Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини


IIIБОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ ИСТИҚБОЛЛИ



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/32
Sana19.12.2022
Hajmi1,29 Mb.
#891267
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
ozbekistonda elektron hukumatni joriy etish istiqbollari

IIIБОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ ИСТИҚБОЛЛИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ
3.1.
 
Тажриба синов сифатида танланган давлат органининг 
“Электрон ҳукумат” тизимини ташкил этишдаги роли ва ҳозирги 
кундаги ҳолати 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Ахборот 
технологиялари 
ва 
коммуникацияларини 
ривожлантириш 
вазирлигини 
ташкил 
этиш 
тўғрисида”ги ПФ-4207-сон Фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон 
Республикаси 
Ахборот 
технологиялари 
ва 
коммуникацияларини 
ривожлантириш вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилган бўлиб; 
ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида, “электрон 
ҳукумат”ни жорий этишда ягона давлат сиёсати амалга оширилишини 
таъминлаш, ахборот технологияларини ривожлантиришнинг жаҳон 
даражасидан келиб чиққан ҳолда миллий АК тизимини татбиқ этиш ва 
ривожлантириш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш;
телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва 
модернизация қилиш, шу жумладан, Интернет тармоғига кенг полосали 
уланишни 
кенгайтириш, 
телефон 
алоқаси, 
телевидение 
ва 
радиоэшиттиришнинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтишни таъминлаш, 
алоқа ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни, шунингдек, 
радиочастотали спектрдан фойдаланишни давлат йўли билан бошқариш, 
лицензиялаш ва назорат қилиш борасидаги функцияларни амалга ошириш;
“электрон ҳукумат”ни татбиқ этиш, вазирликлар, идоралар, 
компаниялар ва уюшмаларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 
ахборотлаштириш ва ИДХни такомиллаштириш борасидаги фаолиятини 
идоралараро мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш, баҳолаш ва назорат 


59 
қилиш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилишини таъминлаш, 
шунингдек, давлат АРлари ҳамда маълумот базаларини шакллантириш, 
сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини вужудга келтириш, 
идоралараро ХТни яратиш ва бошқариш;
Интернет тармоғининг миллий сегменти янада шакллантирилишини 
таъминлаш, мамлакатимизнинг турли йўналишлардаги замонавий веб-
ресурсларини, шу жумладан, аҳолининг, хусусан, ёш авлоднинг ахборотга 
бўлган ва интеллектуал талаб-эҳтиёжларини қондириш мақсадида тармоқ 
ресурсларини ривожлантириш учун зарур техник ва қулай шарт-
шароитларни яратиш;
рақобатдош дастурий маҳсулотларнинг мамлакатимизда ишлаб 
чиқарилишини ва ички бозорини ҳамда уларга кўрсатиладиган хизматларни 
ривожлантиришга кўмаклашиш ва унинг мувофиқлаштирилишини 
таъминлаш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ва истеъмолчиларда 
замонавий дастурий маҳсулотлар, ХТ ва АРларини жорий этиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникация тармоқлари, 
дастурий маҳсулотлар, ХТ ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг замонавий 
технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, 
АРларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмани янада 
ривожлантириш;
замонавий коммуникация воситалари соҳасида илмий тадқиқотлар ва 
ишланмаларни, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини 
оширишни ташкил қилиш, дастурий маҳсулотлар, ХТ ва маълумотлар 
базаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, ахборот хавфсизлигини 
таъминлаш ва АК технологияларининг бошқа соҳаларида шундай ишларни 
ташкил этиш;
алоқа, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида халқаро 
ҳамкорликни йўлга қўйиш, устувор лойиҳаларни амалга ошириш, 
радиочастоталик спектрдан самарали фойдаланиш учун ҳамда вазирлик 


60 
фаолияти доирасига кирувчи бошқа йўналишлар бўйича хорижий 
инвестицияларни жалб этиш вазифалари юклатилган. 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш 
вазирлиги томонидан ушбу белгиланган вазифаларни бажаришда қуйидаги 
натижаларга эришилиб келинмоқда. 
Электрон ҳукуматни жорий этиш бўйича дастурнинг ижроси 
доирасида ИХ давлат портали, “Харид”, “Солиқ”, “Божхона”, “Бюджет”, 
“Нафақа”, “Клиринг” ХТ комплекслари ҳамда автотранспортларни рўйхатга 
олиш ва ҳисобини юритиш маълумотлари базалари яратилди ва ишга 
туширилган.
Ушбу тизимлар давлат, назорат органлари ва тадбиркорлик 
субъектларининг 
ўзаро 
бевосита 
муносабатларини, 
бюрократик 
сансалорликларни ва коррупцияни олдини олувчи ДХни кўрсатишнинг 
электрон тизимига кенг ўтилишини таъминлаш имконини берди. 
Жумладан, электрон ДХдан, солиқ ва бошқа тўловларни он-лайн 
тўлаш имкониятларидан фаол фойдаланиш ҳисобига тадбиркорлик 
субъектлари 9 млрд. сўмдан зиёд маблағларини иқтисод қила олдилар. 
Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тизимининг жорий 
қилиш орқали эса товарларни божхона расмийлаштируви муддатини уч иш 
кунидан бир иш кунигача қисқартиришга эришилган. 
Суд ишларини кўриб чиқишнинг электрон тизимини жорий қилиш 
орқали суд иши ҳужжатларини қайта ишлаш жараёнини 2 баробардан 
ортиққа, яъни 56 тадан 25 тага қисқартирилишига эришилган. 
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг электрон шаклини 
жорий қилиниши натижасида рўйхатга олиш жараёнлари деярли икки 
баробарга (9 тадан 5 тага), рўйхатга олиш муддатлари эса бир ярим 
баробарга (8,5 кундан 6 кунга) қисқарган. 
“Харид” тизими орқали электрон савдоларда амалга оширилган давлат 
харидлари ҳажми 486 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу савдолар натижасида 


61 
иқтисод қилинган бюджет маблағлари 138 млрд. сўмдан ошди. 
Ундан ташқари, Навоий кон-металлургия комбинатида транспортни 
мониторинг 
қилиш 
ва 
йўналиш 
назоратини 
олиб 
бориш 
автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш натижасида биргина 2015 йилда 
ёқилғи сарфинининг уч минг тоннага яқин қисқартирилишига ҳамда бунинг 
асосида 7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ тежалишига эришилган.
“Ўзбекэнерго”да электр энергия истеъмоли ҳисобини юритиш ҳамда 
замонавий электрон ҳисоблаш ускуналарнинг босқичма-босқич ўрнатилиши 
натижасида 
электр 
энергия 
сарфини 
ҳисоблаш 
жараёнини 
автоматлаштиришга эришилди ҳамда он-лайн тўловларни амалга ошириш 
имконияти яратилди. Хусусан, биргина ўтган йил мобайнида республика 
бўйича 870 млрд. сўмдан ортиқ маблағ реал вақт режимида тўланган.
“Ўзкимёсаноат” корхоналарида молиявий-хўжалик фаолият ҳисоби 
ХТ комплексининг жорий қилиниши орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот 
таннархини 7 фоизга ҳамда хом-ашё сотиб олиш бўйича тезкор 
харажатларни 60 фоизгача қисқартиришга эришилди, бунинг натижасида 
соҳанинг йиллик даромади 5 фоизга, яъни 50 млрд. сўмга ошган. 
Бундан ташқари, темир йўл ва авиа чипталарини он-лайн сотиш 
тизимларининг жорий қилиниши натижасида аҳоли учун уларни сотиб 
олишда тезкорлик ва қулайлик сезиларли даражада ошган. 
- энг илғор технологиялар асосида хизмат кўрсатувчи миллий мобил 
алоқа оператори фаолияти йўлга қўйилди ва натижада аҳоли яшаш 
масканларини мобил алоқа билан қамрови 92 фоизга, мобил алоқа 
фойдаланувчилари сони эса 20,6 миллион кишига етказилган;
- 1 800 километрдан зиёд узунликдаги, шу жумладан, Навоий 
вилоятининг Ғазғон, Сурхондарё вилоятининг Вахшивар ва Учқизил, 
Қашқадарё вилоятининг Одамтош, Наманган вилоятининг Чодак ҳамда 
Фарғона вилоятининг Шўрсув каби қишлоқ ва чекка аҳоли масканларида 
оптик толали алоқа тармоғининг қурилиши якунига етказилган.


62 
- Интернет хизматидан фойдаланиш нархи аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектлари учун 39,2 фоизга арзонлаштирилди, бу эса мамлакатда 
Интернет фойдаланувчилари сонининг 12,8 миллион кишига етказилишига 
олиб келган; 
- рақамли телевидение узаткичларини Фарғона ва Наманган 
вилоятларида босқичма-босқич ўрнатиш ҳисобига республика аҳолисининг 
рақамли телевидение билан қамрови даражаси 68 фоизга етказилган. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish