Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

386-модда. Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга 
кафолатлар ва компенсациялар
бериш тартиби 
Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва 
компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда 
берилади. Мазкур кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли 
даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, 
меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида 
келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши 
мумкин.
Ишни бир вақтнинг ўзида таълим фаолиятини амалга оширувчи икки 
ташкилотдаги ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимга фақат ушбу 
ташкилотларнинг бирида (ходимнинг танловига кўра) олаётган таълими 
муносабати билан кафолатлар ва компенсациялар берилади. 
Ушбу Кодекс 383-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган 
ўқув таътили иш стажига қўшиб ҳисобланади. 
387-модда. Ижодий таътиллар 
Меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга 
олиб бораётган шахсларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими 
сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади: 
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини 
олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-
услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига – уч ойгача; 
фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир 
докторлик диссертацияни якунлаш учун – олти ойгача. 
Муаллифлар жамоалари томонидан дарсликлар ва ўқув-услубий 
қўлланмаларини ёзиш чоғида муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига 
муаллифлар гуруҳининг барча аъзолари имзолаган ёзма аризага мувофиқ 
ижодий таътил берилади. Муаллифлар таътилни ўзаро тақсимлашга ҳам 
ҳақли. 
Илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек дарсликларнинг ёки 
ўқув-услубий қўлланмаларининг муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат 
таътиллари улар ижодий таътиллардан фойдаланганлигидан қатъи назар 
берилади.
Ижодий таътиллар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 


209 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish