Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Жамоавий меҳнат низосини яраштириш



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

574-модда. Жамоавий меҳнат низосини яраштириш
комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш) 
Ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида жамоавий меҳнат 
низоси юзага келган тақдирда, жамоавий меҳнат низоси бошланган кундан 
эътиборан икки иш кунигача бўлган муддатда, ижтимоий шерикликнинг 
бошқа даражаларида жамоавий меҳнат низоси юзага келган тақдирда 
эса жамоавий меҳнат низоси бошланган кундан эътиборан уч иш кунигача 
бўлган муддатда яраштириш комиссияси тузилади. 
Жамоавий меҳнат низосини ижтимоий шерикликнинг бирламчи 
даражасида ҳал этиш чоғида яраштириш комиссиясини тузиш ҳақидаги 
қарор иш берувчининг тегишли буйруғи (фармойиши) ва касаба уюшмаси 
қўмитасининг қарори билан расмийлаштирилади.
Ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида жамоавий меҳнат 
низоларини ҳал этиш чоғида яраштириш комиссияларини тузиш 
тўғрисидаги қарорлар тегишли даражадаги иш берувчилар вакилларининг 
ва ходимлар вакилларининг тегишли ҳужжатлари (буйруғи, фармойиши, 
қарори) билан расмийлаштирилади. 
Яраштириш комиссияси жамоавий меҳнат низоси тарафларининг 
вакилларидан тенг асосда шакллантирилади. 
Иш 
берувчи 
(иш 
берувчиларнинг 
вакили) 
яраштириш 
комиссиясининг иши учун зарур шарт-шароитларни яратади. 
Ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасидаги жамоавий меҳнат 
низоси яраштириш комиссияси томонидан беш иш кунигача бўлган 
муддатда, ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларидаги жамоавий 
меҳнат низоси эса яраштириш комиссиясини тузиш ҳақида тегишли 
ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш кунигача бўлган 
муддатда кўриб чиқилиши керак. 
Яраштириш комиссиясининг қарори жамоавий меҳнат низоси 
тарафларининг келишуви асосида қабул қилинади, баённома билан 
расмийлаштирилади, бу низо тарафлари учун мажбурий кучга эга ҳамда 


294 
яраштириш комиссиясининг қарорида белгиланган тартибда ва 
муддатларда ижро этилади. 
Яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаган тақдирда, 
жамоавий меҳнат низосининг тарафлари келишмовчиликларнинг 
баённомасини тузади ва жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида 
кўриб чиқиш тўғрисида музокараларга киришади. 
Агар келишмовчиликлар баённомаси тузилганидан кейин уч иш куни 
ичида жамоавий меҳнат низосининг тарафлари музокараларга киришмаса, 
жамоавий низони медиатор иштирокида кўриб чиқиш ҳақидаги масала 
тарафлар келишувга эришмаганлиги сабабли олиб ташланади. Бу ҳолда 
тарафлар низони меҳнат арбитражига кўриб чиқиш учун топшириш 
тўғрисидаги музокараларга ўтади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish