Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилаётганда



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

75-модда. Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилаётганда 
жамоа шартномаси амал қилишининг сақланиб 
қолиши 
Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилаётганда жамоа 
шартномасининг амал қилиши тугатишнинг бутун муддати ичида сақлаб 
қолинади. 


40 
76-модда. Жамоа шартномаси амал қилишининг
бошқа ҳолларда сақланиб қолиши 
Жамоа шартномаси ташкилотнинг тузилмаси, номи, бошқарув органи 
таркиби ўзгарган ёки ташкилот раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси 
бекор қилинган ҳолларда ўзининг амал қилишини сақлаб қолади. 
77-модда. Жамоа шартномасига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш 
Жамоа шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ушбу 
Кодексда уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. 
78-модда. Ходимларни жамоа шартномаси билан таништириш 
Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ўн кундан 
кечиктирмай ходимларни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб 
таништириши шарт. 
Меҳнат шартномасини тузишда иш берувчи ишга қабул қилинаётган 
ходимни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт. 
79-модда. Жамоа шартномасининг бажарилиши
устидан назорат 
Жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат шартнома 
тарафларининг вакиллари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия, 
меҳнат жамоаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлигининг тегишли органлари ҳамда бошқа ваколатли 
органлар томонидан амалга оширилади.
Шартнома тарафларининг вакиллари ҳар йили ёки жамоа 
шартномасида назарда тутилган муддатларда меҳнат жамоасининг умумий 
йиғилишида (конференциясида) жамоа шартномасининг бажарилиши 
ҳақида ҳисобот беради. 
9-боб. Жамоа келишувлари 
 
80-модда. Жамоа келишувларининг тушунчаси ва шакли
Жамоа келишуви якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва 
улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга 
солувчи, ходимлар учун ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида 
тарафларнинг меҳнат шароитларини, бандликни ҳамда ижтимоий 
кафолатларни белгилашга доир мажбуриятларини ўз ичига олган, ходимлар 


41 
ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини келишиб олиш 
мақсадида тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир. 
Жамоа келишувини тайёрлаш, тузиш ёки ўзгартириш юзасидан 
жамоавий музокаралар ўтказиш учун ушбу Кодекснинг 50–53-моддаларида 
белгиланган тартибда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, 
тармоқ ва республика комиссиялари тузилади. 
Жамоа келишувлари ёзма шаклда тузилади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish