78
иқтисодий тизимида кредитнинг урни ва роли у бажараётган функциялари
билан ианикланади. Кредитнинг функцияси - бу кредитнинг иқтисодиётда
фаолиятнинг муаян равишда намоён бўлишидир.
Кредитни тахлил килишда, унинг функцияси мохияти ва роли
ўртасидаги оралик бугин сифатида куриб чикилади.
Кредит томонидан бажариладиган функциялар турли адабиётларда
турлича берилади. Купгина адабиётларда кредитнинг 4та
функцияси
курсатилган ва асосланган бўлиб улар қуйидагилар:
- капиталларни кайта таксимлаш ва фойда нормасини текислаш
(тенглаштириш);
- муомала харажатларини тежаш;
- капитални марказлашуви;
- капитални йигилиши ва жамгариш функцияси.
Бирок бошқа купгина китобларда кредитнинг бошқа 4та функцияси
курсатилгандир.
Бу функциялар;
- кайта таксимлаш
функцияси;
- кайта такрор ишлаб чиқариш функцияси;
- муомаладаги хакикий накд пул маблағларини кредит муомала
воситалари билан алмаштиради;
- рағбатлантириш функцияларидир.
Бу
юқорида кўриб утилган функциялар ёрдамида кредит
мамлакатдаги таксимланган ва буш турган моддий ва пул маблағлари уз
эгаларидан вақтинчалик бошқа мулк эгаларига
харакат килишлари учун
имкон яратади . Кредитрнинг кайта таксимлаш функцияси 2 кўринишда
пул ва товар шаклларида амалга оширилиши мумкин.
Кредитнинг такрор ишлаб чиқариш функциясида эса кредит 2 хил
кўринишда намоён бўлади:
79
- қарз олувчи томонидан олинган кредитлар уларга керакли капитал
хажмини таъминлайди, тадбиркорлик фаолиятини олиб боришига имкон
яратилади.
- турли корхоналарга кредит берилиши натижасида жамият микёсида
ишлаб чиқариш учун яхши ва ёмон холатлар (шароитлар) вужудга келиши
мумкин. (сифат, таннарх, баҳо)
Муомаладаги хакикий ва накд пул маблағларини кредит тўлов
воситалари билан алмаштириш функциясида хакикий (олтин)
пуллар пул
белгилари (банкноталар) билан алмаштирилади. Бу уз навбатида давлатни
қарз мажбуриятини билдиради ҳамда олтин киймат белгаларини
белгилайди. Шу билан бирга накд пул белгилари айланиши жараёнида пул
белгилари уз навбатида кредит муомала воситалари- вексель, чек, пластик
карточкалари билан алмаштирилиши мумкин.
Кредитнинг рағбатлантириш функциясида- кредит ишлаб чиқариш
ва муомалага микро ва макро даражада таъсир курсатади. Бунинг
натижасида маблағлардан тежамли фойдаланишга асос яратади. Кредит
қарз олувчидан
олган кредитларининг самарали, даромад оладиган
даражада фойдаланишига, уз вақтида ишлатиб тулик кайтарилишига
мажбур килади.
Давлат микиёсида эса кредит микдорини купайтириш ёки камайтириш
орқали иқтисодиётга салбий уки ижобий таъсир ўтказиши мумкин.
Чунки
кредит микдорпини камайиши, купайиши унинг икки томонлама таъсирини
билдиради.
Кредитнинг бу функциялари хакида олимлар ўртасида ягона фикр йук.
Масалан Россия иқтисодчиси О.И. Лаврушиннинг фикрича, кредитнинг
функцияларини тахлил килишда иккита ечилмаган муаммо мавжуд:
функцияни тушунишнинг услубий асослари;
функцияларнинг таркиби ва структураси.
80
Кредитнинг таркибий кисмидан келиб чиққан холда унга қуйидаги
муносабатлар хосдир.
кредиторнинг қарз олувчи ва қарзга бераётган киймат билан муносабати
орқали;
қарз олувчининг кредитор ва қарзга берилувчи киймат билан
муносабати орқали;
қарзга берилувчи киймат билан кредитор ва қарз олувчининг
муносабати орқали.
Кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабат шундай аникланадики,
бунда кредитор қарз олувчига
ресурсларни таклиф килади, қарз олувчи бу
ресурсларни ишлатилади ва бунда қарзга берилувчи киймат кредитор ва қарз
олувчи ўртасида айланади. Бу ердан кредитнинг биринчи функцияси келиб
чикади:
Do'stlaringiz bilan baham: