А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси


 Ёш даврларини табақалаш назариялари



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

 
2. Ёш даврларини табақалаш назариялари 
Психология фанида ёш даврларини табақалаш бўйича қатор мустақил назариялар мавжуд, 
улар инсон шахсини тадқиқ қилишга ҳар хил нуқтаи назардан ёндашади ва муаммонинг моҳиятини 
турлича ёритади. Уларга биогенетик, социогенетик, психогенетик, когнитивистик, психо-аналитик, 
бихевиористик назарияни киритиш мумкин. 
Қуйида мазкур назариялар ва уларнинг айрим намояндалари ифодаланган ёш даврларини 
табақалаш принципларини кўриб чиқамиз. 
Биогенетик 
назарияда инсоннинг 
биологик етилиши
бош омил сифатида қабул қилинган, 
қолган жараёнларнинг ривожланиши ихтиёрий бўлиб ана шу омил билан ўзаро боғлиқдир. Мазкур 
назарияга биноан, ривожлантиришининг бош мақсади биологик дерминантларга (аниқловчиларга) 
қаратилади ва улардан ижтимоий-психологик хусиятлар келиб чиқади. 
Биогенетик қонунни Ф. Мюллер ва Э. Геккел кашф қилган. Биогенетик қонунга кўра, шахс 
психологиясининг индвидуал ривожланиши (онтогенез) бутун инсониятнинг тарихий ривожининг 
(филогенез) асосий босқичларини қисқача такрорлайди. Немис психологи В. Штерннинг фикрича, 
чақалоқ
хали одам ҳисобланмайди балки фақат сут эмизувчи хайвондир; олтиойликдан ошгач у 
психик ривожи жихатидан фақат маймунлар даражасига тенглашади, икки ёшида оддий одам холига 
келади, беш ёшида ибтидоий гала холидаги одамлар даражасига етади, мактабга кирганидан бошлаб 
ибтидоий даврни бошидан кечиради, (уларни онги ўрта аср кишилари даражасига етади) нихоят, 
етуклик даври (16-18) ёшларидагина хозирги замон кишиларининг маданий даражасига етади. 
Америкалик олим С. 
Холл «рекапитуляция қонунини» яьни (филогенезни қисқача 
такрорлашни) психологик ўсишнинг бош қонуни деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, онтогенез 
филогенезнинг муҳим босқичларини такрорлайди. Олимнинг талқинича, гўдаклик ҳайвонларга хос 
ривожланиш палласидан бошқа нарса эмас. Болаларнинг эса асосий машғулоти овчилик ва 
балиқчилик бўлган қадимги кишиларнинг даврига айнан мос келади. 8-12 ёшлардаги ўсиш даври 
ёввойиликнинг охири ва цивилизациянинг бошланишидаги камолотга тенгдир. Ўспиринлик эса 
жинсий етилишдан (12-13 ёшдан) бошланиб етуклик давригача (22-25 ёшгача) давом этиб, 
романтизмга баробардир. С. Холлнинг талқинича, бу даврлар «бўрон ва тазйиқлар», ички ва ташқи 
низолар (зиддиятлар) дан иборат бўлиб, одамда «индивидуаллик туйғуси» вужудга келади. Ёш 
даврларни табақалашнинг бу тури ўз навбатида танқидий, мулоҳазалар манбаи вазифасини ўтайди, 
чунки инсон зотидаги ривожланиш босқичлари филогенезни айнан такрорламайди ва такрорлаши 
ҳам мумкин эмас. 
Биогенетик концепциянинг бошқа тури немис «конституцион психологияси» (инсоннинг тана 
тузилишига асосланган назария) намоёндалари томонидан ишлаб чиқилган. Э. Кречмер шахс 
(психологияси) типологиясининг негизига бир қанча биологик омилларни (масалан, тана 
тузилишининг типи ва бошқаларни) киритиб, инсоннинг жисмоний типи билан ўсишининг 
хусусияти ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд, деб тахмин қилади. Э. Кречмер одамларни иккита 
катта тоифага: циклоид (тез қўзғалувчи, ҳис-туйғуси ўта беқарор) ва 
шизоид
(одамови, муносабатга 
қийин киришувчи, ҳис-туйғуси чекланган) ларга ажратади. Бу тахминини ёш даврлари 
хусусиятларига ҳам татбиқ этиб, ўсмирлар 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish