1. ЭЛЕКТРОН ҚЎЛЛАНМАНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
1.1. Электрон қўлланмалар ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳозирги вақтга келиб замонавий истиқболли бўлган ахборот
технологиялари таълим тизимида кенг кўламда ишлатилмоқда. Жумладан,
электрон дарслик, электрон қўлланма, виртуал иш, WEB-дарслик каби
тушунчалар
пайдо
бўла
бошлади.
Ўқув
жараёнини
самарали
ташкиллаштиришда ушбу электрон ўқув воситалари муҳим ахамият касб
этади.
Электрон ўқув дарслик бу - матн, тасвир, мультимедия
маълумотларини ўз ичига олган хамда ўрганувчининг билимини назоратдан
ўтказиш учун мўлжалланган компьютерларнинг дастурий таъминотидир.
Электрон ўқув дарсликлар ўқув жараёнини бир текисда ташкил этишни,
ўзини текшириш ва фикрлаш қобилиятини оширишни, ўз устида ишлашни,
турли ҳолларда энг тўғри қарор қабул қилишни шакллантиради. Компьютер
дастури кўринишидаги электрон ўқув дарсликларга керак бўлган вақтда
осонгина ўзгартириш ва тузатишлар киритиш мумкин ҳамда улар таълим
жараёнини автоматик тарзда узлуксиз ва тўла дидактик даврга эга бўлишига
имконият яратади. Дидактик давр - бу таълим жараёнини тузилиши бирлиги
бўлиб, у ўрганувчи томонидан ўқув материалини максимал даражада
ўзлаштиришни ташкилаштириш вазифасини бажаради.
Дидактик давр қуйидаги қисмлардан ташкил топган:
- ўқув материалини ўрганиш вазифасини қўйиш;
- ўқув материалини мазмунини такдим қилиш;
- бирламчи билим олишни қўллаш;
- ўрганувчилар билимини назорат қилиш орқали тескари алоқани
ташкиллаштириш;
15
- ўқув фаолиятини кейинчалик давом эттириш учун тайёргарлик кўриш
(қўшимча адабиётлар билан танишиш учун топшириқлар олиш).
Барча дидактик давр қисмларини ягона компьютер дастури ёрдамида
амалга ошириш сезиларли равишда ўқув жараёнини ташкиллаштиришни
соддалаштиради, ўрганиш учун сарфланадиган вақтни қискартиради, битта
машғулот барча дидактик давр қисмларини бажара олиш имкониятига эга
бўлиши учун электрон ўқув дарсликларга бир қатор талаблар қўйилади.
Бу талаблар қуйидаги гурухларга бўлинади:
- электрон дарсликга дидактик восита сифатида қуйиладиган талаб;
- электрон дарсликга психологик қўйиладиган талаб;
- электрон дарсликга янги ахборот технологиялари восита сифатида
қўйиладиган талаб.
Электрон дарсликга дидактик восита сифатида қўйиладиган талаб
қуйидагича тақсимланади:
1. Электрон ўқув дарсликдаги материалларнинг илмийлигини
таъминлаш. Бунда охирги илмий ютуқлардан хабардор бўлган ҳолда, ўқув
материалини кераклича тўла ва тўғри ифодаланиши таъминланади.
2. Электрон дарслик орқали ўрганишни равон, тушунарли бўлишини
таъминлаш. Бунда ўрганувчининг ёши ва мустақил хусусиятларини
инобатган олган холда ўқув материалининг муракаблигини ва ифодаланиш
тарзини тўғри ташкиллаштириш назарда тутилади.
3. Ўқув материалини муаммоли мавзу эканлигини таъминлаш
ўрганувчида фикрлаш фаоллигини ошиши учун уни янги муаммоли мавзулар
билан юзма - юз қилиш тушунилади.
4. Ўрганиладиган ўқув материалини яққоллигини таъминлаш.
Электрон ўқув дарсликлар ёрдамида ўқув материалини ўрганиш анъанавий
дарсликлар ёрдамида ўрганишга қараганда бир қатор афзалликларга эга.
Биринчидан, мултимедия маълумотлари кўринишида ифодаланган электрон
ўқув дарсликларида ўқув материалидаги ахборотларни нафақат кўриш, балки
эшитиш имконияти ҳам бор. Иккинчидан, электрон ўқув дарсликларда уч
16
ўлчовли компьютер графикаси, видео, анимациялардан фойдаланиш эвазига
ахборотни рангли ва сифатли тарзда ўрганувчига тақдим этиш мумкин.
5. Ўрганувчиларни ўқув материалини ўрганиш жараёнида фаол ва
масъулиятлироқ бўлишларини таъминлаш. Бунда ўрганувчилар фаоллигини
ошириш мақсадида турли хил назорат саволлари, тест саволларини тузиш
назарда тутилади.
Электрон
дарсликка психологик қўйиладиган талаб. Бунда
ўрганувчининг ўқув материалини ўзининг кўриш, эшитиш органлари
ёрдамида қай даражада қабул қила олиш ва ўзлаштира олиш қобилиятларини
ҳам инобатга олиш назарда тутилади. Электрон дарсликка янги ахборот
технологиялари воситаси сифатида талаб қўйилади. Ушбу талабни бажариш
учун ўқув жараёнида замонавий ахборот технологиялари воситаларидан
фойдаланиш керак.
Электрон ўқитиш ўқув дастурларини (дарсликларини) асосий
турларини кўриб чикамиз.
Компьютер мониторида ўқув материалини ўрганувчига тасвирлаб
беришга кўра электрон ўқитиш ўқув дастурлари қуйидаги учта гурухга
бўлинади:
- чизиқли матн кўринишдаги ўқитиш дастурларига;
- гиперматн кўринишдаги ўқитиш ўқув дастурларига;
- мультимедиали ўқитиш ўқув дастурларига.
Чизиқли матн кўринишдаги ўқитиш ўқув дастурларида ўқув
маълумотини бир нечта мавзу ва бетларга бўлинган ҳолда хамда ўқув
материалини яхшироқ ўзлаштириш мақсадида харакатсиз, силжимас
расмларга хам эга бўлган оддий чизиқли матн кўринишда ўрганувчи
эътиборига хавола қилинади. Бундай ўқитиш дастурларида ўрганувчини янги
материал билан танишиш жараёни олдиндан белгилаб қўйилган кетма-
кетликда амалга оширилади. Ўрганувчи бу кетма-кетликни бузишга қодир
эмас, фақатгина у бир бет олдиндаги ўқув материалига ёки ўрганишни
бошидан бошлашга қайтиши мумкин. Бундай ўқув дастурига Windows
17
операцион тизимида мавжуд бўлган Microsoft Word ёрдамчи, қўшимча
утилит дастурида ёзилган ва ўрганиш учун мўлжалланган материал мисол
бўла олади. Демак бундай чизиқли ўқув дастурларида ўрганувчи ўқув
материали билан фақатгина танишиб чиқиши ва бирор - бир янги материални
билиши мумкин, холос.
Гиперматнли
ўқитиш
ўқув
дастурлари
ўқув
жараёнини
ташкиллаштиришда чизиқли ўқитиш дастурларига нисбатан бир қатор
авзалликларга эга, жумладан чизиқли ўқув дастурлардан фарқли равишда
бундай ўқув дастурларда ўрганувчи ўз хохишига кўра ўқув материалларини
ихтиёрий бўлимидан ўрганишни бошлаши мумкин. Бунинг учун
гиперматнли ўқув дастурларида ўрганувчи бир бўлимдан иккинчисига
осонгина ўтиши мумкин. Бироқ, бундай кўринишдаги ўқув дастурлар хам
ўқув материалини ўрганувчиларга тўлиқ, равон ўргата олиш вазифасини
уддалай олмайди. Ҳозирги вақтга келиб мултимедияли ўқув дастурлари
ишлаб чиқишга жиддий қаралмоқда. Авваламбор мултимедия атамаси
тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Мултимедия - бу ахборотни овоз, харакатли тасвир, матн кўринишларида
компьютер мониторида ифодалаш. Мултимедияли ўқув дастурларида ўқув
материалларидаги тасвирлар кўринишидаги ахборот ўрганувчи эътиборига
турли ранглар ва харакатли тасвирлар кўринишда хавола қилинади.
Телекоммуникация тармоқларида назорат ва техник хизмат кўрсатиш
тизимлари тамойилларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқиладиган электрон
қўлланмани яратиш лойихаси 1.1 - расмда келтирилган.
18
1.1 - расм. Электрон қўлланмани яратиш лойихаси
Бош саҳифа: “Телекоммуникация тармоқларида назорат ва техник
хизмат кўрсатиш тизимлари” фанидан электрон ўқув қўлланма яратиш
ТЕСТ
САВОЛЛАРИ
МУНДАРИЖА
Мавзу 1.
Мавзу 2.
Мавзу 3.
Мавзу 4.
Мавзу 5.
. . .
. . .
. . .
Мавзу 20.
1. Функционал диагностикага қайси
усуллари киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |