O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz FILOLOGIYA 1/5 2022 - 224 -
УДК:81'373:801.66(03) Фазилат ИНОГАМОВА, ЎзМУ катта ўқитувчиси E-mail: fazilatinogamova29@gmail.com ЎзДЖТУ профессори, ф.ф.д. А. Якубов тақризи асосида DISCREPANCIES BETWEEN THE CLASSIFICATIONS OF IDIOMS AND THEIR PHRASEOGRAPHIC DESCRIPTION PRINCIPLES Abstract
The article considers the stages of phraseology development,the practice and theory of phraseological dictionaries compilation,
the idea ofphraseology, which is an independent section of lexicography.
Keywords: phraseology, phraseme, lexicography, phraseology, linguistics,dictionary.
РАСХОЖДЕНИЯ МЕЖДУ КЛАССИФИКАЦИЯМИ ИДИОМ И ПРИНЦИПАМИ ИХ ФРАЗЕОГРАФИЧЕСКОГО ОПИСАНИЯ Аннотация
В статье рассматриваются этапы развития фразеологии, практика и теория составления фразеологических словарей,
идея фразеологии, являющейся самостоятельным разделом лексикографии.
Ключевые слова: фразеология, фразема, лексикография, фразеологизм, лингвистика, фразеология, словарь.
ИДИОМАЛАР ВА УЛАРНИНГ ФРАЗЕОГРАФИК ТАЪРИФИ ТАМОЙИЛЛАРИ ОРАСИДАГИ ФАРҚЛАНИШ Аннотация
Мақолада фразеографиянинг ривожланиш босқичлари, фразеографик луғатларни тузиш амалиѐти ва назарияси билан
шуғулланувчи, лексикографиянинг мустақил бўлими бўлган фразеография ҳақида фикр юритилади.
Калит сўзлар: Фразеография, фразема, лексикография, фразеологизм,тилшунослик, фразема, луғат.
Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили. Бугунги
кунда фразеографияда телеологик[1] ѐндашув ҳали ҳам
устувор
бўлиб
бормоқда:
луғатга
киритилаѐтган
бирликларнинг изоҳлари танлови ва услублари манбанинг
вазифасига боғлиқ бўлади.
Луғатни тузиш – таснифлаш ишидир. Луғат
тузувчилар таърифланаѐтган бирликларнинг таснифлари
ва асосий тоифаси танлови билан боғлиқ бўлган кўпсонли
масалаларни ечишга мажбур бўладилар.
Замонавий фразеографик урфларнинг телеологик
тамойили ҳар доим ҳам фразеологик таснифларнинг
асослари билан мос келавермайди, негаки сўнггиларнинг
асосига кўпинча фразеологик бирликнинг тузилмавий-
семантик тавсифи олинган бўлади. Истисно равишида
Н.А.Амосованинг ѐндашувини айтиш мумкин, унга кўра
фразеологик
бирликларнинг
бирламчи
ажралиши
контекстологик тамойилга тоъбе бўлади[2].
Фразеологик бирликнинг тузилмавий-семантик
тавсифи фразеологиядаги бу муаммони қайта ўрганиб
чиқишга
ундайди.
Шу
ўринда,
илк
тасниф
В.В.Виноградов томонидан тузилган бўлиб, хусусан, улар
томонидан таклиф қилинган таснифлар катта аҳамиятга
эга бўлган ва бу таснифлар бўйича фразеологик
бирликлар таркибий қисмлари бирикиши бўйича уч
тоифага ажратилган. А.И.Смирницкий фақатгина икки
типдаги – фразеологик бирлклари ва идиомаларни
фарқлайди. В.Н.Телия фразеология ҳажми доирасида
тузилмасига боғлиқ ҳолда, фразеологизмнинг қуйидаги
турларини таснифлайди: идиоматик компонент; лексик
белгиланган компонентли фразеологизмлар; меъѐрий,
уйғунлиги чекланган компонгентлар, шу жумладан
феълли перифразалар ҳамда анъанавий ижро этиладиган
оғзаки асарларга ажратади[3]. А.В.Кунин фразеологик
бирликларнинг уч асосий турини, яъни идиоматизмлар,
фразеоматизмлар,
идиофразеоматизмларни
фарқлари
ҳақида тўхталиб ўтади[4]. Тадқиқот давомида ўрганилган
луғатларнинг
умумий
хос
хусусиятлари
нашрга
киритилган бирликлар ажратишнинг аниқ мезонлари
мавжуд эмаслиги бўлди, улар ғарб лингвистик
анъаналаридаги тил таълимоти сифатидаги фразеология
муаммоларининг умумий ишланмаганлиги оқибатида
юзага келган. Бу маълумотномалар аксариятининг сўз
аввалида муаллифлар луғатни тузишдан мақсад – чет
тилларни ўрганаѐтган инсонлар учун сўзлар ва сўз
бирикмалари, ҳамда маъноси ўзгарган сўз бирикмаларни
тушуниш ва нутқда ишлатишларини ўрганишларида
ѐрдам ҳисобланади. Демак, муаллифлар ўз олдиларига
дидактик,амалий мақсад қўядилар, бу ҳолатни Г.Палмер
ўз вақтида тавсифлаган эди. У ѐки бу фразеологик
бирликларни луғатга киритиш учун асосий мезонни
муаллифлар бу фразанинг кундалик ҳаѐтда кенг
қўлланилиши,
унинг
метафориклиги,
лексик
бирликларининг бир тўхтамдаги таркиби, маъносининг
ўзгариши деб белгилайдилар. Муаллифлар томонидан
фразеографик маълумотномаларга материалнинг танланиб
киритилиши учун бошқа аниқ мезонлар келтирилмаган.
―Идиома‖ тушунчасининг аниқ таърифи йўқлиги туфайли
биз бир хилдаги бирликларни идиомалар луғатида ҳам,
метафоралар луғатида ҳам, клише луғатларида ҳам
кўришимиз мумкин. Бироқ сўнгги ҳолат аксарият
ўрганилаѐтган ва лингвистик шакллари бўлмаган тиллар
учун муҳим эмас, негаки уларнинг асосий мақсади
маъноси ўзгарган бирликни тушуниш ва қўллашни
ўрганишдан иборат бўлади.