Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тарих факультети Ижтимоий фанлар кафедраси


-Мавзу: Ижтимоий иш касбий соҳа сифатида. Ғарбий Европа



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/28
Sana07.02.2023
Hajmi0,62 Mb.
#908870
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
2022 Ижтимоий иш тар ва наз Мажмуа yangi 2

 
3-Мавзу: Ижтимоий иш касбий соҳа сифатида. Ғарбий Европа 
мамлакатларида ижтимоий иш соҳасини тарихий ривожланиш 
асослари. 
Режа: 
1. Ижтимоий ишнинг асосий қадрият ва принциплари. 
2. Ижтимоий адолат ва хилма-хиллик. 
3. Ижтимоий иш ва мижозлар. Ижтимоий ишчиларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари. 
4. Ижтимоий ҳимоя тизимида ташкилот ва муассасалар. 
 
Таянч атамалар 
Қадрият, адолат,ҳуқуқ, ижтимоий иш, ижтимоий таъминот, ижтимоий ходим, 
филантроп жамиятлар, ижтимоий тизим, тарихий тараққиёт. 
Хорижда ижтимоий иш ривожланиши тарихи. 
Фаолият тури сифатида ижтимоий иш юзага келишининг тарихий 
шарт-шароитлари. Фапоуии Европа ва Америкада ижтимоий ишнинг касб 
сифатида қарор топиши. Х Х асрда ижтимоий ишнинг ривожланиши. 
АКД1да ижтимоий ўимоя тизими. Европа ижтимоий таьминот тизими. 
Россияда ижтимоий иш. 
Фаолият тури сифатида ижтимоий иш юзага келишининг тарихий 
сабаблари. Ижтимоий ҳодиса сифатида ижтимоий иш инсон ва жамият 
тараккиётининг илк босқичларига бориб тақалади. Табиий- руҳий 
шижоатда, 
ўзини боқа олмайдиганларга ғамхўрлик қилишда ифодаланган ижтимоий 
ёрдамнинг илк кўринишлари ҳар ҳил жамиятлар, шаклланган анъаналар учун 
хосдир. қадимги Мисрда ибодатхоналарда диний ёрдамлар берилган, оч 
кишиларга нон бепул тарқатилган. қадимги Грецияда, сўнгра қадимги 
Римда ночорлашган қатлам орасида нон, кийим, пул тарқатишда акс этган 
филантропия ғояси ривожланди. қадимги славянларда турли анъанавий 
белгилар билан диний қўллаб- қувватлаш, уруғ, оила, аҳоли доирасида 
ижтимоий-уруғдошлик, шунингдек хўжалик ёрдами, ўзаро ёрдам ва ҳимоя 
ижтимоий ҳимоянинг асосий шакллари бўлган. 


Шаркда ижтимоий ёрдамнинг жамоавий тузилмаси ва ўзига хос механизми 
юзага келди. Ҳар бир киши ўзи мансуб бўлган анъанавий тузилмалар 
ҳимояси остида бўлиши унинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Бу 
тузилмалар ўз аъзоларини қўллаб-қувватлайдиган оила ва жамоадан иборат 
бўлади. Жумладан, Ўрта Осиё ҳудудидаги қадимги жамоа тарбия, ишга 
жойлаштириш, бўш вақтни ўтказиш сингари муаммоларнинг катта 
кисмини 
ҳал қиларди ва шахс, оила, гуруҳ даражасида ижтимоий қўллаб-
қувватлайдиганўзига хос жамоавий марказ ҳисобланар эди. 
Муқаддас “Авесто” китоби ижтимоий тадбирлар тизими ҳакида фикр 
юритиш имконини берадиган биринчи ёзма манба ҳисобланади. Унда 
зардуштийлик динини қабул қилган давлатларнинг тузилмаси ва ижтимоий 
сиёсати ҳакида маълумотлар бор. мақсадли ёрдам кўрсатиш усули 
сифатида хайрия оддий фуқаролар учунўзини тутишнинг характерли 
анъанавий қоидалари ҳисобланган, руҳонийлар ва диний ташкилотлар 
зиммасига эсаижтимоий хизматлар - қўллаб- қувватлаш, ёрдам кўрсатиш,
хайрия тадбирларини ўтказиш юкланган. Ҳукмдорлар, бой фуқаролар, 
ибодатхоналархайрия тушликларини уюштирган ҳамда фақир ва ночор 
ҳамюртларига хайрэҳсонлар тарқатган. Жамоаларда умумий жамоавий 
жамғармаҳисобиданмуҳтож оилалар моддий қўллаб-қувватланган. 
Ўрта Осиё ҳалқлари тарихидаги мусулмончилик даври руҳонийларнинг 
ижтимоий ҳаётдаги иштирокини давом эттирди ва бойитди. Масжидларга 
ҳамда ижтимоий-диний ҳамжамиятларга ижтимоий қўллаб- қувватлаш ва 
кўмак бериш вазифалари юкланди. Ижтимоий ёрдам турлари якка 
тартибдаги 
ва жамоавий шаклларга эга эди. Ҳар кимнинг Ислом динининг асосий 
фарзларини бажариши якка тартибдаги ёрдамнинг энг кенг тарқалган шакли 
ҳисобланади, хайр-эҳсон тарқатиш, муҳтожларга моддий ёрдам бериш 
шулар жумласидандир. Ҳашар ~ жамоа ёрдами, хайр-эҳсон тарқатиш, 
тиббий кўмак,махсус бепул касалхоналарни ташкил этиш жамоавий ёрдам 
шакллариорасида энг кенг тарқалган тури ҳисобланади. 
Ёрдам беришга интилиш инсонга хос фазилот эканини кайд этиш зарур. 
Инсоннинг диний бурчи, муҳтожларга инсонпарварлик хизматлари
кўрсатиштизими сифатида ижтимоий ёрдам ва хайрия барча жаҳон 
динларинингасосида ётади. 
Христиан дини тарқалиши билан ижтимоий масалаларга дойр норматив
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. 347 йилда Сардукий бош черковида 
( Ғарбий ва Шарқий Рим империяси чегарасида) фақирлар, етимлар, бевалар 
вамусофирларга ёрдам кўрсатиш бўйича ўн иккита қоида қабул қилинди. 
Шу билан бирга унда хайр-эҳсонлар тарқатишда, фақирларни овқат 
билан 
таъминлашда ўз аксини топган бошпана ва озиқ-овқат бериш тизими устувор 
ўрин эгаллайди. 


Россияда ижтимоий ҳимоя давлат тизимининг қарор топиши 1701 йилда 
император Петр И томонидан «Авлиё Патриарх уйларида ғариблар, 
касаллар 
ва қарияларни аниқлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинишидан 
бошланди. Император Петр И даврида биринчи етимхоналар пайдо бўлди, 
жамиятга давлат томонидан фақирларни ажратиш ва ҳар бир алоҳида тоифа 
бўйича ғамхўрлик кўрсатиш бўйича чоралар қабул қилиш юкланди. 
Ғарбий Европа мамлакатларида ХВ1-ХВИ1 асрларда ижтимоий ёрдам 
давлат тизими расмийлаштирилиши давлат ролининг ошиши ва айни бир 
вақтда христиан черкови фаоллигинииг пасайиши билан изоҳланади. 
Жумладан, 1529 йилда Германияда ночорларга ёрдам тўғрисида Гамбург 
устави, 
1682 йилда эса давлат таъминоти чора-тадбирлари тўғрисидаги фармон 
қабул қилинади. Англияда 1531 йилда ночорларга ёрдам бериш тўғрисида
қонун қабул қилинади, 1572 йида фақирларга ёрдам кўрсатиш учун 
умуммиллий солиқ жорий этилади. 1601 йилда Англияда қабул қилинган 
Камбағаллик тўғрисидаги қонунда муҳтожларга молиявий ёрдам беришга
урғу берилди. Бу қонунмазкур соҳада қонунчиликни ривожлантириш 
учун асос бўлиб хизматқилди ва ҳукуматнинг инсон эҳтиёжлари учун 
жавобгарлиги шаклланишидабурилиш ясади.
9
Фаолият тури ва касб тури сифатида ижтимоий иш келиб чикишининг 
тарихий доираларини у ёки бу даражада аниқроқ белгилаб олиш мумкин. 
Жумладан, кўпчилик тадқиқотчиларуни саноат ривожланган бошланғич 
даврга киритмоқда. ХВИИИ аср охири - ХИХ аср бошида Европа ва Америка 
мамлакатлари саноатида туб бурилиш даври бошланиб, ишлаб чиқариш 
техник 
жиҳатдан 
такомиллашибгина 
қолмай, 
балки 
ижтимоий 
муаммоларнинг кескинлашишига, ижтимоий табақалашувнинг кучайишига, 
жиноятчилик 
ваишсизликнинг 
ўсишига 
олиб 
келди.Ижтимоий 
муаммоларнинг кескинлашиши қашшоқлар муаммоси келиб 
чиқишига олиб келди, бу эса жамоатчилик томонидан ҳақли равишда 
барқарорликка ва тартибга таҳдид сифатида қабул қилинди. Буҳолат нафақат 
Европа ва Америка мамлакатларида ижтимоий соҳадаги муносабатларни 
тартибга соладиган ижтимоий қонунчиликнинг пайдо бўлишига, балки 
аҳолининг турлигуруҳларини эмпирик ўрганишга олиб келди. ХИХ аср 
бошидааҳоли рўйхатга олина бошланди, турли ижтимоий муаммолар 
текширилди,таҳлилий ифодалаб берилди. Бироқ ХИХ аср охиридагина 
ижтимоий ислоҳотчилар ва хайрия ташкилотлари етакчилари 
ночорларга ёрдам кўрсатадиганодамлар махсус тайёргарликдан ўтиши 
керак деган ҳўлосага келди. 
ХИХ аср охири - ХХ аср бошларида позитивизм ва либерализм вакиллари 
9
1 Кузьмин К.В., Сутырин Б.А. История социальной работы за рубежом и в России (с 
древности до начала XX века). - М.: Академический проект; Екатеринбўрг: Деловая книга, 
2002. - С. 11. 


қарашлари саноати ривожланган мамлакатларда шахснинг мақбул ҳаёт 
кечириши учун барча шарт-шароитлар яратиб бера олмайдиган давлатнинг 
шахс олдида жавобгарлиги ва маънавий бурчи тўғрисидаги тушунча 
пайдо 
бўлишига кўмаклашди. 
Ижтимоий иш ривожланишида уч босқични ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Биринчи босқич ижтимоий ишнинг касб сифатида қарор топиши билан 
ифодаланади. Иккинчи босқич ХХ асрда Шимолий Америка ва Европада 
ижтимоий иш касбининг ижтимоий институтга айланиши билан 
ифодаланади. 
учинчи босқич ижтимоий ишнинг бутун дўнё б Уйлаб таркалиши 
билан 
ифодаланади. 
Рарбий Европа ва Америкада ижтимоий ишнинг касб сифатида қарор 
топиши. ХИХ аерда ижтимоий ишнинг касб турига айланиши Европа 
мамлакатларининг тез саноатлашиши ва ўрбанизацияси туфайли 
ижтимоий 
муаммоларнинг 
кескинлашишидан 
ташвишга 
тўшган 
филантропик 
жамиятлар 
фаолиятига бориб такалади. Одамлар ҳеч бир махсус тайёргарликсиз
хайрия 
билан шуғулланганлар. ХИХ асрнинг биринчи ярмидаёк бў соҳада диний 
арбоблар ва хусусий шахслар билан ҳамкорликда ижтимоий муаммоларни 
юмшатишга интилган кучли ижтимоий ташкилотлар пайдо бўла бошлади. 
1866 йилда Стокгольмда Ҳомийлик Ижтимоий уюшмаси ташкил этилди. 
1869 йилда Лондонда кўрсатилаётган ёрдамни мўвофикаштирўвчи
хайрия 
жамияти ташкил этилди (Тҳе Чаритй Организатион Соcиетй). 
Германияда ишчиларнинг аҳволи кескин ночорлашиши натижасида давлат 
ижтимоий таъминотига эҳтиёж пайдо бўлди, чўнки черковлар ва хусусий 
хайрия муассасалари ижтимоий соҳани ресўрслар билан таъминлашда 
юзага келган муаммоларга бас келолмай колди. 1880 йилда муҳтожларга 
ёрдам 
кўрсатиш бўйича Германия конгресси ташаббуси билан ночорлар ҳақида 
ғамхўрлик қилувчи Германия хайрия иттифоқига асос солинди. Бундай 
ташкилотлар жаҳоннинг бошқа мамлакатларида ҳам ташкил этилди. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish