86
беради, унинг ҳаётий фаолиятини оширади. Ёнингда ўртоғинг борлигини
ҳис қилишнинг ўзиёқ қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Ўспиринлар
дўстлик,
самимийлик, эмоционал софдиллик каби хислатларни биринчи
ўринга қўйишади. Дўстлар бир-бирлари билан юракларини бўшатадилар.
Дўстларга самимий меҳрибонлик шахсининг рефлективлик даражасига ҳамда
унинг эмоционал ҳаёт хусусиятларига боғлиқдир.Ўспирин ҳамма вақт
ростгўй, самимий бўлишни истайди.
Ўспиринлик ёшида алоҳида бир ҳис - севги пайдо бўлади.
Бу мактаб
ўқувчисининг эмоционал ҳаётида янги бир ҳолат ҳисобланади.
Ўспиринлик севгиси соф, покиза, беғубор, хилма-хил кечинмаларга бой,
мулойим, хаёлга берилиш ва самимият белгиларига эга бўлади. Йигит
ва қизларимизнинг севгини бошдан кечиришида бир-бирларини ҳурмат
қилиш, дўстлик, ўзаро ёрдам, бир-бирини тушуниш каби хислатлар
характерли бўлиб, улар бир-бирларидаги юксак маънавий сифатларни
қадрлайдилар. Йигит ва қиз болалар ўртасидаги муносабатлар ўспиринлик
ёшида фаоллашган бўлади. Ўртоқларига нисбатан
муносабатлар доираси
кенгаяди, Айниқса, кизларда аралаш дўстлик эҳтиёжлари кенгаяди. Болаларга
хос 16-17 ёшларда биринчи жиддий мойиллик ва севги эҳтиёжлари кўрина
бошлайди. Икки жинс ўртасидаги ўзаро муносабат масаласи асосий
муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади.Ўспиринларда севги ҳисси бир қанча
ҳолатларга боқлиқ.
Биринчидан - жинсий етилиш;
иккинчидан - ишонадиган,
суянадиган ва ҳар қандай нозик масалалар бўйича гаплашиш мумкин бўлган
дўстга эҳтиёж;
учинчидан - бу табиий инсоний эҳтиёж ҳисобланиб, инсон
кўпинча ўзини ёлғиз ҳис қилганида кучли эмоционал боғлиқликка интилади.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича бундай туйғу кучайган шаклда биринчи
бор илк ўспиринлик даврида юзага келади. Илк ўспиринлар ёлғиз бўлишни
истамаганликлари учун ўзлари фаол равишда ўзаро яқин мулоқот, бир-
бирлари билан интим муносабатни излайдилар. Баъзан ўспиринлар бу
ҳисларга
шунчалик берилиб кетадиларки, бошқа нарсалар мавжудлиги
ҳақида мутлақо унутиб қўядилар. Бу даврда ўспиринларда севиш
мумкин бўлган қиз ёки йигит идеали пайдо бўлади ва кўп йиллар даврида
бу идеал сақланиб туради. Ўспиринлар тасаввуридаги идеал кимнидир
ёқтиришига, севишига туртки бўлади. Ўспиринларнинг идеал образлари
баъзан реал бўлмайди, яъни улар ҳеч кимни
«унга» ўхшатмайдилар. Бу эса
уларда ишончсизлик ҳамда ёлғизлик ҳиссини ҳам юзага келтириши мумкин.
Илк ўспиринларга шу мавзуда бадиий адабиётлар ўқиш, кинофильмлар,
театрлар томоша қилишни тавсия этиш ҳамда турли суҳбатлар ўтказиш, уларга
ўзларини келгуси ҳаётларини ўзларига мос турмуш ўртоқлар топиш
масаласига жиддийроқ ёндошишларига ёрдам беради.