Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ишлаб чиқариш таълимининг вақти



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

378-модда. Ишлаб чиқариш таълимининг вақти 
Ўқувчининг ҳафта ичидаги ишлаб чиқариш таълими вақти 
ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасидан 
ошмаслиги керак. 
Ташкилотда ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ўқувчилар, иш 
берувчи билан келишилган ҳолда меҳнат шартномаси бўйича ишдан тўлиқ 
озод қилиниши ёки бу ишни тўлиқ бўлмаган иш вақти шартларида 
бажариши мумкин. 
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг амал қилиши даврида 
ўқувчи иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилинмаслиги, шунингдек 
ишлаб чиқариш таълими билан боғлиқ бўлмаган хизмат сафарларига 
юборилмаслиги керак. 
379-модда. Ишлаб чиқариш таълими даврида
ўқувчиларга ҳақ тўлаш 
Ўқувчиларга ишлаб чиқариш таълими даврида стипендия тўланади, 
унинг миқдори ишлаб чиқариш таълим шартномасида белгиланади ва 
олинаётган малакага боғлиқ бўлади, лекин қонунчиликда белгиланган 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак. 
380-модда. Ишлаб чиқариш таълими шартномаси шартларининг 
ҳақиқий эмаслиги 
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг ўқувчининг ҳолатини 
ушбу Кодексда, қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларда назарда тутилган шартларга нисбатан ёмонлаштирувчи 
шартлари ҳақиқий эмасдир.
 
381-модда. Ишлаб чиқариш таълими тугалланганидан кейин 
ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Ишлаб чиқариш таълимини муваффақиятли тамомлаган иш 
қидираётган шахсларга ўзи таълимни ўтаган иш берувчи билан меҳнат 
шартномаси тузилганда синов муддати белгиланмайди. 
Агар ўқувчи ишлаб чиқариш таълими тугаганидан кейин ишлаб 
чиқариш таълими шартномаси бўйича ва (ёки) меҳнат шартномаси бўйича 


206 
мажбуриятларини узрли сабабларсиз бажармаса, шу жумладан ишга 
киришмаса, у ишлаб чиқариш таълими вақтида олинган стипендияни иш 
берувчига унинг талабига кўра қайтариб беради, шунингдек иш 
берувчининг ишлаб чиқариш таълими ўталиши муносабати билан қилинган, 
ўқиш тугаганидан кейин ҳақиқатан ишлаб берилмаган вақтга мутаносиб 
равишда ҳисоблаб чиқарилган бошқа харажатларининг ўрнини ушбу 
Кодекснинг 348-моддасига мувофиқ қоплайди. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish