Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 
287-модда. Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари
Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий 
иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга 
маълум муддатга қиладиган сафаридир. Доимий иши кўчиб юриш ёки сайёр 
хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарларига чиқиши хизмат 
сафарлари ҳисобланмайди. 
Хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга 
қуйидагиларни қоплаши шарт: 
йўлкира харажатлари; 
турар жой ижараси харажатлари; 
доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча 
харажатлар (суткалик); 
ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан 
қилинган бошқа харажатлар. 
Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш 
миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси 
қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан 
белгиланади. Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан 
молиялаштириладиган ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши 
мумкин эмас. 
288-модда. Иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда, 
шунингдек дала шароитларида ва вахта усулида 
ишланганда компенсация тўловлари 
Сайёр хусусиятга эга иш учун устамалар қуйидаги энг кам 
миқдорларда белгиланади: 
ташкилот жойлашган жойдан иш жойига (объектга) етиб бориш ва 
орқага қайтиш учун сафар вақти кун давомида уч соатдан кам бўлмаган ва 


160 
иш вақтидан ташқари вақтда амалга оширилган ҳолларда, – қонунчиликда 
белгиланган суткалик ставканинг саксон фоизигача ва саксон фоизи 
миқдорида, уч соатдан кам бўлган ҳолларда эса қирқ фоизигача ва қирқ 
фоизи миқдорида; 
ишларни йўлда бажариш билан боғлиқ кўчиб юришлар 
чоғида – йўлда ўтган ҳар бир кун учун ойлик тариф ставкасининг 
(маошнинг) бир ярим фоизи, йўловчи поездларига, почта-багаж 
поездларига, йўловчи поездлари ва почта вагонларининг ресторан-
вагонларида (кафе-буфетларда) хизмат кўрсатувчи ходимларга эса уч фоизи 
миқдорида; 
агар ходимлар бир ойда ўн икки ва ундан ортиқ кун сафарда бўлса, –
қонунчиликда белгиланган суткалик норманинг йигирма фоизигача, агар 
бир ойда ўн икки кундан кам сафарда бўлса, – сайёр хусусиятга эга 
шароитлардаги ишнинг бир суткаси учун ойлик тариф ставкасининг 
(маошнинг) ўн беш фоизгача миқдорда.
Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама қуйидаги энг кам 
миқдорларда белгиланади: 
олис объектларда бўлиш кунларида – ҳар бир тўлиқ ишланган иш 
куни (смена) учун ходим кунлик ставкасининг ўттиз фоизигача; 
объект жойлашган ерга бориш ва орқага қайтиш кунларида –
ходимнинг кунлик тариф ставкаси миқдорида. 
Дала шароитларидаги иш учун дала нафақаси қуйидаги миқдорлардан 
кам бўлмаган миқдорда тўланади: 
бевосита дала ишлари ўтказиладиган объектларда, ташкилотнинг 
даладаги базавий шаҳарчасидан ташқарида ишлаганда – кунлик меҳнатга 
ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти фоизи; 
ташкилотларнинг даладаги базавий шаҳарчаларида бажариладиган 
иш учун – кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки фоизи. 
Вахта усулидаги иш учун ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам 
миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорда устама белгиланади.
Жамоа шартномаси ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган 
ички ҳужжат ёхуд ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув билан ушбу 
модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилганидан 
кўпроқ миқдорда компенсациялар белгиланиши мумкин. Бунда ушбу 
моддада белгиланган миқдорлардан ортиқ бўлган тўловларга солиқ 
тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солиниши лозим. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish