Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ишланмайдиган байрам кунлари



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

208-модда. Ишланмайдиган байрам кунлари 
Қуйидаги кунлар ишланмайдиган байрам кунларидир: 
1 январь – Янги йил; 
8 март – Хотин-қизлар куни; 
21 март – Наврўз байрами; 
9 май – Хотира ва қадрлаш куни; 
1 сентябрь – Мустақиллик куни; 
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни; 
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни; 
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни; 
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни. 
Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, 
дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Бунда ишлаб 
чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, 
аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва 
бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш 
мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди. 


119 
Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан 
ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга 
кўчирилиши мумкин.
209-модда. Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган
байрам кунларида ишлашни тақиқлаш 
Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш 
тақиқланади, бундан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллар мустасно. 
Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг, 
якка тартибдаги тадбиркорнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан 
кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша 
ишларни бажариш зарур бўлган тақдирда ходимларни дам олиш кунлари ва 
ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги 
билан амалга оширилади. 
Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг 
кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг 
шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларнинг рўйхати жамоа 
шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан 
келишувга кўра иш берувчи томонидан, якка тартибдаги тадбиркор иш 
берувчи бўлиб иш юритилаётган ҳолларида эса меҳнат шартномасида 
белгиланади. 
Ишланмайдиган 
байрам 
кунларида 
ишлаб 
чиқариш-техник 
шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш 
имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш 
зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб 
бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга 
оширишга йўл қўйилади. 
Маданий-томоша ташкилотларининг, телевидение, радиоэшиттириш 
ташкилотларининг ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодкор 
ходимларини, профессионал спортчиларни, шунингдек асарларни яратишда 
ва (ёки) ижро этишда (намойиш этишда) иштирок этувчи бошқа шахсларни 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан 
келишувга кўра ишлар, касблар, лавозимларнинг тасдиқланадиган 
рўйхатларига мувофиқ дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам 
кунлари ишга жалб этишга жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, 
меҳнат шартномасида белгиланадиган тартибда йўл қўйилади. 
Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш 
учун ҳақ тўлаш ушбу Кодекснинг 263-моддасига мувофиқ амалга 
оширилади. 


120 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish