O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 235 - 
равишда кириши ва четдаги уйлардан бирининг эшигини 
қоқишида ундаги эҳтиѐткорлик, қўрқувни сезиш мумкин. 
Бу уйчада шаҳарга кўчиб келганига икки ҳафта бўлмаган 
аѐл турмуш ўртоғи билан яшарди. Бу ерда Гек ўзини ѐш 
қизчадек тутади, ҳатто ўзини Сара Уильямс деб ҳам 
таништиради. Аѐл эса унга раҳми келиб, уйига киритади 
ва унга шаҳарчадаги воқеаларни сўзлаб беради. Шу ерда 
Гек характеридаги айѐрлик, қувлик юзага чиқади. Бу 
аслида эҳтиѐт чораси бўлиб, у доимо ҳушѐр бўлишга 
интилади. Ҳатто, аѐл уни бош кийимини ечиб бемалол 
дам олиши мумкинлигини таклиф қилганда, бош кийим 
билан ѐтаверишини айтади[6].
Бу ерда Гекльберрини ўзини қиз бола, деб айтган 
сири очилиб қолмаслиги, энг муҳими, аѐл сўзлаѐтган ва 
ўлдириб кетилган, дея мишмиш тарқалган Гек Финн ўзи 
эканини билиб қолмаслигини яширишга уриниш бор эди. 
Чунки бола аѐлга ишонмас эди. Фақат оч қолгани, 
чарчагани ва шаҳардаги одамлар орасида ўзи ҳақида 
қандай гаплар юрганини билиш учун шу кулбага кирган 
эди. Натижада Гек худди моҳир разведкачидек ҳаракат 
қилганини кузатиш мумкин. Гек бу ерда вазият нуқтаи 
назаридан ўзини шундай тутади.
―Who done it? We‘ve heard considerable about these 
goings on down in Hookerville, but we don‘t know who was 
that killed Huck Finn.‖ 
―Well, I reckon there‘s a right smart chance of people 
HERE that‘d like to know who killed him. Some think old 
Finn done it himself.‖ 
―No—is that so?‖
―Most everybody thought it at first. He‘ll never know 
how night he come to getting lynched. But before night they 
changed around and judged it was done by a runaway nigger 
named Jim.‖ 
―Why he—‖ 
I stopped. I reckoned I better keep still. She run on, 
and never noticed I had put in at all: ―The nigger run off the 
very night Huck Finn was killed. So there‘s a reward out for 
him—three hundred dollars. And there‘s a reward out for old 
Finn, too—two hundred dollars. You see, he come to town the 
morning after the murder, and told about it, and was out with 
‗em on the ferryboat hunt, and right away after he up and left.
(– Қотилликни ким қилган бўилши мумкин?
– Биз бу ҳақида Ҳукервиллда эшитдик, фақат 
бечора Гек Финни ким ўлдирганини билмаймиз.
– Ҳа, менимча, уни ким ўлдирганини билишни 
истовчилар кўплаб топилади. Баъзилар уни кекса Финни 
ўзи ўлдирган дейишмоқда. 
– Наҳотки?.. 
– Бошида ҳамма шундай ўйлаган эди. У эса бунинг 
учун уни оломон ур-калтак қилмоқчи эканлигини 
билмайди. Фақат тунга яқин фикрларидан қайтишди ва 
Жим лақабли негр ўлдириб қочган, деган қарорга 
келишди.
– Ахир, у... Мен шу ерда тўхтадим. Яхшиси сукут 
сақлаш, деган фикрга келдим. Аѐл эса тинмасдан гапирар 
ва, ҳатто мен нима деганимни англамади ҳам. 
– Ўша негр Гек Финни ўлдириб, ўша тундаѐқ 
қочиб қолган. Шунинг учун уни топган уч юз доллар 
мукофот ваъда қилишган. Кекса Финни топган эса икки 
юз доллар. Биласизми, у ўша куни эрталаб қотиллик 
ҳақида хабар берди ва ҳамма қатори мурдани излашга 
кетди. Ана шундан кейин йўқ бўлиб қолди.) [7,59] 
Мазкур суҳбат давомида биз Гекнинг ўзини 
тутиши, сир сақлаши, қатъияти ва ақлли эканлигини 
англаб олишимиз мумкин. Шунингдек, аѐл ўзи билмаган 
ҳолда болага қатор ахборотларни ҳам айтадики, Гек бу 
кулбага ташриф буюриб адашмаган эди. Мазкур парчада 
оломоннинг ўйламай иш қилишига оид маълумот ҳам 
келтирилади. Бу воқеа қайсидир жиҳати билан Данак 
қорининг оломонни лагерь қурувчиларга қарши илон 
ўйнатишига ўхшаб кетади. Тўғри, воқеалар бу ерда 
турлича, аммо одамлар фикрлаш тарзидаги яқинлик, 
оломонлик 
икки 
романдаги 
вазиятни 
ўзаро 
яқинлаштиради. Чунки Жим қотил эмас, Гек ҳам тирик, 
аммо одамлар кекса Финнинг гапига кириб, унга ишониб, 
шундай фикрга келади. Бу Данак қори поччанинг илон 
ўргатувчи билан тил бириктириб, одамларни алдашига 
ўхшайди. Демак, иккала ѐзувчи ҳам оломон тафаккурига 
хос жиҳатлардан асардаги бош қаҳрамон характерини 
очишда самарали фойдаланган дейиш мумкин. 
Умуман олганда, ҳар иккала роман қаҳрамонлари 
ҳам тенгдошлиги, ҳаѐтда ўз ўрнини топишга интилиши ва 
адолатсизликка қарши курашиши билан яқинликка эга. 
Ҳатто, ѐзувчилар қаҳрамон характерини очишда бошқа 
персонажлар ѐрдамига таянишида ҳам яқинлик кўринади. 
Аммо яна қатор хусусият жиҳатлар ҳам борки, улар 
образлар характерининг батафсил тавсифи саналади.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish