O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA
1/5 2022
- 306 -
кечинма ижодкор руҳини чулғаб, фикри-зикрини банд
этган жараѐн сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бадиий
кечинманинг ҳам ҳиссий, ҳам ақлий нисбатини қай
даражада уйғун қамраб олинишига қараб бадиий
образнинг баркамоллик даражаси белгиланади‖.[3] Шу
билан бирга ижодкорнинг ўзи яратган характер моҳиятига
киргани
сари
қаҳрамонларига
нисбатан
ҳиссий
муносабатида ўзгаришлар юзага келиши исботланган.
Кузатишимизча, асар сўнгида кўпроқ ҳиссий муносабат
бирламчилик қилади. Хусусан, бола образи етакчи бўлган
қиссаларда бу жиҳат яққол сезилади. Жумладан, ―Шум
бола‖да бош қаҳрамоннинг Ғафур Ғулом измидан ―чиқиб
кетиши‖, Чингиз Айтматовнинг ―Оқ кема‖ қиссаси
сўнгида Боланинг ҳалок қилиниши, Нурали Қобулнинг
Норбўтани (―Тубсиз осмон‖) нобуд қилиши воқелигида
болага ачиниш, болалик даврига нисбатан ҳиссий қараш
мавжуд. Яъни муаллиф образ руҳиятига киргани сари
унда ҳиссий муносабат ўзгариб боради. Ёзувчининг бола
образига рационал муносабати унинг атрофидаги
кишилар ва воқеаларда, муаллифнинг
воқеликка
болаларча беғубор нигоҳида кўзга ташланади. Шу ўринда
яна бир мулоҳаза туғилади, адабий қаҳрамоннинг асар
сўнгида муаллифга бўйсунмай қўйиши, яъни характер
мантиғи, бадиий ҳақиқатга мос ҳаракат қилиши бу –
инсоннинг бора-бора Яратганга итоатсизлиги, илоҳлар
истагига қарши боришига ўхшайди.
Тадқиқот методологияси.
Бадиий адабиѐтда
инсон образини яратиш жараѐни конфликт, сюжет,
композиция, ижодий метод, типиклаштириш, индивидуал-
лаштириш, тарихийлик, бадиий тўқима ва услуб каби
омиллар билан боғлиқ. Адабиѐтшуносликда инсон
образини бир қатор турларга бўлиб таснифлаш тажрибаси
мавжуд. Бунда қайси жиҳатнинг асос қилиб олиниши
муҳим саналади. Таснифларга кўра бадиий образлар
эстетик идеал билан муносабати, ижодий методи,
яратилиш усули, умумлаштириш даражаси, мураккаблик
даражаси, эстетик белгисига кўра фарқлаб ўрганилади.
Умумлаштириш даражасига кўра бадиий образлар
икки жиҳатдан таснифланади. Шулардан асосийси инсон
образига татбиқан бўлиб, индивидуал образ, характер ва
типга ажратилади. Индивидуал образ ўзига хос феъл-
атвори, гап-сўзлари, бетакрор хусусиятлари билан
фарқланса, характерда муайян давр ва муҳит кишиларига
хос индивидуал хусусиятларни ўзида мужассам этган
образ тушунилади. Характер орқали жамиятнинг жорий
ҳолати тадқиқ этилади. Характер яратиш ѐзувчидан катта
маҳорат талаб этади ва бу бир қанча омилларга боғлиқ.
Жон Голсуорсининг фикрича, ―бу дунѐда одамларга
кўнгилхушлик бахш этишдан бошқа ҳам ѐзувчининг
зиммасида бирон вазифаси бўлса, бу вазифа шундан
иборатки, у характер яратиб, одамларни ўйлашга ва ҳис
қилишга мажбур қилишдир‖[4]. Шунингдек, характер
яратишда биринчи омил сифатида Жон Голсуорси ўткир
юморни кўрсатиб, уни ―ҳаѐт нафаси‖ деб атайди. Ана
шундай юмор туйғуси кучли ривожланган бола образлари
бадиий адабиѐтда кўп учрайди. Ўзбек адабиѐтидаги Шум
бола (―Шум бола‖), Ҳошимжон (―Сариқ девни миниб‖),
Қўшоқвой (―Икки карра икки – беш‖) каби образларда биз
ўткир кулгининг болаларга хос талқинларини кўришимиз
мумкин. Шунингдек, жаҳон адабиѐтшунослигида сюжет
унутилади, характер қолади, деган қараш ҳам мавжуд.
Типик образ эса, муайян ижтимоий-тарихий
муҳитга хос умумий хусусиятларни ўзида мужассам-
лаштирган умумлашма образ сифатида ўрганилади. ХХ
аср ўзбек қиссаларида бола образини жабрдийда, ташқи
муҳитдан азият чекувчи сифатида тасвирлаш типик
хусусият ҳисобланади. Бу давр қиссаларида беғубор
дамларнинг эрта бой берилиши болалик мотивининг
характерли жиҳати саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: