# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
26 
• автономияга бўлган талаб ҳамма нарсада кузатилади: кийим танлашдан тортиб, хонадаги 
шахсий майдон ва бошқалар; 
• катталар хатти-ҳаракати натижасида тарбияланган низо қилиш одати; 
• тенгдошлари ёки ҳурматли инсонлари олдида мақтаниш ёки кўргазмали жасорат намойиши. 
Энди ота-оналар номидан низонинг сабабларини ажратиб чиқамиз: 
• боланинг катта бўлганлигини тан олишни истамаслик; 
• фарзандининг ёшида - ўзини қандай тутишини тасаввур қилиш; 
• ўз ҳурмати ва фарзандини бошқариш учун курашиш; 
• бола тарбияси масаласида ота-она ўртасидаги тушунмовчилик; 
• ота-онанинг боладан кутган(орзу, умид)ларини оқламаслиги. 
Оиладаги низоларга йўл қўймаслик учун сиз бир-бирингизни тинглаш ва тушуниш 
имкониятига эга бўлишингиз керак. Ота-оналар ўз фарзандини шахс сифатида қабул қилиши, у билан 
маслаҳатлашиши, биргаликда қарор қабул қилишни ўрганишлари зарур. Фарзандлар эса ота-оналари 
уларга душман эмаслигини билиши керак. Ушбу оддий ҳақиқатларга амал қилган ҳолда, одамлар 
дўстона ва мустаҳкам оила қуришлари мумкин. 
Ўсмирлик ёшига хос бўлган мустақилликка интилиш хулқ-атворининг барча аниқ белгиларига 
қарамай, болалар бу ёш даврида жуда ҳимоясиздирлар, улар тенгдошлари, ўқитувчилари ёки ота-
оналари ўртасида юзага келадиган низоларни қийинчилик билан бошдан ўтказишади.
Низоли вазиятларда ота-она ўсмирга куйидагича ёрдам беришлари мумкин:

Фарзандингизга унинг фикрлари ва ўйлари хақида гапиришини таклиф қилинг ва уни жим 
ўтириб тингланг: 
Суҳбатга иложи борича кўпроқ вақт ажратинг, уни катта ёшли суҳбатдош сифатида диққат 
билан тингланг. Унга зинҳор - "Бу ҳаммаси бемаъни нарсалар. Юрагингга яқин олма" кабиларни 
таъкидламанг. Акс ҳолда, ўсмирда ота-онаси уни тушунмаслиги ва бу суҳбатга беҳуда сарфланган 
вақтдир деган таассурот пайдо бўлади. Агар бола сиздан ҳурмат ва эътирофни олмаса, унда бу сизни 
бир-бирингиздан узоқлаштиради. 
Бола сизга айтиб берган маълумотларини ҳеч қачон унга қарши ишлатманг. Кейинги низоларда 
уларни эслатманг, ҳазил қилманг ва бошқа одамларга гапириб берманг. Акс ҳолда, ўсмир сизга 
бошқа ҳеч қачон ўз сирларини айтмайди. 
• Болага танлаш ҳуқуқини беринг:
Бола сиз у билан маслаҳатлашаётганингизни ҳис қилиши зарур ва у қарор қабул қилишга 
ҳақли. Шу билан бирга, низода барча томонлар учун мақбул бўлган вариантларни таклиф этинг. 
Ўзаро ён беришлар ҳам низони ҳар икки томонини қониқтирадиган ечим топишга ёрдам беришини 
аниқ тушунтиринг. 
• Бошқалар билан ўзингизни солиштирмасликка ўргатинг: 
Ўсмирнинг атрофида ҳар доим бирон бир жиҳатдан ундан устунроқ турадиган кимлардир 
бўлади. Бу уни депрессияга олиб бормаслиги керак. Ота-онанинг вазифаси ҳар бир инсоннинг ўзига 
хослиги, такрорланмаслигини тушунтиришдир. Фарзандингиздан у ўзида нимани ўзгартиришни, 
яхшилашни хоҳлаётганини сўранг. Бунга қандай эришиш мумкинлиги тўғрисида бирга режа тузинг: 
машғулотлар, репетиторлар, оддий машғулотлар бўлиши мумукин. Ҳаракатлар режасини ёзиб чиқинг 
ва ўсмир ушбу қўйилган мақсадга ўзи мустақил эришишини таклиф қилинг. Мунтазам ишлар қандай 
кетаётганлиги билан қизиқиб туринг. Ўсмирнинг ўз кучига бўлган ишончини ошириб боринг. 
Муваффақиятлари учун уни мақтанг, нима бўлишидан қатъи назар, у хаммадан зўр эканлигига 
ишонтиринг. Ундан уни идеал, яъни ўта мукаммал шахс бўлишини талаб қилманг. Унга хато қилиш 
қўрқинчли эмаслигини ва хатолардан сабоқ олиш мумкинлигига ўргатинг.

Унинг дўстларини ҳурмат қилинг ва дўстона муносабатда бўлинг: 
Уларнинг умумий қизиқишлари, феъл-атвор хусусиятлари билан қизиқинг. Телефонда ва 
ижтимоий тармоқларда мулоқотини рағбатлантиринг. Дўстларини меҳмонга келишларига рухсат 
беринг ва уларнинг мулоқотига халақит берманг. 

Қизиқишлар доирасини кенгайтиринг
: Ўсмирингизни тўгаракларга ва секцияларга боришга 
унданг. Спорт ёки санъат билан шуғулланаётганда, ўсаётган бола унда ўзини намоён эта олади. Унда 
муваффақиятга эришиши мумкин бўлган яна бир соҳа пайдо бўлади ва бу ўз навбатида ўзини ҳурмат 
қилишни кучайтиришга олиб келади. Бундан ташқари, бу мулоқот қилиш имконияти бўлиб, ўсмир 
хақиқатдан ҳам ўзига ёқадиган нарса билан шуғулланиши жуда муҳимдир. 

 Яхши хулқ-атворни рағбатлантиринг: 
Бола сизнинг унга бўлган яхши муносабатингизни кўриши учун уни мақтанг, унга 
миннатдорчилик билдиринг, кичик совғалар қилинг. Агар ўсмир фарзандингиз Сиз унга бермаган 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish