Касбий қайта тайёрлаш йўналиши



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

 


93 
Назорат саволлари: 
1
.“Билимдон” дастурининг мақсади ва вазифалари ҳақида маълумот 
беринг. 
2. “Билимдон”дастурининг тамойиллари ҳақида маълумот беринг. 
3. “Билимдон” дастури неча ёшдаги болалар учун мўлжалланади? 
4. Қисқа муддатли гуруҳларнинг таълим-тарбия ишлар режасини 
тузишда асосан қайси ҳужжатдан фойдаланилади? 
Адабиётлар рўйхати 
1. 
Ўзбекистон Республикасида Мактабгача таълим Концепцияси. Т.: 
2008 
2. 
Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари. Т.: 2017 
3. 
“Билимдон” дастури. Т.: 2014 
4. 
“Соғлом бола йили” Давлат дастури. Т.: 2014 
5. 
“Болажон” таянч дастури. Т.: 2016 
 
4.2. “Мактабгача таълимда болага йўналтирилган таълимни 
ташкил этиш” модули 
 1-маъруза: Болага йўналтирилган таълимни ташкил этиш.
 
Режа: 
1. Болага йўналтирилган таълим технологияси. 
2. Педагогик жараённи ташкил этиш. 
3. Ўйин технологияси ва уларни ўтказиш методлари. 
Таянч тушунчалар: технология, таълим тизими, модернизациялаш, 
глобаллашув, лойиҳалаштириш, тамойиллар.
 
1.1. Болага йўналтирилган таълим технологияси. 
Таълимнинг глобаллашуви, инновацион технологияларнинг жорий 
этилаётгани, айни пайтда кенг кўламли ахборотлар оқими таълим мазмунини 
мунтазам янгилаб, такомиллаштириб боришни тақозо этади. 
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш, кадрлар 
тайёрлашда ягона давлат талаблари асосида ўқув-тарбия жараёнини 


94 
такомиллаштириш, ўқув-адабиётлари билан таъминлаш, педагогларга узлуксиз 
методик хизмат кўрсатиш вазифасини амалга ошириш муҳим вазифалардан 
биридир. 
Бугунги тез ўзгарувчан иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ҳаёт болалар ва
ёшлар дунёқарашини шакллантириш янги педагогик интерфаол методлардан 
кенг фойдаланишни тақозо қилади. Анъанавий машғулотлар олиб бориш аста 
секин ўз ўрнини интенсив ва интерфаол методларга, ноанъанавий машғулот 
ўтиш ишларига бўшатиб бермоқда.
Билим қанчалик мустаҳкам бўлса, бола дунёқараши, интеллектуал 
салоҳияти шунчалик ривожланади ва камол топади. Ҳозирги кунда болалар 
учун информацион саводхонлик таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим 
шарти ҳисобланади. Узлуксиз таълим тизимининг биринчи бўғини бўлган 
мактабгача таълим олдига қўйилган давлат талабларига мувофиқ, мактабгача 
таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнининг самардорлигини ошириш, 
илм – фаннинг сўнгги ютуқларини амалиётга жорий этиш орқали ижодкор, 
ижтимоий фаол, юксак маънавиятли, касб – ҳунарли, Она Ватанга садоқатли, 
миллий ва умуминсоний қадриятларни ардоқлайдиган, ижодий ва мустақил 
фикр юрита оладиган, давлат, жамият ва оила олдида ўз бурчи ва 
жавобгарлигини ҳис этадиган баркамол болани камолга етказиш, уларнинг онги 
ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдириш каби муҳим вазифаларни 
амалга ошириш назарда тутилади. 
Таълим тизимини модернизациялашда таълимнинг барча бўғинларида 
тобора фаол қўлланилаётган илғор педагогик технологияларнинг турли 
йўналиши болаларнинг маънавий кучи, қобилиятларини очиш учун мақбул 
шароит яратиб бермоқда. Таълим тизимида йил сайин ривожланиб бораётган 
ахборот-коммуникация технологиялари, таълим жараёнини сифат ва мазмун 
жиҳатдан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги барчамизга 
маълум. Айниқса, таълим жараёнини мазмунли ташкил этиш учун замонавий 
техник воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, 
технология, ахборот, компьютер, мултимедиа, интернет, масофали ўқитиш, 


95 
ягона 
ахборот 
муҳити 
ва 
шунга 
ўхшаш 
ахборот-коммуникацион 
технологияларнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш ўзининг самарасини 
бермоқда.
Ҳозирги 
кунда ишлаб чиқариш технологиялари тезлик билан
ривожланаётган бир даврда таълим соҳаси ҳам бошқа ишлаб чиқариш 
муассасалари каби илмий, асосланган янги педагогик технологиялар, 
информацион маълумотларни қўллаган ҳолда малакали мутахассислар фаолият 
юритадиган рақобатбардош, илмли, билимли кишиларни Ватан равнақи учун
тайёрлаб берадиган соҳа сифатида ривожланиб бормоқда.
Хар бир педагогик технологиянинг асосий мақсади пировард натижага 
эришиш йўлларини бандма-банд аниқлаш ва унга сўзсиз эришишдан иборат. 
Педагогик технологияни ҳар томонлама пухта ўйланган педагогик
лойиҳалаштириш, таълим жараёнини ташкил қилиш бола ва педагог учун 
эркин, қулай шарт-шароит яратиш орқали хамжиҳатликда ишлаб чиқилган 
модел десак бўлади.
Таълим жараёнида болага мурожаат қилмасликнинг иложи йўқ. Бола бу 
жараёнда қандай вазифани бажариши керак - мақсад вазифасиними ёки унга 
эришиш учун восита вазифасиними?
Болага йўналтирилган таълим технологияси болани бутун бир таълим 
тизимининг марказига қўяди ва унга табиатан берилган ўз қобилиятини рўёбга 
чиқариши учун ҳар томонлама қулай, хавфсиз, эркин шарт-шароит яратади. 
Педагогик технологиянинг муҳим тарафи таълим жараёнидаги боланинг ўрни 
ва унга катталарнинг муносабатидир. 
Педагогик технологияни лойиҳалаштиришда боланинг индивидуал ҳамда 
ёш хусусиятлари, унинг тайёргарлик даражаси ҳисобга олиниши муҳим 
аҳамият касб этади. 
Педагогик технологияларнинг асосийларидан бири –бу болага 
йўналтирилган таълим технологиясидир. Болага йўналтирилган таълим бу 
табиий тизим ҳисобланиб, боланинг ривожланиши, унинг ўзига ҳос 


96 
қобилиятларини ва психологик йўналишларини ҳисобга олган ҳолда 
шакллантирилади. 
Болага йўналтирилган таълим технологияси инсонийлик фалсафаси, 
психологияси ва педагогикасининг уйғунлигини намойиш этади. Педагогнинг 
диққат марказида ўзининг максимал имкониятларини ишга солиб билим 
олишга интилаётган, янги тажриба-синовларни қабул қила оладиган ва 
ҳаётнинг ҳар хил ҳолатларида мустақил,онгли ва масъулият билан қарор қабул 
қилишга қодир бўлган бутун бир бола шахси турмоғи лозим. Болага ижтимоий 
нормалар асосида билим берувчи анъанавий педагогик технологиялардан 
фарқли ўлароқ болага йўналтирилган таълим технологиясида юқорида қайд 
қилинган йўналиш(сифат)ларни бола томонидан забт этилиши тарбиянинг 
асосий мақсади қилиб қўйилади.
Болага 
йўналтирилган 
таълим 
бола 
шахсидаги 
мустақиллик, 
ташаббускорлик, жавобгарликни ҳис этиш, танқидий фикрлаш каби 
сифатларини тарбиялайди. 
Бунда болани таълим тизимига мослаштирмай, балки боланинг 
индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожланиши учун имкон 
берилади, унинг ўз-ўзини ривожлантириш, мустақил ўқиш, ўзлигини намоён 
этиш, фаоллаштириш хусусиятлари асосида англаш, мушоҳада қилиш, ўз 
амалий фаолиятида синаб кўриш, янги ғоя ва фикрларни билдириш, мавжуд 
муаммолар ечимининг самарали йўлларини қидириш учун эркинлик бериш, 
боланинг ижодий, танқидий тафаккурини ривожлантириш учун шароит 
яратилади. Ҳар қандай бола ўзига хос такрорланмас табиати, характер 
хусусиятини фаоллаштиришга, намойиш қилишга интилади. 
Тарбиячи машғулот жараёнида болалар тафаккурини ривожлантиришга 
хизмат қилувчи усуллар (муаммоли-изланиш, тадқиқот, диалог, эвристик 
суҳбат, мунозара, гуруҳларда ишлаш)дан фойдаланиб, шундай шарт-
шароитларни таркиб топтириши лозимки, натижада бола учун дастлаб нейтрал 
бўлган объект кутилмаганда субъектив ҳусусият касб этсин. 


97 
Бунинг учун ўқув материаллари мазмуни тарбиячи томониданболани 
қизиқтирадиган, унинг шахсий тажрибасига мос келадиган, фикрлашга 
ундайдиган, ижодий ёндашган ҳолда қайта ишланади.
Болага йўналтирилган таълим ўқув жараёнини лойиҳалашнинг ўзига ҳос 
томонларини ҳисобга олишни, яъни болашахси моделига аввалдан белгилаб 
қўйилган талаблардан йироқ бўлишни тақозо этади. Ижтимоий ўсиш 
жараёнларининг шахсга бўлган таъсирини ҳисобга олган ҳолда таълим 
жараёнида ҳар бир бола ўзини ёшлик даври нашидасини сезиши, балоғат 
даврида эркин, мустақил, ижодкор ва ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб 
ўсишини ҳисобга олиш зарур омиллардан биридир. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish