НОМЗОДЛАРНИ БИРЛАМЧИ САРАЛАШ МЕХАНИЗМИ Асадов Д.А., Хакимов В.А. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази Мақолада тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш марказини “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни
сақлашни бошқариш” кафедрасининг тажрибаси асосида соғлиқни сақлаш тизими раҳбар кадрларни стратегик
захирасига номзодларни бирламчи саралашини ўтказиш механизми тахлил қилинган.
Калит сўзлар : соғлиқни сақлаш тизими, соғлиқни сақлаш вазирлиги, раҳбар кадрлар стратегик захираси,
номзодларни бирламчи саралаш.
МЕХАНИЗМ ПЕРВИЧНОГО ОТБОРА КАНДИДАТОВ В СТРАТЕГИЧЕСКИЙ РЕЗЕРВ РУКОВОДЯЩИХ КАДРОВ ДЛЯ СИСТЕМЫ ЗДРАВООХРАНЕНИЯ В статье на основе опыта кафедры “Общественное здоровье и управление здравоохранением” Центра развития
профессиональной квалификации медицинских работников анализируются особенности первичного отбора кандидатов
в процессе формирования стратегического резерва управленческих кадров для системы здравоохранения Республики
Узбекистан.
Ключевые слова : система здравоохранения, министерство здравоохранения, стратегический резерв руководящих
кадров, первичный отбор кандидатов.
PRIMARY SELECTION MECHANISM OF CANDIDATES FOR STRATEGIC RESERVE OF LEADERSHIP FOR THE HEALTHCARE SYSTEM Based on the experience of the Department of Public Health and Healthcare Management of the Center for the Development
of Professional Qualifications of Medical Workers, the article analyzes the features of the primary selection of candidates in
the process of forming a strategic reserve of management personnel for the health care system of the Republic of Uzbekistan.
Key words : health system, ministry of health, strategic leadership pool, primary selection of candidates.
Муаммони долзарблиги. Ўзбекистон Ре-
спубликаси Президентининг 2017 йил 8 сен-
тябрдаги ПФ-5185 сонли Фармони билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида
Маъмурий ислоҳотлар концепцияси” билан
ҳар бир соҳа ёки тармоқни бошқаришнинг ин-
новацион, самарали тизимини шакллантириш-
нинг асосий йўналишлари сифатида давлат
хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш-
нинг махсус йўналишларини ривожлантириш
вазифаси белгиланган [1]. Соғлиқни сақлаш
тизимида амалга оширилаётган тизимли ис-
лоҳотлар самарадорлигини таъминлашда
соҳа учун профессионал раҳбарлар тайёрлаш
механизмини ишлаб чиқиш масаласи ўта дол-
зарбдир. Амалга оширилган ўрганишлар нати-
жалари республика соғлиқни сақлаш тизимида
профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш
механизмлари тўла шакллантирилмаганли-
гидан далолат бермоқда. Тадқиқотларимиз-
да биз юқорида келтирилган меёрий хужжат
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон-
ли Фармони [2] билан тасдиқланган «2019-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш
концепцияси»да мамлакат соғлиқни сақлаш
тизимига менежмент ва тиббий хизматлар си-
фатини бошқаришнинг энг намунали амалиёт-
ларини жорий этишни таъминлайдиган замо-
навий бошқарувни татбиқ этиш вазифасини
асос қилиб олдик.
Концепция ижросини таъминлаш мақсади-
да қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа
бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 25
январдаги 34/25-сонли “Ўзбекистон Республи-
каси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари-
нинг стратегик режалаштириш ва бошқариш
имкониятларини такомиллаштириш тўғриси-
да” қўшма қарорининг [3] ижроси натижалари
мазкур лойиҳада иштирок этишга номзодлар-
нинг бошланғич даражаси турлича эканлигини
кўрсатди [4].