Қутича қўғирчоқ. Қўғирчоқнинг бош қисми учун турли–туман
қутичаларни мослаштириш мумкин (қаймоқдан, сутдан бўшаган кубик,
цилиндр шаклидаги идишлар). Асосийси унга боланинг қўли сиғиши керак.
Мавзуга мос қутичалардан‚ деталларини эса турли ашёлардан қирқиш ва
елимлаш мумкин. Бунинг учун болаларга жиҳозлаш услубини кўрсатиш керак.
Болалар билан шундай ўйинчоқлар расмларини кўриб чиқиш ясашнинг икки
варианти мавжуд: фигуранинг бутун ёки бош қисмини акс эттириш.
Бунда болалар қўлга матодан юбка кийиб, мустақил тика оладилар. Қўл
бармоқлари қутича ичига беркитилган. Бундай қўғирчоқлардан гапирувчи
қўғирчоқ қилиш мумкин. Болаларга оғзини қилиш учун туйнукча қирқишга
ёрдам бериш керак. Қутичанинг ичидан туйнук олдини кўрсатгич бармоқ билан
қимирлатса, гуёки, қўғирчоқ гапираётгандай туюлади.
Сакровчи ўйинчоқлар. Бундай саҳналаштириш қаҳрамонларини ясаш
учун думалоқ резина керак бўлади. Қоғоз бўлакларидан қуюқ масса ҳосил
қилиш, резина эса шу қуюқ масса ичида қолиши керак. Бу қуюқадан ҳар–хил
қаҳрамонларнинг бош қисмини ясаш мумкин. Бу ўйинчоқни ясашда қоғоз,
турли мато, паралон, сим, клёнка керак бўлади. Болалар ҳаётини муҳофаза
қилиш мақсадида электр симлар‚ тўғноғич, скрепка, спица ва ҳоказо
шикастлантирувчи асбоблардан эҳтиёт бўлиш зарур.
Назорат саволлари
1. Болаларнинг эртак асосида сўз бойлигини қандай ошириш
мумкин?
2. Эртак қаҳрамонларини саҳналаштириш жараёнини ташкил
қилишда тарбиячининг роли қандай?
3. Замонавий педагогик технологияларнинг мазмунини тушунтириб
бера оласизми?
130
4. Болаларни фикрлаш маҳоратини қандай йўлга қўйиш мумкин?
5. Эртаклар орқали болаларни сўзлашга ва ҳикоя қилишга қандай
одатлантирилади?
Адабиётлар рўйхати
1. Такомиллаштирилган “Болажон” таянч дастури. Т.: 2016
2. О.У.Хасанбоева ва бошқ. Мактабгача таълим педагогикаси. Т.: Илм
зиё, 2006.
3. Л.В.Куцакова. «Конструктирование и ручной труд в детском саду».
М.: «Просвещение»,1990.
4. Р.Хасанов,
Х.Эгамов.
«Тасвирий
санъат
дарслари»
Т.:
«Ўқитувчи»,1995.
5. Г.И.Перевертень. «Самоделки из текстильных материалов».М.:
«Просвещение»,1990.
6. О.Жамоллидинова. «Катта боғча болаларини халқ ҳунармандчилигига
ўргатиш бўйича иш дастури» Т.:1996.
7. И.Давидчук. «Что можно сделать из природного материала». М.:
«Просвешение»,1990.
8.
М.В.Максимова. Азбука вязания.Т.: «Меҳнат», 1994.
9.
М.А.Гусакова. Аппликация. М.: «Просвещение», 1997.
10.
Имомов К., ва бошқ. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. - Т.:
“Ўқитувчи”, 1990. – Б. 187-215.
11. Афзалов М. Ўзбек халқ эртаклари ҳақида. - Т.: Фан, 1994.
12. Жалолов Ғ. Ўзбек халқ эртаклари поэтикаси. - Т.: Фан, 1996.
13 Юсупов Ж. Хоразм эртаги ва ҳаёт ҳақиқати. - Т.: Фан, 1997.
14. Олтин олма / Ҳаётий эртаклар. Биринчи китоб. - Т. 1996.
15 Ойжамол / Ҳаётий эртаклар. Иккинчи китоб. - Т. 1999.
16. Сув қизи / Сеҳрли эртаклар. - Т., 1996.
17. Кулса – гул, йиғласа – дур / Эртаклар. - Т., 1993.
131
Do'stlaringiz bilan baham: |