134
I. Иқтисод-бу ҳаёт.
Болаларга иқтисодий тушунчалар бериш орқали уларнинг яшаш
ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш. Инсон яшаши учун зарур бўлган
ҳаётий эҳтиёжлар, кийиниш, овқатланиш, ўйинга бўлган эҳтиёж, меҳнат
эҳтиёжининг мавжудлиги. Икки эҳтиёж турининг бир-бири билан боғлиқлиги.
Яшаш учун шарт-шароит.
II. Ишлаб чиқариш. Меҳнат.
Меҳнат-ишлаб чиқаришнинг инсон ҳаётидаги асосий фаолияти
эканлиги. Шахсий меҳнат иш кучи, унинг натижаси меҳнат эканлиги. Иш кучи
инсоннинг меҳнат қилишга қаратилгани. Жисмоний ва ақлий меҳнат. Меҳнат
қуроллари. Меҳнатга муносабат.
III.Миллий бойлик.
Авлодлар меҳнати билан яратилган муайян жамиятнинг, миллат ва
элатнинг бойлиги. Миллий бойликнинг яратилиши, ишлатилиши ва қайта
янгидан тикланиши. Ўрта Осиёдаги қадимий касб-корлар, янги касблар
эскиларини йўқолишига сабаб бўлган ҳолларнинг таҳлили. Меъморчилик,
ҳунармандчилик соҳасида ҳақиқий санъат намуналарини яратган халқ усталари.
Миллий бойликнинг яратилишидаги икки манба: Меҳнат маҳсули ватабиат
инъоми.
IV. Мулкий муносабатлар.
Мулкчилик нима? Мулкчиликнинг шакллари: давлат мулки; шахсий
мулк. Мулкчиликни ўзлаштиришдаги уч ажралмас манба:
1. Мулкка эгалик қилиш. 2. Мулкдан фойда олиш. 3. Мулкни сотиш,
меросга қолдириш, асраб-авайлаш, кўпайтириш.
V. Бозор.
Бозор-сотувчи ва харидорнинг муомала қиладиган жойи. Бозор
иштирокчилари: сотувчи; харидор.
Сотувчи-ўз маҳсулотларини сотадиган шахс. Харидор-ҳаётида ўз
эҳтиёжини қондириш учун бозордан маҳсулот сотиб олувчи шахс.
Бозор турлари: Деҳқон бозори; Кийим-кечак бозори;
135
Истеъмол (озиқ-овқат) бозори. Уларнинг бир-биридан фарқи. Бозорда
амалга ошириладиган савдо. Савдогар ким? Унинг ахлоқий сифатлари:
ҳалоллик, тўғрисўзлилик, уддабуронлик (ишбилармонлик), халқ манфаатини
ўйлаш.
Дўкон. Дўконнинг бозордан фарқи. Дўконнинг турлари. Савдо (олди-
сотди) нинг кишиларга хизмати, аҳамияти.
VI. Пул
Пул-ҳамма маҳсулотлар, хизматлар айирбошланадиган асосий муомала
воситаси. Пулнинг павдо бўлиши. Одамнинг пулга бўлган эҳтиёжини
ривожланиши. Пул бажарадиган ишлар (функцияси): муомала воситаси;
жамғарма воситаси. Пулнинг қадр-қиймати. Миллий пул бирлиги. Пулни асраш
ва тежаш.
«Болалар боғчасида илк иқтисодий таълим-тарбия» дастурига кўра катта
гуруҳ болаларига саккиз хил иқтисодий тушунча (иқтисод, меҳнат, бойлик,
мулкий муносабат, тадбиркорлик, бозор, пул, маҳсулот) билан таништириш
мазмуни берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: