# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

Натижалар ва уларнинг муҳокамаси.
Мусобақа фаолиятининг техник-тактик кўрсаткичларини баҳолаш.
Бизнинг 
кузатишлар шуни кўрсатадики, дзюдочилар мусобақа фаолиятини баҳолаш бевосита мусобақа 
қоидалари билан узвий боғлиқ экан. Спортчининг умумий фаоллиги бир қанча техник-тактик 
ҳаракатлар мажмуидан ташкил топади. Натижада дзюдочининг умумий фаоллик кўрсаткичи юзага 
келади. Аммо, айрим муаллифлар фикрича [7], беллашув фаолиятинининг техник-тактик 
кўрсаткичлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланиши таклиф этилган: а) фаоллик; б) ҳужум 
ҳаракатларининг ишончлилиги; в) натижавийлик; г) комбинациялашганлик; д) вариантлилик. 
Мавзуга доир адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, мутахассислар томонидан яккакурашчилар 
мусобақа фаолияти қуйидаги умумий бирликка эга бўлган кўрсаткичлар асосида баҳоланиши таклиф 
этилган: 1. Қўлга киритилган (ёки, ютқазилган) усулларнинг ўртача баҳоси, ўртача балл, сифат 
коэффиценти, сифат; 2. Қўлга киритилган (ёки, ютқазилган) баҳоларнинг ўртача зичлиги, қўлга 
киритилган (ёки, ютқазилган) баҳоларнинг фарқи; 3. Натижавийлик; 4. Ҳужум ишончлилиги, 
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
224 
самарадорлик, самарадорлик кўрсаткичи, ҳужум ишончлилиги коэффиценти, техник-тактик 
тайёргарликнинг миқдор кўрсаткичи, самарадорликнинг миқдор кўрсаткичи, техника самадорлиги; 5. 
Ҳимоя ишончлилиги, ҳимоя самарадорлиги; 6. Беллашув жараёнидаги ҳужум ва ҳимоя 
ишончлилигининг умумий миқдоридан келиб чиқувчи ҳаракатларнинг самарадорлик коэффиценти
7. Фаоллик; 8. Ҳужум интервали, самарали ҳужум интервали; 9. Усуллар хилма-хиллиги; 10. Техник-
тактик тайёрланганлик кўрсатчики; 11. Сифат кўрсаткичи; 12. Фаоллик кўрсаткичи, вақтинчалик 
фаоллик кўрсаткичи. 
Бизнинг фикримизча юқоридаги кўрсаткичлар бир-бири билан боғлиқ ва биринчиси бошқа 
кўрсаткичларнинг юқори бўлишига сезиларли таъсир этади. Таъкидлаб ўтиш керакки, айрим баҳолаш 
мезонлари бугунги кун талабларига мос келавермайди. Масалан, усуллар хилма-хиллиги, техник-
тактик тайёрланганлик кўрсаткичи каби баҳолаш меъзонлари асосида беллашувни баҳолаш аксарият 
ҳолларда спортчининг тайёргарлиги ва мусобақа фаолияти ўртасидаги боғлиқликни акс эттирмайди. 
Айрим спортчилар борки, фақат муайян (чекланган) усуллардан самарали фойдаланган ҳолда ютуққа 
эришади. Бу хусусият бевосита уларнинг мусобақа фаолияти юқори даражада эканлигини 
характерлайди. 
Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, мусобақа фаолиятини баҳолаш ўзига хос ёндашувни 
талаб этади. Мусобақа фаолиятини самарали баҳолашда бир қатор омилларни ҳисобга олиш керак. 
Мусобақа жараёнида мусобақа фаолияти ҳақида тасаввур ҳосил қилиш ва маълумот йиғишнинг 
қуйидаги методлари таклиф этилган: 
1.
Мураббийлар, ҳакамлар, томошабинлар ва спортчилардан сўровнома олиш, ҳусусан, 
беллашувдан сўнг дарҳол; 2. Педагогик кузатиш; 3. Тестлаштириш, стенография; 4. Видеотасмага 
ёзиш. 
Дзюдода техникаси классификациясига кўра техник усуллар улоқтириш, ушлаб туриш, оғриқ 
бериш ва бўғиш усулларидан иборат. Мусобақа олиб бориш тик туриб ва партерда (ётган ҳолда 
курашиш) амалга оширилади [8]. Бизнинг фикримизча ушбу таснифга кўра дзюдочилар мусобақа 
фаолиятини тадқиқ этиш ва баҳолаш керак. Чунки дзюдода, тик туриб ва партерда курашиш ўзига 
хос аҳамиятга эга. Ушбу фикрлар айрим олимлар томонидан ҳам илгари сурилганлигини бизнинг 
хулосаларимиз билан мос келади (А.В.Еганов, 1998). 
Кузатишлар шуни кўрсатдики, аксарият дзюдочилар тик туриб ва партерда беллашув олиб 
боришда тенг имкониятга эга эмаслар. Яъни, дзюдочилар тик туриб ва партерда беллашув олиб 
боришда ўз имкониятларини тўлақонли намоён эта олмайдилар. Фикримизча, тик туриб ва партерда 
беллашув олиб боришнинг биомеханик асослари ва спортчининг тайёргарлик даражаси муайян 
услубда беллашувни ўтказишга замин бўлади. Аҳамиятлиси шундаки, тик туриб ва партерда 
беллашув олиб боришда дзюдочилар мусобақа фаолияти кўрсаткичларида сезларли фарқ кузатилади.
Дзюдочилар мусобақа фаолиятини тадқиқ этиш ҳақида гап кетар экан, вазн тоифалари катта 
аҳамиятга эгалигини таъкидлаш керак. Спортчининг вазн тоифаси мусобақа фаолиятига таъсир 
этувчи муҳим омил эканлигини алоҳида айтиб ўтиш керак. Вазн тоифалари дзюдочилар 
тайёргарлигининг ҳар бир йўналишида (техник-тактик, жисмоий, руҳий) муҳим аҳамият касб этади 
ва табиийки, ушбу жиҳат мусобақа фаолиятига ҳам таъсир этади.
Дзюдочилар мусобақа фаолиятини тадқиқ этиш асосида уларнинг беллашув олиб бориши 
услуби қуйидагиларга ажратилган: ҳужумкор услуб; қарши ҳужум услуби; ҳимоя услуби. Турли 
услубда беллашув олиб борувчи дзюдочилар ўзига хос улоқтириш услубларини қўллайдилар. 
Самарадорлик кўрсаткичи бўйича қарши ҳужум услубида беллашув олиб борувчи дзюдочилар юқори 
натижа (ҳужумкор услуб – 55,9 %, қарши ҳужум услуби - 61,5%, ҳимоя услуби – 56,5%) қайд этиши 
аниқланган [5]. 
Дзюдочилар мусобақа фаолиятини тадқиқ этишга қаратилган махсус адабиётларни таҳлил 
қилиш шуни кўрсатадики мусобақа фаолиятини илмий жиҳатдан ўрганиш дзюдочилар тайёргарлик 
жараёнини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ҳолат ўз навбатида 
“мусобақадан тайёргарликка” (Пилоян.Р.А., 1971) ёки “дзюдочилар дастлабки тайёргарлигида 
мусобақанинг бирламчи эканлиги” (Вержбицкого.И.В., 2012) тамойиллари талабларини амалга 
оширишни назарда тутади. 
Я.К.Коблев узоқ йиллик тадқиқотларига таянган ҳолда дзюдочилар мусобақа фаолиятини бир 
қатор кўрсаткичлар асосида баҳолашни таклиф этади. Унинг изланишлари дзюдочилар мусобақа 
фаолиятини миқдор ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳолаш заруратини юзага келтиради ва 
мусобақа фаолиятининг оптимал моделини ишлаб чиқишга асос бўлди. 
1. Мусобақа беллашувлари орқали аниқланадиган миқдор кўрсаткичлари: а) уринишлар сони; 
б) фаоллик; в) баҳоланган ҳаракатлар сони; г) самарадорликнинг миқдор кўрсаткичи. 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish