Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тарих факультети Ижтимоий фанлар кафедраси


Хулқий оғиш ( девиантлик) тушунчаси



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/28
Sana07.02.2023
Hajmi0,62 Mb.
#908870
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
2022 Ижтимоий иш тар ва наз Мажмуа yangi 2

Хулқий оғиш ( девиантлик) тушунчаси. 
Таянч атамалар 
Қадрият, адолат,ҳуқуқ, ижтимоий иш, ижтимоий таъминот, ижтимоий ходим, 
филантроп жамиятлар, ижтимоий тизим, тарихий тараққиёт,хайр-эҳсон. 
 
Россияда ижтимоий иш. Россияда ижтимоий иш муҳтожларга ёрдам 
кўрсатиш бўйича фаолият сифатида кўп асрларга бориб тақалса-да, у 
давлат,турли жамоатчилик гуруҳлари, ижтимоий соҳа тадқиқотчилари 
томонидан ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб объектив зарур ҳодиса 
сифатида қарала бошланди. Ушбу йилларда аҳолига хизмат кўрсатиш 
тизимининг қарортопиши, аҳоли билан иш олиб боришда замонавий 
технологиялар ва методларни кенг қўлланиши ижтимоий сиёсатнинг энг 
жиддий тенденцияларидан бири бўлди. Бунда аҳолига ижтимоий хизмат
кўрсатиш россиялик олимларнинг айрим асарларида ижтимоий иш 
замонавий парадигма сифатида, бошқа асарларда мураккаб ижтимоий-
иқтисодий вазият шароитларидафуқароларни самарали ижтимоий қўллаб-
қувватлаш имконини берадиган юкори самарали ижтимоий технология 
сифатида, яна бошқа асарларда эса ижтимоий соҳанинг, ўмўман олганда, 
муҳим сектори сифатида каралади. «Россия Федерациясида аҳолига 
ижтимоий хизмат кўрсатиш асослари тўғрисида»ги федерал
қонунмазкур масалага аниклик киритади. Қонунда ижтимоий хизмат
кўрсатиш кийин ҳаёт кечираётган фуқароларни ижтимоий қўллаб-
қувватлаш, уларга ижтимоий, тиббий, руҳий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа 
ёрдам турларини кўрсатиш б Уйича фаолият деб каралади. Қонунда 
ижтимоий хизмат турлари мазмун-моҳияти - моддий ёрдам, Уйда 
ижтимоий хизмат кўрсатиш, стационар ҳолатларда ижтимоий хизмат
кўрсатиш, маслаҳат бериш, фуқаролар ва оилаларнинг ижтимоий 
раҳнамолиги ва бошқалар очиб берилади. 


«Кекса кишиларга ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш
тўғрисида»™ федерал қонун Россия жамияти аҳолисининг алоҳида 
ижтимоий гуруҳларига ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги
тасаввурни жиддий равишда тўлдиради ва ўнга кўшимча киритади. У 
аҳолини ижтимоий ҳимоя 
қилиш бўйича фаолият йўналишларидан бири бўлиб, кекса ёшдаги
фуқароларга ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солиш учун мўлжалланган. 
Ўтиш даврининг иқтисодий кийинчиликларига карамай, давлат
ногиронларга, кўп ҳолларда ёлгиз ва ногирон карияларга алоҳида эътибор 
беради. 
Россияда карияларга, шўЖумладан ногиронларга кўп даражали ёрдам тизими 
амал қилади. Жумладан, 2002 йилда 14 млн. кекса кишиларга у ёки бу 
кўринишдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилди. Ярим миллиондан ортик 
ногирон болалар давлат томонидан алоҳида қўллаб-кўвватланади. 
мақсадлилик, қулайлик, иҳтиёрийлик, инсонпарварлик, кийин аҳволда 
колган вояга етмаганларга, кекса кишиларга ва ногиронларга ижтимоий 
хизматлар кўрсатиш устуворлиги, махфийлик, профилактикага 
йўналтирилганлик, инсон ва фуқаро ҳуқуқларига риоя қилиш, ижтимоий 
хизмат кўрсатишнинг барча турлари изчиллиги Россия ижтимоий хизмат
кўрсатиш тизимининг асосий тамойиллари ҳисобланади1. 
Россия аҳолисига ижтимоий хизмат кўрсатиш замонавий тизимининг 
тезковлик билан ривожланиб бораётган инфра тузилмаси ушбу тизимнинг 
муҳим белгиси ҳисобланади. Мураккаб ижтимоий- иқтисодий шароитларда 
мамлакатда янги ижтимоий муассасалар тармоги (стационар, яримстационар 
ва ностационар) яратилган, уларда муҳтож фуқаролар малакали зарур 
ёрдам, маслаҳат, кўмак олишлари мумкин. Кекса кишилар ва ногиронларга 
ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази, аҳолига ижтимоий хизмат
кўрсатадиган комплекс марказлар, аҳолига руҳий-педагогик ёрдам
кўрсатадиган марказлар, геронтологик марказлар, вояга етмаганлар учун 
ижтимоий-реабилитация марказлари, болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий 
етимҳоналар, оила ва болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатадиган ҳудудий 
марказлар шундай муассасаларга киради. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish