А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси


учинчи назариянинг намоёндаси – Коффкадир



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

учинчи назариянинг намоёндаси – Коффкадир. 
Бу назария дастлабки икки 
назарияни келтиришга уринади. Нерв системасининг етилиш процесси болани ўқишга тайёрлайди ва 
ўқий оладиган қилиб қўяди, деб эътироф этади. Ўқитиш эса, ўз навбатида, нерв системасининг 
етилиш процессини кучайтиради ва олдинга суради, дейди. Бу назария икки процесснинг бир қадар 
ўзаро боғланганлигини таъкидлаши билан олдинга қараб бир қадам қўяди. Аммо бу ўзаро 
боғланишни абстракт равишда, ижтимоий тарихий ҳаёт шароитининг таъсиридан ташқари, 
болаларга таълим-тарби бериш таъсиридан ташқари тан олаи. 
Бу буржуа назарияларининг ҳаммаси болалар камолотининг ҳал қилувчи томонини кўрмайди, 
яъни болалар психикасининг тарбия ва актив фаолият процессида таркиб топишини пайқамайди. 
Таълим-тарбия ва ўсишнинг ўзаро муносабати муаммосини психолог Л. С. Виготский янгича 
ҳал этди: таълим процесси ўсиш процессига мос келмайди, таълим процесси ўсишдан илгарилаб 
кетади ва болалар психикасининг ўсишини эргаштириб боради, унга энг яқин истиқбол очиб беради, 
дейди у. 
Виготский ўз фикрларини кенгайтириб, ўсишнинг икки босқии: актуал ўсиш ва энг яқин ўсиш 
босқичи муайян даврда боланинг катта ёшли кишилар ёрдамисиз мустақил ҳаракат қила олиши 
билан таърифланади. Бу мустаҳкамланиб қолган билимлар, кўникма ва малакалардан мустақил 
фойдаланиш босқичидир. Иккинчи босқич – яқин ўртадаги ўсиш зонаси боланинг катта ёшли 
кишилар ёрдамида қила оладиган хатти-ҳаракати таърифланади. Бу психик ўсиш йўли бола 
ривожланишининг энг яқин перспективасидир. 
Психологлар психик ривожланишнинг умумий тенденциялари, қонуниятлари борлигини қайд 
қилиб кўрсатмоқдалар. Лекин муҳит таъсирига нисбатан бу қонуниятлар (кенг маънода олганда) 
иккиламчидир, чунки бу қонуниятларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳаёт шароитига, фаолиятга ва 
тарбияга боғлиқдир. Мана шундай умумий қонуниятларга 
биринчи навбатда
психик 
ривожланишнинг нотекислиги
киради. Психик ривожланишнинг нотекислиги шундан иборатки, ҳар 
қандай шароитда, ҳатто таълим ва тарбиянинг энг қулай шароитларида ҳам шахснинг турли психик 
белгилари, психик функциялари ва психик хусусиятлари ривожланишнинг битта даражасида тўхтаб 


21 
турмайди. Боланинг ривожланишидаги айрим даврларда психиканинг у ёки бу йўналишларида 
ривожланиши учун ниҳоятда қулай шароитлар пайдо бўлади ва бу шароитларининг баъзилари 
вақтинчалик, ўткинчи характерда бўлади. Эҳтимол, психик фаолият айрим турларининг таркиб 
топиши ва ўсиши учун оптимал муддатлар мавжуд бўлса керак. У ёки бу психик хусусиятлар ва 
сифатларнинг ривожланиши учун энг қулай шароитлар бўлган ана шундай ёш даврлари 
сензитив 
даврлар
деб аталади (Л. С. Виготский, А. Н. Леонтьев). 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish