678
Хужжатлар ижро этилгунича бажарувчида сақланади. Бунинг учун “Ижро
учун”, “Имзо учун”, “Келишиш учун” деб номланган папкалар тутилади.
Хужжат билан ишлаш жараёни тугаганидан сўнг бу хужжат йиғмажилдга
жойлаштирилади.
Ижро этилган хужжатлар ҳар бир ташкилот
учун шакллантириладиган
йиғмажилдлар номенклатурасига мувофиқ йиғмажилдга тикилади.
Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси — ташкилотда юритиладиган
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва уларни сақлаш муддатлари
679
кўрсатилган ҳолда тартибга солинган ҳужжатлар йиғмажилдлари
сарлавҳалари рўйхатидир.
Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини
тузишда намунавий ва
тахминий ҳужжатлар йиғмажилди номенклатурасига, намунавий ва идоравий
рўйхатлар сақлаш муддатига, идоравий архивлар ишларининг асосий
қоидаларига амал қилиниши лозим.
архив
— архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва
улардан фойдаланишни амалга оширувчи муассаса;
архив иши
— архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва
улардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича фаолият;
архив ҳужжатлари
— фуқаролар,
жамият ва давлат учун, аҳамияти боис
сақланиши лозим бўлган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган
ҳужжатлар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар,
фотография плёнкалари,
чизмалар,
схемалар, хариталар, шунингдек бошқа
моддий жисмлардаги ёзувлар;
Ҳужжатларни архивга топшириш тартиби
Архив — архивланган ҳужжатларининг мажмуидир, шунингдек бу
тушунча архив идораси ёки ташкилотнинг архив ҳужжатларини қабул
қилувчи, сақловчи ва улардан фойдаланувчи таркибий бўлинмасини
англатади.Архив ҳужжатлари — қонун ҳужжатларида
назарда тутилган
тегишли экспертиза асосида архив аҳамиятига молик деб топилган матнли,
қўлёзма ва машинада тузилган ҳужжатлар, аудио, видео ва фото
хужжатлари, фотография плёнкалари, чизмалар, схемалар, хариталар,
шунингдек турли моддий ашёлардаги ёзувлар.
Ташкилотнинг тузилмавий бўлинмаларида ҳужжатлар жорий йил
тугаганидан кейин яна бир йил сақланиши лозим. Масалан, 2008 йил йиғма
жилдлари архивга 2010 йилда топширилиши керак. Иш жилдларини архивга
топширишга тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатларни илмий ва амалий аҳамияти экспертизасини ўтказиш;
680
Йиғма жилдларни архивга топшириш учун расмийлаштириш;
Доимий ва узоқ муддат сақланадиган йиғма
жилдлар таркибидаги
ҳужжатларнинг рўйхатини тузиш.
Йиғма жилдларни архивга топшириш бўйича барча ишлар архив
ходимларининграҳбарлиги
остида
ўтказилиши
лозим.
Ҳужжатлар
аҳамиятининг экспертизасини ўтказиш ва уларни давлат архивига танлаб
олиниши ёки йўқ қилиб юборилиши учун
эксперт хайъат ташкил этилади,
унинг таркиби ташкилот раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Одатда, эксперт хайъатининг раиси сифатида ташкилот раҳбарининг
ўринбосари ёки бош бухгалтер тайинланади.
683
ЭТК баёни_______________сон
_______________сон
__________ сон (Ф.№ ________ ) архив рўйхатини тасдиқловчи варақ
Мазкур архив рўйхатида жами ___________________________ варақ
Рақам билан белгиланган,
шу жумладан:
литер рақамлар:
тушириб қолдирилган рақамлар:
Идоравий архивнинг ҳисобга
олиш
учун масъул ходими
лавозимининг номи имзо имзонинг ёйилмаси
Сана