ПРАВО И ЭКОНОМИКА
ЎЗБЕКИСТОН ВРАЧЛАР АССОЦИАЦИЯСИНИНГ БЮЛЛЕТЕНИ
ҳолатларда маммографияни қўллаш мақсадга
мувофиқдир [4].
Маммографик текширув: Маммография-
нинг асосий вазифаси – кичик ўлчамлардаги
сипмтомсиз саратонни аёлнинг ўзи ёки унинг
шифокори аниқлай олишидан аввал эрта
босқичларда аниқлаш. Иккинчи вазифа – пай-
паслаганда тугунчалар аниқланганда ташҳис-
ни аниқлаштириш, шунингдек сут безларида
ўзгаришлар кузатилганда аёлларнинг аҳво-
лини назорат қилиш. Шундай қилиб, маммо-
графия иккита асосий мақсадда қўлланилади:
скрининг ва диагностика учун. Рентген маммо-
график (РМТ)скрининг ҳар йилда бир марта 50
ёшдан катта аёлларда, 40-50ёшдаги аёлларда
хар 2 йилда бир мартта ўтказиш сут бези са-
ратони ҳолатлари сонини анча фоизга камай-
тириш имконини беради [2, 6, 12].
Маммограммалар таҳлил қилинганда қуйи-
дагилар аниқланиши мумкин:
тўқималар архитектуроникаси, зичлиги,
асимметрияси, томирлар ёки сут йўлларининг
кенгайишлари;
калцинатлар;
тери ёки кўкрак учидаги ўзгаришлар [8].
Маммографияни афзалликларига кўп ахбо-
рот олишни киритиш мумкин – олинган нати-
жаларнинг ишончлилиги 75-95 фоизни ташкил
қилади. Ёғ тўқимаси миқдори катта бўлган сут
безларида маммография таъсирчанлиги 100
фоизга яқинлашади [3, 5, 8]. Аммо ушбу усул
самарадорлигини турли ёш гуруҳларида баҳо-
лаш масалалари ҳали очиқ қолмоқда. Айниқса
40-49 ёшдаги аёлларда маммологик скрининг
усули сифатида РМГдан фойдаланиш кўплаб
бахс-мунозараларга сабаб бўлмоқда – кўпчи-
лик муаллифларнинг маълумотларига кўра,
РМГ ушбу ёш гуруҳига мансуб аёлларнинг тах-
минан тўртдан бир қисмида СБСни кўрсатмай-
ди, 50 ёшдан катталарда бундай ҳолат улар-
нинг ўндан бир қисмида кузатилади. Буни ёш
аёлларда сут безининг без компоненти ҳали
зич бўлиши билан изоҳланади, шунинг учун
РМГ ушбу ёш гуруҳидаги аёллар учун кўп ах-
борот бермайди (усулнинг таъсирчанлиги 98
фоиздан 55 фоизгача тушиб кетади) [8]. Мам-
мографик скринингнинг жиддий камчиликла-
ридан биттаси – текширувларда нурларнинг
ортиқча юкламаси. Сут бези юқори радио-
сезгирликка эга, бу 40-49 ёшлардаги аёллар
учун аҳамиятли, чунки радиосезгирлик нур-
лантириш пайтида ёшга жиддий боғлиқ бўла-
ди [8, 12]. Шундай қилиб, аёлларнинг ёшга
доир ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб,
РМГнинг фойдаси билан унинг зарар кўрсати-
ши эҳтимолини таққослаш зарур. Магнит-ре-
зонанс томография (МРТ) Магнит-резонанс
томографиядан сут бези касалликларини қиё-
сий ташҳислашда фаол фойдаланилади. Усул
анатомик тузилмалардаги арзимас фарқларни
ҳам кўрсатиб беради, усулнинг таъсирчанлиги
турли манбалар маълумотларига кўра 97 фо-
изга етади [2, 5, 6]. МРТнинг янги афзалликла-
ридан биттаси – юқори ечим қобилияти, усул-
нинг ноинвазивлиги, нур таъсирининг йўқлиги,
уч ўлчамли тасвир олиш мумкинлиги. Айниқса,
киста ичидаги ўсмаларни аниқлашда кўп ах-
борот беради. Сут безининг мултитцентрик
саратонида контактли МРТ маммографияга
қараганда анча таъсирчанлироқ ҳисоблана-
ди, чунки барча ҳажмли ҳосилаларни 80 фо-
изгача аниқлаш мумкин [2, 5]. Усул бир қатор
камчиликларга эга: қийматининг юқорилиги,
гадолинийли контрастни вена ичига юбориш
зарурлиги, ортиқча тана вазнига эга ва клау-
строфобияли аёлларга қўллаб бўлмаслиги [8,
12]. МРТ ёрдамида доим ҳам микрокалцинат-
лар тўпланиши ва тузилманинг локал қайта
тузилиши кўринишидаги СБСнинг дастлабки,
ноклиник белгиларини муносиб ташҳислаб
бўлмайди, шунинг учун уни скрининг сифатида
қўллаш тавсия этилмайди. Сут бези саратони-
ни ташхислашда дастлабки босқичда тадқиқот
гуруҳлари сўровнома асосида шакллантирил-
ди, сўнгра текширув, сут безлари, қалқонси-
мон безлар ва тос аъзоларининг ултратовуш
текшируви ўтказилди. Анкетада ҳар қандай хо-
силаларни, тугунларни аниқлаш, кейин ултра-
товуш текшируви билан маммологик ўз-ўзини
текширишни баҳолашни ўз ичига олади.Бе-
морларнинг шахсий маълумотларини таҳлил
қилиш шуни кўрсатадики: аёлларда қуйидаги
касалликларнинг мавжудлиги қайд этилган -
гормонал, ҳайз даври, қалқонсимон безнинг
патологияси, баъзида аутоимун жараёнлар-
нинг мавжудлиги, ҳайз куриш функциясининг
эрта бошланиши, ёмон одатлар (чекиш, спирт-
ли ичимликлар) , ирсиятга богликлик оила та-
рихи (сут бези саратони билан онкопатология,
гинекологик касалликлар, яқин қариндошлар-
да эндокрин патологиялар мавжудлиги) [8].
Хулоса ўрнида шуни айтмокчимизки, сут бези
саратонини эрта аниқлаш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар нуқтаи назаридан, сўровнома
йўналиши, сут безини ўзини ўзи текшириши
натижасида сўнгра ултратовуш ташхислаш ке-
рак. Бу, биринчи навбатда, қиёсий ташхислаш
имкониятини, жараённинг мавзусини аниқлай-
ди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами да-
ражасида ултратовушли текшириш усулидан
сўнг шахсий маълумотларни тўплаш асосида
йиллик сўровларни ўтказиш керак.
33
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ ЖУРНАЛИ, 2/2022
Do'stlaringiz bilan baham: |