биринчидан,
бола ўзининг синфдаги ўртоқлари орасида ёки оилада аллақандай
камситилганида,
иккинчидан
, ўз тенгқурлари ёки катталар кўз ўнгида ўзини уддабурон қилиб кўрсатиш
истаги туғилганида,
учинчидан
, ҳақиқий ижодий образлар яратиш жараёнида намоён бўлиши мумкин. Бироқ
ўқувчилар хаёлпарастликка, фантазияга берилишининг олдини олишга педагоглар, умуман катталар
– доимо аҳамият беришлари керак.
Тафаккур.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар
тафаккури
таълим процессида жуда катта
ўзгаришларга учрайди. Машҳур психолог Л. С. Виготский тўғри кўрсатиб ўтганидек, идрок ва
хотира мактаб таълими бошланиши олдидан анчагина тараққиёт йўлини босиб ўтган бўлади, кичик
мактаб ёшидаги даврда эса интеллект (ақл) жадал тараққий этади. Тафаккурнинг ривожланиши
идрок ва хотирани сифат жиҳатдан қайта ўзгаришга, уларни ихтиёрий ва бошқариладиган процессга
айланишга олиб келади. Виготскийнинг кўрсатишича, мактаб ёшига бола нисбатан идрок ва хотира
функциясига нисбатан кучсиз интеллект функцияси билан қадам қўяди. Бироқ интеллект шундай
ривожланадики, на хотира ва на идрок бундай ривожланишни ўз бошидан кечирмайди. Бу ерда
таълим мазмуни ва мотивларининг стимуллаштирувчи роли, ўқитувчининг таълим-тарбия
процессини ташкил қилувчилик роли хусусан яққол кўзга ташланади. Тадқиқотларнинг
кўрсатишича, ўқув процесси ҳар хил йўсинда ташкил қилинганда, таълим мазмуни ўзгартирилганда,
ўқитишнинг турли методикасига қараб кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг тафаккури ниҳоятда
хилма-хил характеристикага эга бўлиши мумкин.
Бола хусусан 7-8 ёшлик даврида конкрет нарса ва ҳодисаларнинг кўргазмали хусусиятлари ва
сифатларига асосланиб, одатда конкрет категориялар билан фикр юритади. Айрим изоҳлар билан
машҳур швейцариялик психолог Ж. Пиаженинг 7-10 ёшдаги ўқувчилар асосан конкрет операциялар
босқичида турадилар. Ана шу босқичда бевосита, тажрибадан олинган хусусиятлар
системалаштирилиши мумкин, деган фикрларига қўшилиш мумкин. Аммо, ўйлаймизки, кичик
мактаб ёши даврининг охирига келиб, тўғри ташкил қилинган таълим процессида ўқувчилар
кейинги босқичга, яъни умумлаштириш ва абстракциялаштириш қобилияти тараққиётининг маълум
даражаси билан боғлиқ бўлган формал операциялар босқичига ўтишга қобилдирлар. IV синфларнинг
янги программалари ана шунга мўлжалланган. IV синф программасида ўқувчиларнинг янги
материал билан танишиб, мустақил мулоҳаза юритишлари ва хулоса чиқаришлари, фактларни
солиштириб кўришлари, таққослашлари ва анализ қилишлари, жузъий ҳамда умумийни топишлари,
оддий қонуниятларни белгилашлари кўзда тутилган.
Шундай қилиб, бола мактабда ўқий бошлар экан, конкрет тафаккурга эга бўла боради.
Таълим таъсири билан ҳодисаларни ташқи томондан билишдан аста-секин уларнинг моҳиятини
билишга, муҳим хусусият ва белгиларни тафаккурда акс эттиришга ўтилади. Бу эса дастлабки
умумлаштириш, биринчи ҳулоса чиқариш, дастлабки солиштиришларни ўтказиш ва содда хулосалар
чиқариш имконини беради. Ана шу асосда болада секин-асталик билан тушунчалар таркиб топа
бошлайди. Бу тушунчаларни биз Л. С. Виготскийдан кейин (болада мақсадга мувофиқ таълимдан
ташқари унинг тажрибаси асосида юзага келган ҳаётий тушунчалардан фарқ қилиб) илмий
тушунчалар деб атаймиз. Болада илмий тушунчани таркиб топтириш учун ўқувчини нарсаларнинг
белгиларига дифференцияли ёндашишга ўргатиш лозим. Ўқувчига нарсаларнинг муҳим белгилари
борлигини, ана шу муҳим белгиларимиз нарсаларни бирон тушунчалар туркумига киритиб
бўлмаслигини равшан кўрсатиши керак. Бу муҳим белгиларни ҳамма вақт ҳам осонлик билан кўриб
ва ажратиб бўлмайди. Шунинг билан бирга мактаб ўқувчиси шуни ҳам тушуниши керакки, мазкур
тушунча учун муҳим бўлмаган белгилар ҳам бўлади. Бу белгилар нарсаларнинг индивидуал
хусусиятларини характерлаб беради, баъзан жуда кўзга ташланиб туради ва таъсир этувчан бўлади.
Нарсаларнинг белгиларини дифференция қилиш ва муҳимларини ажратишга бирданига
ўрганиб бўлмайди. Ахир кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар биринчи навбатда нарсаларнинг ташқи
белгиларини идрок қиладилар. Худди ана шу ташқи белгилар муҳим бўлмасликлари мумкин.
44
Тушунчаларнинг таркиб топиши процессида кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар томонидан тез-тез
йўл қўйиладиган хатолар, яъни белгиларнинг ўрнини алмаштириб юбориш, муҳим бўлмаган
белгилар асосида ёки муҳим ва муҳим бўлмаган белгиларни қатор қўйиш асосида нотўғри
умумлаштириш ҳам худди ана шу сабабдан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |