534
қўллашга босқичма-босқич рухсат этишга қаратилган бўлиб, қуйидаги
талабларни ўз ичига олади:
– меъёрий-техник ҳужжатлар экспертизаси;
– техник синовлар;
– лаборатория синовлари;
– тиббий синовлар;
– кимёвий токсикологик, микробиологик тадқиқотлар;
– кимёвий, токсикологик, микробиологик тадқиқотлар,
техник
лаборатория ва тиббий синовлар далолатномалари таҳлили;
– тиббий ашёни ишлаб чиқариш ва тиббиёт амалиётида қўллаш
таклифини киритиш;
– қайд этиш гувохномасини расмийлаштириш;
– қайд этилган ашёни Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига
киритиш.
Янги тиббий техника қўмитаси вазифалари
:
– янги тиббий техника, тиббий ашёлар ҳамда ташхис воситалари
меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг техник талаблари ва
синовлари лойиҳаларини белгиланган тартибда тасдиқлашга тақдим этиш;
– экспертлар хулосалари, лаборатория текширувлари ва техник синовлар
натижалари
асосида тиббий техника, ашёлар ва ташхис воситалари клиник
синовларига руҳсат бериш;
– синов натижаларини кўриб чиқиш ва улар асосида тиббий техника,
тиббий ашёлар, ҳамда ташхис воситаларини қайд этиш ва тиббиёт
амалиётида қўллаш масаласини ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
– янги тиббий техника, тиббий ашёлар, ҳамда ташхис воситаларини
ишлаб чиқариш учун тавсияномалар бериш;
– тиббий ашёлар ишлаб чиқарилишини такомиллаштириш ёки
тўхтатишга тавсиялар бериш мақсадида тиббий ашёлар номенклатурасини
қайта кўриб чиқиш;
535
– янги тиббий техника, тиббий ашёлар ва ташхис воситаларини тиббиёт
амалиётида қўллашга
рухсат этиш, эскирган ва амалиётга жорий этилмаган
тиббий ашёларни рўйхатдан чиқариш ҳақида Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлар
лойиҳаларини тайёрлаш;
– янги тиббий техника, тиббий ашёлар ҳамда ташхис воситаларини
стандартлаш ва сифат назорати бўйича услубий қўлланма, бюллетень,
ахборот хати, йўриқнома ва бошқарув ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда
тасдиқлашга тайёрлаш;
– маҳаллий ва хорижий тиббий техника, тиббий ашёлар, ҳамда ташхис
воситалари клиник ва техник синовларини белгиланган тартибда ўтказиш
учун таянч клиникалар, марказлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун
тақдим этиш;
– тиббий техника, тиббий ашёлар ҳамда ташхис воситаларининг янги
меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, бекор қилиш, техник шароитларнинг
амал қилиш муддатларини узайтириш ёки чегаралаш борасида ўз
таклифларини киритиш;
– тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий техника, тиббий
ашёлар, ҳамда ташхис воситалари рўйхатларини мунтазам кўриб чиқиш,
янгиларини ўз вақтида Давлат реестрига киритишни таклиф этиш, эскирган,
муомаласи тўхтатилган ашёларни руйхатдан чиқариш;
– тиббий техника, тиббий ашёлар, ҳамда ташхис воситалари
экспертизасини ўтказиш учун тегишли ташкилот ва муассаса ходимларини ва
муассаса раҳбарларининг розилиги асосида экспертиза ўтказишга жалб этиш.
Қўмита қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– тиббий техника, ашёлар ва ташхис воситалари сифати ҳақидаги
тегишли маълумотлар, меъёрий ҳужжатлар ва улар наъмуналарини
корхоналар,
ташкилотлар,
илмий-тадқиқот
институтлари
лабораторияларидан олиш;
536
– давлат реестрига киритилмаган ва Ўзбекистон Республикаси тиббиёт
амалиётида қўллашга руҳсат этилмаган тиббий техника ва тиббий ашёлар
ҳамда ташхис воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва олиб кириш, улардан
фойдаланишни таъқиқлаш ҳақида юқори ташкилотларга хабар бериш;
– тиббий техника, тиббий ашёлар ва
ташхис воситаларини ишлаб
чиқаришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келтириб чиқарувчи
сабабларни бартараф этиш борасида таклифлар киритиш.
Қўмита ишларини бажариш учун шартнома асосида тегишли соха
мутахассисларидан ташкил топган экспертлар гуруҳлари тузиб ўз иш
фаолиятларини юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: