Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


БОЛАЛАРДАГИ НЕЙРОЦИРКУЛЯТОР ДИСТОНИЯНИ БАРВАҚТ АНИҚЛАШ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   414
Bog'liq
Туплам

БОЛАЛАРДАГИ НЕЙРОЦИРКУЛЯТОР ДИСТОНИЯНИ БАРВАҚТ АНИҚЛАШ
Мўйдинова Ё. Г. 
Фарғона давлат университети 
Ҳаѐтининг дастлабки йилларида кўрсатиладиган ғамҳўрлик ва меҳр- оқибат боланинг
ривожланишига кўмаклашади. Бола ҳамиша онасининг ѐнида бўлиб, кўнгли тусаган заҳоти 
унинг кўкрак сутини эмса, ҳимояланганлигини ва меҳр - муҳаббатни теран ҳис этади. Бола 
онанинг кўкрак сутидан баҳраманд бўлар экан, ҳам озиқланади ҳам ҳаловатда бўлади. Ўғил ва 
қиз болалар айни бир хил жисмоний ва ақлий, ҳиссий ҳамда ижтимоий эҳтиѐжларга эга 
бўладилар. Ўғиллар ҳам қизлар ҳам алоҳида диққат – эътибор ва маънавий мададга бир хил 
даражада муҳтож бўладилар.
Камқонликка дучор бўлган, тўйимли овқатланмайдиган ѐки тез-тез касалланадиган
болалар қўпроқ, ҳадиксирайдиган бўлиб қолишлари мумкин. Улар соғлом болаларга нисбатан
тез ранжийдилар. Бундай болалар кам ўйнайди, уларда билим олиш ва бошқалар билан 
муносабатда бўлишга интилиши суст бўлади. Болалар ҳиссиѐти самимий ва жўшқин хусусиятга 
эга. Болалар бирор нарсани қила олмасалар ѐки ўзлари хоҳлаган нарсани қўлга кирита 
олмасалар, хафа бўлишлари мумкин. Боланинг бирор жавоб хатти-ҳаракати масхараланса, 
жазоланса ѐки эътиборсиз қолдирилса у хижолат бўлади ва уялганидан ўз ҳис-туйғуларини
бемалол изҳор қилолмайди. Бундай бўлишига сабаб нима? 
Баъзан ота-оналар болалар рангпарвар бўлса, ҳоли қуриса, қўллари кафти терлаб турса 
ѐки оѐқлари совқотса парво қилмайдилар, болани шифокорга олиб боришни хаѐлларига ҳам 
келтирмайдилар. Холбуки бу аломатлар нерв тизимининг вегетатив бўлими уйғунлиги, 
бошқача айтганда мувозанати бузилганидан дарак беради. 
Шифокорларнинг фикрича, бола мактабда ўқиб юрган даврида касалликка даво 
қилинмаса, катта бўлганида инсульт ѐки миокард инфарктига дучор бўлиши, ўғил бола бўлса, 
мижозининг суст бўлиб қолиши, қиз бола бўлса, улғайиб турмушга чиққанида, ҳомиладорлиги 
оғир кечиши мумкин экан. Биринчи синфга қабул қилинган болаларнинг айримларида 
иштаҳанинг йўқолиши, ичи кетиб туриш ҳолатлари ѐки қабзият бўлиши кузатилади. 
Кўзларининг таги кўкаради, доим шамоллаб туради. Бундай болаларни албатта невропатологга 
кўрсатиш лозим. Чунки, биз фақат терапевт шифокорга мурожат қилиб ўрганиб қолганмиз. 
Натижада касалликка ташхис қўйиш бироз кечикиб қолади. Агар болани ўз вақтида 
невропатологга олиб борилса ―Нейроциркулятор дистония‖ билан оғриганини зудлик билан 
аниқлайди ва тегишли давони буюради. Бу касалликда болани инфекциялардан сақлаш 
кераклигини, сиқилишга йўл қўймасликни, оғир қийин юмушларни қилмаслигини шифокор 
томонидан тушунтириб борилади.
Бола албатта кун тартибига риоя қилиши кераклиги, об-ҳаво яхши бўлган кунлари
очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилиши, ҳаво ўзгарган кунларида 50 мг дан аскорбин кислота бериб
туришни, витамин Е 10 фоизли эритмасини 5 томчидан ичириб туришини, албатта нонушта 
қилишини ва чой ичиши кераклигини тушинтириб боради. Маълумки 7-8 яшар бола тез ўса 
бошлайди, вегетатив дисфункция туфайли азоб чекаѐтган болалар бу дарддан жуда 
қийналадилар. Кўпинча мадори қуриб, салга чарчашади ва бошининг оғришидан нолийди. 
Вегетатив дистония боланишидан олдин касаллик белгилари кузатила бошлайди, боланинг 
ҳоли қурийди, кечалари ваҳимага тушуди, кечаси ўрнига сийиб қўйиши ҳолатлари содир бўла 
бошлайди. Агар бола озроқ ортиқча ҳаракат қилса, бу аломатлар кучайиши мумкин.
Масалан, ѐзма ишни бажарганида, бирор инфекцион касалликка чалинганида бу 
аломатлар зўрайиши мумкин. 11-12 ѐшда бола организмида эндокрин ўзгаришлар рўй беради, 
бола зўр бериб ўқийди. Шу ѐшдаги бола юрагида ҳар-хил ўзгаришлар содир бўлиб, юраги 
зўриқиб уради (экстрасистола), томири тез уради (тахикардия) ѐки томири секин уради 
(брадикардия). Ҳатто инфарктга ўхшаш хис ҳам пайдо бўлиб, бола титраб қақшайди, оѐқ 
қўллари муздек бўлади, ўлиб қоламан деб қўрқиб кетади. Бу вақтда ота-оналарнинг ҳам 
ташвишга тушиши сир эмас. Фарзандининг юрагини касал бўлиб қолганидан ҳавотирга туша 
бошлашади. Мактабда эса болани физкультура дарсларидан озод қилишади, лекин ўрин кўрпа 
қилиб ѐтқизишмайди. Аслини олганда боланинг юраги соғлом бўлади, юракнинг меѐрий 


251 
ҳолатда ишлашига вегетатив тизим ҳалақит бераѐтган бўлади. 
Шундай ҳолатлар содир бўлса, валидолни тил тагига ташлаб туриши, ѐки 20-25 
валериана дамламасини ичиши, валокардин ѐки карвалолни озроқ қайнатиб совутилган сув 
билан ичиши керак бўлади. 
Нейроциркулятор дистониянинг гипертоник, гипотоник ва эмоционал турлари ҳам 
борки, албатта невропатолог билан маслаҳатлашиб даволаш ишларини олиб борган маъқул. 
Касалликни эрта аниқлаб, даволаш ишлари тўғри олиб борилса, кўзланган мақсаддга 
эришилади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish