O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

O„ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/5]
ISSN 2181-7324 
 
FILOLOGIYA 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 284 - 
га нисбатан камроқ фаол бўлиб, истеъмол доирасини 
чегаралашда асос га нисбатан кўпроқ имкониятга эга 
эди.[3] Гап асоси, грамматик асос каби атамалар билан 
уйқашлик ҳам бу сўзнинг атама мақомида мустаҳкам-
ланишига тўсиқ бўлиб келмоқда. Ихчам гап, гап 
қолиплари, кенгаювчи сўз, кенгайтирувчи сўз, ярим 
тўхтам (вергул), сўзлар тизмаси, гаплар тизмаси, нутқ 
узвлари, сўзшунослик, умумий сўзлар, хусусий сўзлар, 
маҳаллий сўзлар каби бир қатор атамалар тилшунослар 
томонидан олиб борилган тадқиқотларда тавсия қилиниб, 
ҳатто 
мактаб 
дарсликларига 
кирган 
бўлса-да, 
оммалашмади. Назарий жиҳатдан ғоят қизиқарли 
тавсиялар ҳам кўпинча охиригача тўкис ишланмади. 
Хусусан, гапнинг бош бўлаклари масаласидаги қарашлар 
бир неча ўн йилдан бери тугал ечимини топмай келмоқда. 
Фақат гап кесимини бош бўлак деб олиниши ортидан 
турли тил бирликлари дефинициясида юзага келиши 
лозим бўлган тавсифий ўзгаришлар атамалар тизимида, 
демакки, тил сатҳлари тавсифида акс этмаяпти. Хусусан, 
кесими уюшиб келган гаплар энди нима деб аталади: 
содда гапми ѐки қўшма гап? Бундай ҳолатлар кўп 
учрайди. 
Таҳлил ва натижалар
. Дунѐ тилшунослигида 
лингвистик атамаларнинг энциклопедик луғатлари жуда 
кўп яратилган. Рус компьютер лексикографияси маҳсулот-
ларини 
ўрганганимизда, 
лингвистик 
энциклопедик 
луғатлар асосан 20-30 ва ундан ортиқ вақт аввал 
яратилган луғатлар асосида ишлангани кўринди.
Кузатишимизча, бундай луғатлар билан мунтазам 
ишлаб борилмайди. Натижада уларнинг рақобатбар-
дошлиги кам. 
Ўзбек тили мисолида эса бундай тадқиқотлар олиб 
борилмаган. Андижон давлат университетида олиб 
борилаѐтган № ИЛ-402104213 ―Ўзбек тилида электрон 
лингвистик 
энциклопедик 
луғат 
ишлаб 
чиқиш‖ 
мавзусидаги инновацион лойиҳаси шу муаммо ечимига 
йўналтирилган. Лойиҳада ишлаб чиқилиши кўзда 
тутилган 
луғатда 
атамаларнинг 
русча, 
инглизча 
муқобилини бериш, изоҳнинг ўзбекона бўлишини 
таъминлаш ва матнлар устида мунтазам ишлаш орқали 
рақобатбардошликни таъминлаш кўзда тутилган.
Лойиҳа 
доирасида 
ўзбек 
тилшунослигида 
мунозари бўлиб келаѐтган атамалар тавсифи замонавий 
қарашлар асосида кўриб чиқилади: ўзбек тили табиатини 
ҳисобга олган ҳолда тавсифланади, уядош атамалар 
ассоциатив 
тизими 
тикланади. 
Ушбу 
луғатнинг 
яратилиши ўзбек тилшунослигида олиб борилаѐтган 
тадқиқотларнинг ўзаро боғланишига ѐрдам бериб, 
атамалар борасидаги хилма-хилликка барҳам беради. 
Жаҳон компьютер луғатшунослигида мавжуд электрон 
луғатлар асосан, европа тилшунослиги натижаларига 
асосланган бўлса, ушбу луғат тил бирликлари тавсифида 
ўзбек тили табиатини акс эттиради. Шунингдек, электрон 
луғатлар яратиш назарияси ва амалиѐти ишлаб чиқилади.
Яратиладиган луғат мавжуд луғатлардан бир неча 
жиҳатдан фарқ қилади. Мавжуд луғатларнинг энг мукам-
мали академик А.Ҳожиев томонидан тузилган бўлиб, энг 
сўнгги нашрига ҳам кўп йил бўлди. Бу даврда ўзбек 
тилшунослигига кўплаб янги атамалар кириб келди. 
Аввалдан мавжуд атамалар тавсифи ҳам бугунги кун 
талабларига жавоб бермайди. Лойиҳада яратилиши кўзда 
тутилган энциклопедик луғат ана шу камчиликларни 
тўлдиришни назарда тутади. Ўзбек тилшунослигида 
бундай луғатлардан кўпини яратишга зарурат бор. 
Масалан, 
рус 
тилшунослигида 
мавжуд 
йирик 
энциклопедик луғатлар мавжудлигига қарамай бир қатор 
луғатлар яратиб келинмоқдаки, ўзбек тилшунослигида бу 
типдаги луғатлар яратиш ҳали вазифа қилиб ҳам қўйилган 
эмас: Й.Вахекнинг ―Лингвистический словарь Пражской 
школы‖ 60 йил аввал яратилган, Н.Н.Дурновонинг 
«Грамматический 
словарь 
(грамматические 
и 
лингвистические термины)» асари салкам 100 йил аввал 
яратилган, О. С. Ахмановонинг «Словарь лингвистичес-
ких терминов»и бир неча бор нашр қилинди, янги 
луғатлар ҳам яратилмоқда: 2002 йили М. Г. Булаховнинг 
беш томлик «Опыт исторического словаря русской 
лингвистической терминологии» асари чоп этилди.[4] 
Машҳур ―Лингвистический энциклопедический словарь‖ 
(Москва, 1990) муаллифлари давлат мукофоти билан 
тақдирландилар. 2008 йили ушбу луғат CD-ROM шаклида 
чоп этилди, қатор электрон онлайн версиялари мавжуд. 
Ўзбек тилшунослиги эса мавжуд луғатларга қаноат қилиб 
келмоқда.
Лингвистик атамаларнинг пайдо бўлиши ва 
алоҳида қатлам сифатида шаклланишини замонавий 
йўналишларда тадқиқ этиш, тартибга солиш борасидаги 
тадқиқотлар ўзбек тилшунослигида жуда кам. Янги 
терминлар эса кўплаб пайдо бўлмоқда, терминлар учун 
маъқул бўлмаган синонимия, полисемия, вариантлилик-
нинг олдини олиш, терминлар таркиби ва функционал-
семантик жиҳатларини аниқ тавсифлаш тилшуносликнинг 
долзарб вазифасидир. Ўзбек тилшунослигида тилимиз-
нинг ўзига хос табиатини аниқлашга йўналтирилган қатор 
тадқиқотлар бажарилди. Аммо бу изланишлар барчаси 
ҳам луғатларда акс этиб тадқиқотчилар учун зарур шаклга 
келгани йўқ.
Хусусан, 
яратилажак 
луғатда 
атамаларнинг 
қуйидагича берилиши назарда тутилган: 
Консепт 
Консепт атамаси тилшуносликда бир вақтнинг 
ўзида ҳам қадимий, ҳам навқирон термин ҳисобланади. 
Консепт атамасининг бугунги кун когнитологиясида 
қўлланилаѐтган маъноси С.А. Асколдовнинг 1928 йилда 
нашр этган «Консепт ва сўз» номли мақоласига бориб 
тақалади. Бироқ, С.А. Асколдов кўтарган мазкур масала 
ўтган асрнинг ўрталарига қадар жиддий ѐндашувлар 
асосида ўрганилмади. В.А.Маслова Консепт атамаси уч 
хил ѐндашувга кўра изоҳланишини асослайди: биринчи 
ѐндашув вакиллари Консепт атамаси тавсифида унинг 
маданий жиҳатларига асосий эътиборни қаратишади ва 
ҳар қандай маданият муайян Консептлар йигъиндиси ва 
улар ўртасидаги муносабат эканлигини таъкидлайдилар 
(масалан, Й.С. Степанов, В.Н. Телия).[5] Демак, мазкур 
ѐндашувга кўра Консепт – маданиятнинг асосий ячейкаси. 
Иккинчи гуруҳ – семантик ѐндашув вакиллари (Н.Д. 
Арутюнова, Т.В. Булигина, А.Д. Шмелев, Н.Ф. 
Алефиренко ва бошқ.) Консептни когнитив семантика 
соҳасига тегишли атама сифатида талқин қилсалар, 
В.А.Маслова, Д.С.Лихачев, Е.С. Кубрякова каби 
тадқиқотчилар Консептни сўзнинг муайян маъносини 
инсоннинг шахсий ва миллий тажрибаси билан тўқнашуви 
натижасида ҳосил бўлишини таъкидлайдилар, яъни 
консепт сўз ва фаолият ўртасидаги воситачи сифатида 
изоҳланади.[6] Консепт, Й.С. Кубрякованинг талқини 
бўйича, инсон ментал хотирасини, миянинг Консептуал 
тизимини (лингва менталис), инсон руҳиятида акс этган 
олам манзарасини ташкил қилувчи оператив бирлик 
ҳисобланади. 
Консептни айримлар тушунча билан тенглаш-
тирсалар, айримлар тушунчанинг ҳам конкрет таркиби 
билан мутаносиб, деб ҳисоблайдилар. Айнан шундай 
қараш кенг тарқалган. Баъзилар эса Консепт сифатий 
хусусият ташувчисидир, деб баҳолайдилар. Масалан, 
И.Г.Беседина бадиийлик Консепти борасида тадқиқот 
олиб 
боради 
ва 
бу 
Консептни 
бадиий 
матн 
Консептосферасининг бир қисми сифатида тушунади. 
Консепт борасидаги қарашларида И.А.Стернин анча 
мукаммал ва Консептни шу пайтгача мавжуд бўлган 
бошқа 
атамалар, 
тушунча, 
семема, 
маъно, 
тус 
(оттенок)лар дан аниқ фарқлаб бера олган, у консептда 



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish