Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

395-модда. Икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга 
ошираётган ота-онадан бирини (васийни) бошқа ишга 
ўтказиш 
Икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган
ота-онадан бири (васий) аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган 
тақдирда, ўз аризасига кўра бажариладиган иши учун ҳақ тўланадиган, 
бироқ аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бола 
икки ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи тўланадиган бошқа ишга ўтказилади. 
Иш берувчида бошқа иш мавжуд бўлмаган тақдирда, икки ёшга 
тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ходимга қонунчиликда 
белгиланган тартибда бола парвариши бўйича нафақа тўланади. 
Якка тартибдаги меҳнатга доир низо юзага келган тақдирда, икки 
ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ходимни бошқа ишга 
ўтказиш мумкин эмаслигини исботлаш вазифаси иш берувчининг 
зиммасига юклатилади. 


212 
396-модда. Тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда,
дам олиш кунларидаги ҳамда ишланмайдиган байрам 
кунларидаги ишларда ҳомиладор аёллар ва болалари 
бор шахслар меҳнати қўлланилишининг ҳамда 
уларни хизмат сафарига юборишнинг ўзига хос 
хусусиятлари 
Ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга 
тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг 
ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш 
вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган 
байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига 
юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги 
ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва 
ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз 
кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт. 
Ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги 
ишларга жалб қилишга бундай иш ҳомиладор аёлнинг ҳамда боланинг 
ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса 
мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish