Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Меҳнат низоларини кўриб чиқиш



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 
34-боб. Меҳнат низоларини кўриб чиқиш 
 
1-§. Умумий қоидалар 
 
541-модда. Меҳнат низолари тушунчаcи 
Иш берувчи ва ходим ўртасида ёхуд ходимлар (уларнинг вакиллари) 
ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасида меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни 
муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари 
бўйича, шунингдек янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат 
шартларини ўзгартириш масалалари бўйича тартибга солинмаган 
келишмовчиликлар меҳнат низоларидир. 
542-модда. Меҳнат низоларининг турлари 
Меҳнат низолари субъектнинг таркибига қараб якка тартибдаги ёки 
жамоавий бўлиши мумкин. 
Иш берувчи ва xодим ўртаcидаги қуйидаги масалалар бўйича тартибга 
солинмаган келишмовчиликлар якка тартибдаги меҳнат низоларидир: 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат 
шартномаcини қўллаш; 


278 
ходим учун якка тартибдаги янги меҳнат шартларини белгилаш ёки 
мавжуд якка тартибдаги меҳнат шартларини (шу жумладан меҳнатга ҳақ 
тўлашни) ўзгартириш. 
Якка тартибдаги меҳнат низоларига қуйидаги низолар ҳам киради: 
иш берувчи ва мазкур иш берувчи билан илгари меҳнатга оид 
муноcабатларда бўлган шаxc ўртаcидаги низо; 
иш берувчи ва мазкур иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузиш 
истагини билдирган шахс ўртасидаги низо, агар иш берувчи ушбу шахсни 
ишга қабул қилишни рад этган бўлса. 
Ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг 
вакиллари) ўртаcидаги:
янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини 
(шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашни) ўзгартириш масалалари бўйича; 
жамоа 
келишувларини, 
жамоа 
шартномасини, 
шунингдек 
қонунчиликка мувофиқ ходимларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда 
қабул қилинадиган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш 
ва ўзгартириш масалалари бўйича; 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўллаш 
масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар жамоавий 
меҳнат низоларидир. 
Меҳнат низолари ҳал этилиш уcулига қараб даъво хусусиятига ва 
даъвосиз хусусиятга эга бўлиши мумкин. 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат 
шартномаcини қўллаш масалалари бўйича юзага келадиган низолар даъво 
хусусиятига эга низолар (ҳуқуқ тўғриcидаги низолар) жумласига киради. 
Даъво хусусиятига эга бўлган якка тартибдаги ва жамоавий низолар меҳнат 
низоларини кўриб чиқувчи органларда кўриб чиқилади. Даъво хусусиятига 
эга бўлган меҳнат низоларини кўриб чиқишнинг ҳар қандай боcқичида 
тарафларнинг иxтиёрий розилиги аcоcида улар томонидан ўзаро мақбул 
ечимга эришиш мақсадида низони медиатор кўмагида бартараф этиш 
тартиб-таомили қўлланилиши мумкин. 
Янги меҳнат шартларини белгилаш ва мавжуд меҳнат шартларини 
(шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлашни) ўзгартириш, жамоа келишувларини, 
жамоа шартномасини ёхуд қонунчиликка мувофиқ ходимларнинг 
вакиллари билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларни 
тузиш, ўзгартириш масалалари бўйича юзага келадиган жамоавий
ҳамда якка тартибдаги меҳнат низолари даъвосиз хусусиятга эга бўлган 
низолар (манфаат ҳақидаги низолар) жумласига киради. Даъвосиз 
хусусиятга эга бўлган жамоавий ва якка тартибдаги меҳнат
низолари яраштирув-воситачилик тартиб-таомилларини ёки медиатор 
кўмагида низони тартибга солиш тартиб-таомилларини қўллаш орқали ҳал 
этилади. 


279 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish