.
Раҳбарга ўрнатилган талаблар тўғрисида 
Президентимиз қуйидагиларни таъкидлайди: 
«Ахир, лавозим кишига кибру ҳаво, бойлик 
тўплаш ва кайфу сафо учун берилмайди-ку! 
Аксинча, у юксак масъулиятни, ҳаётнинг бутун 
роҳат-фароғатидан кечишни, керак бўлиб 
қолганда ўзидан кечишни талаб қилади. Бун-
дай қараш одатга айланиши, ҳаётимизга син-
гиб кетиши керак»
4
.
Таълим тараққиётини прогнозлаш узлуксиз 
таълим тизимини бошқаришнинг демократик 
моделини яратиш ва уни амалиётга жорий 
қилишни тақозо этмоқда. Бу мақсад очиқ 
фуқаролик жамияти учун ҳам назарий, ҳам 
амалий бошқарув нуқтаи назаридан ўта муҳим 
аҳамиятга эга. Бундай бошқарув айниқса, бо-
зор иқтисодиёти муносабатлари жадал ривож-
ланаётган ҳозирги босқичда таълим шахс, дав-
лат ва жамиятни ривожлантирувчи асосий 
омил сифатида намоён бўлишини таъминлаш 
имконини беради.
Бошқарув тизимига раҳбарларни танлаш-
нинг ҳозирда, энг аввало, демократик модели 
яратилаётганлигини эътироф этиш лозим. 
Ҳаёт раҳбарлар зиммасига улкан масъулият 
юклайди. Таълим муассасасида эришилаётган 
барча ютуқлар ҳам, уларнинг оқсаб қолиши 
ҳам кўп жиҳатдан раҳбарнинг моҳирлиги, 
унинг керак вақтда айнан шу шароитга мос 
тўғри қарор қабул қилишига боғлиқ.
Раҳбарлик лавозими таълим муассасасида-
ги педагогик жараённинг ривожи ва ўз қўл 
остидагиларга ҳомийлик қилишдаги масъули-
ят демакдир.
Ҳар қандай фаолият сингари бошқариш 
фао лияти ҳам ўз вазифаларини бир қатор та-
мойилларга асосланиб амалга оширади. 
Бошқарув тамойилларидан келиб чиққан 
ҳолда, бошқарув тизимига раҳбарларни тан-
4
Каримов И.А. Адолат, ватан ва халқ манфаати ҳар нар-
садан улуғ. – Т.: «Ўзбекистон», 1998. –16-б.
20
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИ / МЕНЕДЖМЕНТ В ОБРАЗОВАНИИ



Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish