Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

 
4. НОН МАҲСУЛОТЛАРИ 
Нон бўғдой ва жавдар унидан ёпилади. Тўйимлилигини ошириш мақсадида 
айрим нав нонларга сут, ёғ, шакар, тухум, қиём, солод, майиз сингари 
маҳсулотлар, таъмлилик хусусиятини яхшилаш мақсадида эса кўкнори уруғи, 
седана, кашнич сепилади, арпабодён, ваниль, ванилин ва бошқалар солинади.
Нон ишлаб чиқариш— ҳомашёни тайёрлаш ва ўлчаш, ҳамир қориш ва 
ошириш, ҳамирни формага солиш ва тинитиш, пишириш ва совитишдан иборат. 
Нон тайёрлашнинг ҳар қайси жараёни тайёр маҳсулотнинг сифатига катта таъсир 
этади. Масалан, унни чала элаш нонга бошқа нарсаларнинг қўшилиб кетишига 
сабаб бўлади, ҳамир яхши қорилмаса “қовушмайди”, яхши ошмаган ҳамирнинг 
нони берч бўлиб қолади ва ҳоқазо.
Пишиб чиққан нон совитилади, чунки иссиқ нон оғир бўлади ва шакли тез 
бузилади. Нон заводлари ва новвойхоналар пишиб чиққан, тортиладиган нонни 
камида 3 соат, жайдари нонни 4 соат сақлаб туришлари шарт.
Ноннинг чиқиши—
бу тайёр ноннинг ун, сув ва бошқа ҳом ашёларнинг 
оғирлигига нисбатан процент ҳисобида ифодаланган оғирлигидир. Чиқиши ҳамир 
рецептурасига, уннинг сифати, ноннинг намлиги, тортилиши, формаси ва бошқа 
омилларга боғлиқ.
Оби нон 
деб, нон оғирлиги билан (нон рецептурасига кирадиган бошқа 
маҳсулотларни ҳисобга олмаган холда) сарфланган ун ўртасидаги фарқнинг 
процент билан ифодаланишига айтилади. Кўпайиш ҳамир кориш учун унга 
кушилган сув ҳисобига бўлади. Иирик нон маҳсулотларида майдасига Караганда 
обиси ортик бўлади. Формали ноннинг обиси печда ёпилган нондан кўра кўпроқ, 


кайнок сувга корилган ҳамирдан тайёрланган ноннинг обиси бошқасидан кўра кўп 
бўлади.
Нон ва булка маҳсулотларининг ҳили ва тури жуда кўп.
Уннинг турига қараб нон бўғдой, жавдар, жавдар-бўғдой нонларига 
бўлинади. Рецептурага қараб оддий, яхшиланган ва ёғли; пиширилиш усулига 
қараб формали ва печда ёпилган, сотилиш усулига қараб, тортиб сотиладиган ва 
доналаб сотиладиган ҳилларга бўлинади.
Бўғдой нон.
Оддий бўғдой нони (тортиб ва доналаб сотиладиган), 
яхшиланган бўғдой нон (тортиб ва доналаб сотиладиган), батон, булка, турли 
булочкалар ва ёғ-сутга қорилган ҳамирдан тайёрланган маҳсулотлардир.
Бўғдой нонининг оддий ҳили 1- ва 2-нав ва жайдари ундан тайёрланади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish