Ilmiy-amaliy tibbiyot jurnali issn 2010-7773 O‘zbekiston vrachlar assotsiatsiyasi toshkent o’zbekiston Vrachlar Assotsiatsiyasi 2022 yil


Маълумот учун. Сут бези саратонининг



Download 34,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/208
Sana01.02.2023
Hajmi34,74 Mb.
#906714
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   208
Bog'liq
БАВУ № 2, 2022

Маълумот учун. Сут бези саратонининг 
бутун дунёда тарқалганлиги
Америка онкология жамиятининг маълу-
мотларига кўра, ҳар йили дунёда 2,2 миллион-
дан ортиқ сут бези саратонининг янги ҳолатла-
ри қайд этилади, 700 000 дан кўп ҳолатларда 
фожиавий якун топади [15]. Ўзбекистон Ре-
спубликасида 2021 йил давомида онкологик 
касалликларни аникланиши – 100 000 аҳолига 
74,0 ни ташкил этган бўлса, бунда сут бези 
саратони 100 000 – аҳолига 12,0 ни, Тошкент 
шахрида онкологик касалликларни аникла-
ниши 100 000 – аҳолига 165,7ни, бу сут бези 
саратони эса 33,2ни ташкил этган. Тошкент 
вилоятида онкологик касалликларни аниқла-
ниши 100 000 – аҳолига 83,1ни, бундан сут 
бези саратонини эса 12,4 ни ташкил килган.
Булардан профилактик тиббий кўрик ва бошқа 
текширувлар натижасида аниқланган сут бези 
саратони Ўзбекистон Республикаси бўйича 
45,5 % ни, Тошкент шахрида 34,4 % ни, Тош-
кент вилоятида 53,8% ни ташкил этган [13]. 
Юқоридаги маълумотлар ўз ўзидан мақсадли 
скрининг ўтказиб касалликни ўз вақтида эрта 
босқичларда аниқланишига ёрдам беради. Бу-
нинг учун Соғлиқни сақлаш муассасаларининг 
бошланғич бўлимларида клиник текширувлар-
дан ташкари УТТдан кенг кўламда фойдала-
ниш мақсадга мувофик бўларди.
Сут бези касалликларини аниклаш усул-
лари:
Сут безини ўзини ўзи текшириш усули. 
Усул оддий ва ҳамма қўлласа бўлиши билан 
маъқулдир. Усулнинг самарадорлиги уни аёл-
лар томонидан бажарилиши сифатига боғлиқ. 
Ўзини ўзи текшириш маммографик текшириш 
билан бирга қўшилганда кўпроқ натижа бера-
ди. Ундан маммографик скрининг бўлмаган ва 


31
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ ЖУРНАЛИ, 2/2022
ХУҚУҚ ВА ИҚТИСОДИЁТ
мунтазам физикал кўриклар ўтказилмайдиган 
минтақаларда фойдаланиш мақсадга муво-
фиқдир [1, 9, 10]. Сут безини мустақил текши-
ришнинг татбиқ этилиши аёлларни мунтазам 
ўзини ўзи текширишга рағбатлантиришга ва 
уларни ўқитишга асосланган. Афсуски, мунта-
зам ҳар ойлик мустақил текширувларни фақат 
8 фоиз аёллар ўтказади, 36 фоиз аёллар эса 
буни мунтазам қилмайди [9, 10]. Саратон-
га қарши тарғиботни кенгайтириш, онкологик 
огоҳликни ошириш ва умумий даволаш тар-
моғи шифокорларининг малакасини оширишга 
асосланган СБСни аниқлашнинг ташкилий ти-
зимида аёлларни ўзини ўзи текшириш усулла-
рига ўргатиш ва бунда поликлиникалар, кўрик 
хоналари ва гинекология хоналарига, шунин-
гдек бошқа касалликлар юзасидан профилак-
тика бўлимларига юборилган ҳамма аёлларда 
сут безларини мажбурий тарзда кўрикдан ўт-
казиш, пайпаслаш кўникмаларини шакллан-
тириш мақсадга мувофиқ. Сифатли мунтазам 
ўзини ўзи текширишларни бажариш аёллар-
нинг скрининг дастурларида оммавий иштирок 
этиши учун муҳим рағбатлантирувчи омилга 
айланиши мумкин, шунингдек йиллик маммо-
график скринингда аниқланмаган скрининглар 
орасидаги «интервалли» СБС муаммосини 
бартараф этишга ёрдам беради [9, 10]. Сут 
безлари саратонини барвақт аниқлаш мақса-
дида уларни мустақил текшириш частотасини 
етарлича юқори даражада сақлаб туриш учун 
оммавий ахборот воситаларидан фойдалан-
ган ҳолда кенг кўламли фаол мотивациялаш 
тадбирлари талаб этилади. Тиббий ходимлар 
билан ора-чорада маслаҳатлашиб туришлар 
ва амбулатория муассасаларидаги кўзгазмали 
тарғибот ушбу мақсадга эришиш учун етарли 
эмас [5, 10]. Шу пайтгача ўзини ўзи текшириш 
ёрдамида СБСдан ўлимни камайиши ҳақи-
да ишончли далиллар бўлса хам, ушбу усул-
га қизиқиш ортиб бормоқда, бу эса шу билан 
изоҳланадики: 
аксарият аёллар (90 %) ўсмаларни ўзлари 
аниқлайди;
ўзини ўзи текшириш скрининглар (физикал 
ёки маммографик) ўртасида «интервалли» са-
ратонларни аниқлашга ёрдам бериши мумкин; 
баъзи бир минтақаларда ўзини ўзи текши-
риш СБСни скрининг қилишнинг ягона усули 
бўлиши мумкин (географик ва иқтисодий саба-
бларга кўра) [5, 9, 10, 11]. 
Қисқа муддатли йиллик йўл-йўриқ берувчи 
машғулотларнинг ўзи ҳам ўзини текшириш да-
стурларида иштирок этишни етарлича юқори 
даражада сақлаб туриш учун етарли бўлиши 
мумкин, аёлларнинг ўзини ўзи текшириш усул-
ларидан фойдаланиш, асосан ижтимоий-де-
мографик параметрлар билан эмас, балки 
хулқ-атвор хусусиятлари билан белгиланади 
[10, 11]. Шундай қилиб, СБСни барвақт ташҳис-
лаш учун аёлларни бирламчи соғлиқни сақлаш 
бўғинида босқичма босқич текшириш ва ўзи-
ни ўзи текшириш, ультратовушли текширув 
усулларини қўллаш СБСни эрта босқичларда 
аниқлаш имкониятларини анча оширади, на-
фақат аҳолининг, балки шифокорларнинг ҳам 
онкологик огоҳлигини оширади. 

Download 34,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish