O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

Таҳлил ва натижалар
. Санаб ўтилган сабабларни 
муфассалроқ кўриб чиқсак, ҳақиқатан, ҳозирги Буюк 
Британиянинг худудида яшовчи туркий миллатларнинг 
сони унча кўп эмас. Ундан ташқари, туркий тилларда 
гаплашувчи аҳоли зич жойлашган худудларгача бўлган 
масофа европаликлардан бир неча минг километр 
узоқликни ташкил қилади. Мана шу вазиятни Канада, 
АҚШ ва бошқа инглиз тилида гаплашувчи мамлакатларда 
ҳам кузатамиз. Тарихий сабаблар туфайли инглизлар кўп 
асрлар давомида турли чет тиллари орқали туркий 
ўзлашмаларни билвосита ўзлаштириш имкониятига эга 
бўлган, шу билан бирга камроқ ҳолларда ўзлаштириш 
жараѐни ҳам тўғридан-тўғри ижтимоий алоқалар, ҳам 
воситачи тиллар орқали амалга оширилган. 
Кейинги тарихий ва лингвистик тадқиқотларининг 
маълумотларида қайд қилинишича, салжуқийлар Эрон, 
Сурия, Фаластин ва Ироқни босиб олган. Бунинг 
натижасида турк тилининг форс ва араб тилларига 
таъсири жараѐни юз берган, бу жараѐн турк лексикасини 
форс ва араб тилларида ассимиляциялашувига олиб 
келган [6].
Баъзи туркий тиллардан ўзлашган сўзлар араб ѐки 
форс тилларига шу даража мослашиб кетганки, уларни 
турк тилига қайта ўзлаштириш жараѐнида асл туркий 
сўзлар араб ѐки форсча сўз сифатида ўзлашган. Баъзи бир 
ҳолларда ўзлаштирмаларнинг аниқ манбасини аниқлаш 
(араб, форс ѐки турк тиллари) мумкин эмаслигини, бу 
масаланинг ечимини топиш анча мушкуллигини тушуниб, 
тилшунослар яна ўз эътиборини инглиз тилидаги туркий 
ўзлашмаларга қаратишади [7; 8; 10].
Лингвистик нуқтаи назардан олиб қаралганда, 
туркий лексиканинг инглиз тилида ҳозирги даврдаги 
қўлланилиши уларни қандай қилиб ассимиляцияга учраб 
қай ўзгаришларга келганлигини ўрганишга қизиқиш 
уйғотади. Гарчи туркизмларнинг асосий қисми экзотизм-
лардан ташкил топса-да, айрим туркий лексемалар инглиз 
тилида фонетик, лексик, грамматик ва семантик 
ассимиляцияга учраган. Бу ўзгаришлар ҳозирги инглиз 
тилининг ривожига сезиларли таъсир кўрсатмасликларига 
қарамасдан, ўзлаштирилган лексикани ўрганиш ўраб 
турган олам ҳақидаги билимни бойитиши ва халқларни 
бирлаштирувчи тарихий-маданий худудларнинг ўзига хос 
хусусиятларини очиб бериши мумкин. 
XX асрга келиб туркизмларни ғарбий тилшунос-
ликда ўрганиш худудий лексикани тадқиқ қилиш 
доирасида бошланди. Г.Кэннон инглиз тилига ўзлаш-
тирилган келиб чиқиши араб тилидан бўлган лексема-
ларининг рўйҳатини тақдим этувчи арабизмларнинг 
тарихий луғатини ишлаб чиқди. Изланувчи таъкид-
лайдики, ―1987 йилнинг маълумотларига кўра, уларни 
қўшимча текширишга ва аниқлашга тортиш лозим, 
арабизмларнинг, шу жумладан инглиз тилига воситачи 
тиллар орқали кирган арабизмларнинг ҳиссаси 2,3% га 
яқинни ташкил этади‖ [8]. 
Ўзлаштирмаларни 
ўтиш 
даврини 
Г.Кэннон 
томонидан 50 йиллик даврларга бўлинган. Уларнинг 
охиргиси давомлилиги бўйича XX асрнинг иккинчи 
ярмига тенг келади. Араб тилидан турк тили орқали 
биринчи (―Saracen‖) ўзлаштирмани Г. Кэннон 893 йилда 
деб айтади. Шунингдек, 1250 йилга келиб туркий 
ўзлашмаларнинг инглиз тилига ўзлашиш оқими қайтадан 
бошланган ва тобора кўпайиб борганлигини ҳам алоҳида 
таъкилаган. Қолаверса, туркий ўзлашмаларни инглиз тили 
лексикасига ўзлаштирилишини даврини кўрсатади. 
Масалан, XVI асрда инглиз тилида фаол 10та туркизм 
ўзлашган (―bashaw‖, ―elemi‖, ―lackey‖, ―mameluke‖, 
―saker‖, ―coffee‖, ―ottoman‖, ―sultan‖, ―sorbet‖, ―sultana‖); 
XVII асрда султон саройининг реалияларини (―harem‖, 
―hammam‖, ―sofa‖), савдо-иқтисодий атамалар (―douane‖, 
―оkе‖), табиат ҳодисаларини (―llас‖, ―samiel‖) билдирувчи 
17та туркизм ўзлашади. XIX асрда кийим-кечак, интерьер 
предметларини, турк қуролларини тасвирлаш учун 
ишлатиладиган туркизмларнинг ўзлаштирилиши кузати-
лади (―yataghan‖, ―fez‖, ―macramé‖, ―yashmac‖ ва ҳ.к.) [8]. 
Хронологик ажратишдан ташқари, Г.Кэннон гипероним 
гуруҳларга бирлаштирилган 46та тематик гуруҳлар 
доирасида арабизм, форсизм ва туркизмларни тадқиқ 
қилади. 
Г. Кэннон томонидан А.Кайе билан ҳаммуаллиф-
даги худудий лексика тадқиқотининг иккинчи қисми 
811та, шу жумладан инглиз тилига турк тилининг 
воситачилигида ўтган сўзлардан ташкил топган инглиз 
тилининг форсизм луғатида тақдим қилинган. Уни 
тузишда инглиз тилининг барча йирик изоҳли луғатлари 
қўлланилган. Луғат мақоласининг структураси қуйидаги 
маълумотларни ўз ичига олади: [7] 
а) сўзнинг инглиз тилида пайдо бўлиш санаси, б) 
сўзнинг вариантлари, ҳамма маънолари, в) этимологик 
характеристика, г) Г.Кэнон томонидан ишлаб чиқилган 
мезонлар асосида 1тадан 4тагача сўзларнинг ассимиля-
цияланиш даражаси.
Арабизмларнинг 
луғатида 
бўлгани 
каби, 
форсизмлар ҳам инсон ҳаѐти ва фаолиятининг турли 
соҳаларини ўз ичига олувчи 35та тематик гуруҳга 
бўлинган. 
Тарихий-семантик 
таҳлил 
доирасида 
ўзлаштирмалар 1225 йилдан 1993 йилгача бўлган давр 
оралиғини қамраб олувчи 20 йилдан 50 йилгача бўлган 
15та даврга бўлинади. 1369 йилдан 1398 йилгача бўлган 
давр оралиғида пайдо бўлган дастлабки туркизмлар 
орасида ―Tartar‖ этноними ажратиб кўрсатилади; охирги 
ўзлаштирилган туркизм сифатида таомнинг номларини 
билдирувчи ХХ асрнинг биринчи асрида ўзлаштирилган 
―bulgur‖, ―meze‖ туркизмларидир. Луғатнинг маълумотига 
кўра, туркизмларнинг энг кўп сони (24) инглиз тилига 
XVI асрда ўтган [7]. 
Эрон ва Туркиянинг Ҳиндистон билан алоқалари 
шарофати билан инглиз тилида урду ва ҳинди ва 
Ҳиндистонда тарқалган бошқа тиллар орқали туркизмлар 



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish