В. Лимфокинлар, гамма-интерферон –
маҳаллий хўжайра-воситали иммун
реакциясида Т-лимфоцитлар билан фаоллаштириб ҳосил қилинган медиаторлар
макрофагларни фаоллаштириб, бошқа яллиғланган хўжайраларни жалб қилади.
Фагоцитоз фаоллигини характерлаш учун фагоцитар кўрсаткич киритилган. Уни
аниқлаш учун бир фагоцит томонидан ютиб юбориладиган бактерияларнинг сонини
микроскоп остида ҳисоб-китоб қилинади.
Аммо айрим ҳолатларда фагоцит ҳаттоки унинг ичида кўпайишга қодир бўлган
микроорганизмларнинг муайян турларини ҳалок қила олмаслиги ҳам мумкин. Айнан
шунинг учун фагоцитоз организмни зарарланишдан ҳар доим ҳам ҳимоя қилишни
таъминлай олмаслиги мумкин. Фагоцитозга организмда хўжайралар орасидаги суюқлик
циркуляцияси тизимининг бўлиши таъсир кўрсатади. Хўжайралараро суюқликнинг
томирли транспорти тўқимага зарарланган факторларнинг кириб бориш жойларидаги
фагоцитларнинг нисбатан тезроқ концентрацияси билан изоҳланиб, шу орқали
фагоцитларни керакли нуқтага жалб қилувчи кимёвий моддаларнинг (медиаторлар) таъсир
кучайиши ва йўналиш олишига замин яратади.
Фагоцитоз
– нафақат бегона моддаларни йўқ қилиш, балки иммун реакциялари
ҳамда иммун ва яллиғланиш реакциялари медиаторлари секрециясининг ишга тушиши
учун антигеннинг намоён бўлишидир. Макрофаглар тизими – нафақат табиий резистентлик
(шаклий иммунитет) марказий ҳалқаси, балки орттирилган иммунитет, иммун
реакциясидаги хўжайраларнинг кооперациясида муҳим рол ўйнайди.
Яллиғланиш
организмнинг турли хил тўқималар зарарланишига ҳимоя реакцияси
бўлиб, фагоцитозга нисбатан эволюциянинг юқори босқичидир ва юқори асаб толалари
ҳамда қон айланиш тизимига эга юқори (онгли) ривожланган организмлар учун хосдир.
Инфекцион касалликлар турли хил қон томирли ҳамда хўжайрали реакциялар билан
кечади, шунингдек қатор яллиғланиш реакциялари медаторларининг ишга тушиши
(гистамин, серотонин, кинин, яллиғланиш ўткир фомасининг оқсиллари, лейкотриенлар
ҳамда простагландинлар, цитокинлар, комплемент тизимининг) билан кечади.
Кўплаб бактериал маҳсулотлар биологик фаол маҳсулотлар – цитокинлар, жумладан
интерлейкинларнинг ажралишига жавоб берувчи лимфоцитлар ҳамда макрофагал-
моноцитар тизим хўжайраларини фаоллаштиради. Уларни хўжайрали иммун реакциялари
медиаторлари сифатида таърифлаш мумкин. Яллиғланиш реакцияларида фагоцитларни
фаоллаштирувчи қатламнинг адгезив хусусиятларини ҳамда қон томирларнинг
ўтказувчанлигини оширувчи иситмани келтириб чиқарувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |