Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси 3-қисмида, умумий қасд
билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини
ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат
бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмаслиги
кўрсатилган.
Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ҳ.Эргашов
22.08.2016
йилдан 12.08.2020 йилга қадар АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалида филиал
бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, ўзининг мазкур
лавозимидан фойдаланиб, умумий қасд билан қамраб олинган жиноий
мақсадини амалга ошириш мақсадида, “Chorvachilik yuksalishi” фермер
хўжалиги раҳбари бўлган укаси судланувчи Ф.Эргашев, тергов жараёнида
қисми тугатилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
“Агробанк” АТБ Навбаҳор филиалидан бериладиган имтиёзли кредит
маблағларини талон-торож қилиш орқали бойлик орттириш мақсадида,
ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, тадбиркорлик субъектларига
йиллик 7-15 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп
бўлмаган муддатга имтиёзли кредитлар ажратилаётганлигидан фойдаланиб,
жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида ўзининг яқин қариндошлари
ва танишларини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан
ўтказиб, имтиёзли кредит маблағларини ўзининг мансаб мавқеини суиистеъмол
қилиш йўли билан қўлга киритишни режалаштириб, 6 та ҳолатда жами 164,5
млн сўмлик ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож
қилган.
Судланувчи Ф.Эргашовнинг жиноий ҳаракатлари умумий қасд билан
қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини
ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш жиноятларни содир қилганликда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан
квалификация қилинган бир вазиятда, унинг ҳаракатларини такроран ўзи ёки
бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян
мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни сохталаштиришда, яъни
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан квалификация қилиб бўлмайди.
Бундан ташқари, такроранлик белгиси тергов органи томонидан ҳам иш
ҳужжатларида ёритилмаган.
Шу сабабли, суд юқоридаги қонун талаби ва иш ҳолатидан келиб чиқиб,
тергов органи томонидан Ҳ.Эргашовга қўйилган Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” бандини унинг айбловидан чиқаришни лозим
деб топади.
Суд, судланувчи Ҳ.Эргашовнинг жиноят содир этишдаги ҳолатларига
баҳо бериб, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
етказилган зарарни қоплаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб, жиноятни ғараз ва
паст ниятларда содир қилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: