# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
114
Мактаб маърузаси, асосан, юқори синфларда бир соатлик машғулот давомида ўрганилаётган
мавзунинг ҳақиқий моҳиятини очиб бериш, илмий хулосалар чиқариш ва уларни умумлаштириш
асосида билимлар муайян изчилликда ўтказилади.
Ўқув материалини тушунтириш ўқитувчи томонидан ўрганилаётган ҳодиса, қонун, қоида ёки
ҳаракатнинг моҳиятини очиб беришга мисоллар келтириш йўли билан исботланади.
Суҳбат методи савол-жавоб методи деб ҳам юритилиши мумкин. Чунки ушбу метод-савол
жавоб тарзида олиб борилади. Суҳбат методи ўқувчиларда фаолликни юзага келтиради, берилган
саволга жавоб топиш, шахсий фикрларини билдириш, далиллашга ҳаракат қилади. Ўқув жараёнида
ўрганилаётган мавзу юзасидан кириш, асосий ва якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади. Янги
мавзунинг қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш мақсадида ҳам суҳбат методидан
фойдаланилади.
Дарслик ёки манба (китоб) билан ишлаш материални оғзаки баён қилиш методининг асосий
тури бўлиб, мактаб амалиётида муҳим ўрин тутади.
Ўқув адабиётлари билан ишлаш мураккаб психологик жараён саналади. У таълим жараёнида
ўқитувчи томонидан баён қилинаётган билимлар, ахборотларни китоб матнидан кўриб, онгли идрок
қилиш фаолиятини ривожлантиришни назарда тутади. Таълим жараёнида ушбу методдан
фойдаланиш ўқувчиларда кичик тадқиқотларни олиб бориш кўникмаларининг шаклланишига ёрдам
беради.
Дарслик ва китоб билан ишлаш икки йўналишда олиб борилади:
•
дарс жараёнида дарслик ва ўқув адабиётлар билан ишлаш;
•
дарс мавзусига оид синфдан ташқари ҳолларда дарслик ва ўқув адабиётлар билан эркин
шуғулланиш.
Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларини дарслик ва бошқа ўқув
материаллари билан бирга хилма-хил кўшимча адабиёт, илмий ва илмий оммабоп мақолалар,
шунингдек, газета, журнал материалларидан фойдаланишга ўргатиб бориш лозим.
Кўрсатмалилик методининг қуйидаги турларидан фойдаланилади: тасвирлаш, намойиш этиш
презентация қилиш, саёҳат методлари.
Ўқув жараёнини ташкил қилиш, методларини амалга оширишда қўлланиладиган воситалар
таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Восита бу ўқитиш методи ёки усуллардан муваффақиятли фойдаланиш учун зарур бўлган
ёрдамчи ўқув материали ҳисобланади. Таълим воситалари дарслик, ўқув қўлланмалар, асбоб
ускуналар, лаборатория жиҳозлари, ахборот ва техник воситалар, кўрсатмали қуроллар, рамзий
белгилар, радио, телевидение ва компьютер ва ҳоказолардан ташкил топади.
Ўқув жараёнида ўқитиш воситаларидан фойдаланиш дарс жараёнида табиий ёки тасвирий
кўргазмали материаллар, слайдлар, предмет, схема, диаграмма, сурат ва бошқалар; лаборатория ёки
намойиш этишга асосланувчи машғулотлар жараёнида қўлланиладиган асбоб ускуналар, ўқув
қуроллари, микроскоп, кадоскоп, кампютер ва бошқа аппаратлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: