Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


“ЯХШИ СТРЕСС” – ЭУСТРЕС ВА “ЁМОН СТРЕСС” – ДИСТРЕСЛАР ҲАҚИДА



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   414
Bog'liq
Туплам

“ЯХШИ СТРЕСС” – ЭУСТРЕС ВА “ЁМОН СТРЕСС” – ДИСТРЕСЛАР ҲАҚИДА 
Мўйдинова Ё., Ботирова Б., Бахриддинова Г., Махмудова Х., Қўлдашев З. 
Фарғона давлат университети
Ҳиссиѐт – бу одамнинг ички ҳаяжонини, теварак – атрофга бўлган муносабатини 
тавсифловчи жараѐн. Руҳий ва соматик жараѐнларни бошқаришда ҳиссиѐтлар муҳим аҳамиятга 
эга. Бирламчи ҳиссий қўзғалишларда бош мия ва қон томирлари, вегетатив ва эндокрин 
марказлар фаолияти таъсирланади. Одам қаттиқ ҳаяжонланганида юзи оқаради ѐки қизаради, 
тахикардия ѐки гипотония, мушаклар гипотонуси ѐки гипертонуси содир бўлади. Аслида 
ҳаѐжонланиш оддий муаммодир. Лекин кўп хавотирга тушганлар ўз муаммоларини бошқа 
нарсада деб ўйлайдилар ва керакли дориларни ичмасликлари мумкин. Ҳавотирга тушишнинг 
турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат. Баъзан инсонлар стрессга жуда тез тушиб 
қолади. Стресс умумий мослашиш синдромининг бир кўриниши бўлиб, унинг асосида 


249 
адреногипофизар 
тизимида 
бирламчи 
ўзгаришалрнинг 
пайдо 
бўлишидир. 
Кучли 
ҳаѐжонланганида асосий анализаторлардан кўриш ва эшитиш доминант (бошқарув) вазифасини 
ўйнайди. Лекин, ҳамма стресслар ҳам салбий эмас, яъни ―Яхши стресс‖ бу – эустресс – 
организмни янги шароитларга мослашиш учун сафарбар қилади. ―Ёмон стресс‖ – дистрес – 
неврозлар ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Ваҳимага тушиш кўпинча юрак, гормонлар ѐки нафас олиш муаммоси, деб нотўғри ҳаѐл 
қилинади. Кўнгилда ваҳима пайдо бўлишининг асосий сабаби одамнинг бирдан ҳапқириб, 
қисқа-қисқа нафас олиши, юрагининг тез-тез уриб кетиши, кўкрак қафасида оғриқ туриши, 
бирдан бош айланиши ва бошқалардир. Бу касаллик 17-30 ѐшлар атрофида бошланади. 
Аѐлларда эркаклардагига нисбатан 2 баробар кўпроқ учрайди. Касаллик кўпинча ҳаѐтнинг 
стрессли воқеаларидан бошланади. Баъзан ваҳимага тушиш авлоддан авлодга ўтиши мумкин. 
Биринчи хурж уйқу вақтида бошланиши мумкин. Касаллик зўрайиб кетишининг олдини олиш 
учун уни эртароқ аниқлаб, даволаш керак.
Бемор, кўпинча хуружлар билан боғлиқ ҳаракатлардан қочишга интилади. 30 ѐшлар 
атрофидаги аѐлларда юрак хасталигидан келиб чиқадиган кўкрак оғриқлари ҳам учрайди, лекин 
бу оғриқлар ваҳимага тушиш ѐки астмадан бўлиши мумкин. Жонсарак одамларда ўта 
ҳавотирланиш ва кўп ташвишланиш холаталри кузатилади. Йил давомида ҳавотирланиш 
кунлари ҳавотирга тушмаган кунларидан ортиқ бўлади. Кишининг ҳавотирланиб ташвиш 
тортавериши қуйидаги 6та белгилардан камида 3таси билан боғлиқ. Тинч ўтира олмаслик ѐки 
асабларнинг таранг холда бўлиши, тез толиқадиган, инжиқ бўлиб қолиши, фикрини жамлашга 
қийналиши ѐки ўйлаѐтган нарсасини эсидан чиқариши мускуллар, айниқса, бўйин 
мускулларининг таранглашиши, уйқудаги безовталанишлар шулар шумласидандир.
Тиббий жиҳатдан бир-бирига ўхшаш ҳолатлар: ҳавотирда юрадиган аксари касаллар 
бош, қорин оғриғи ѐки юракнинг тез уришидан шикоят қилиб, шифокор хузурига боради. 
Бемор кўпинча ташқи белгиларнинг жиддий касалликка ўхшаш эканлигидан қўрқади. Баъзан 
юрак уришлари беморда жуда тез содир бўлади бунда бемор қаттиқ безовта бўла бошлайди ва 
худди ўзини яқин орада қандайдир оғир касаллик билан оғришини англаб етгандай бўлади. 
Бемор ҳавотирга тушиши натижасида овқатланиш тартибига ҳам амал қилмай қўяди. Натижада 
ошқозон яра касалликлари, озиб кетиш, ўтирган холатда юракнинг 90 дан ортиқ уриши, турли 
воқеалар гирдобига тушиб, атрофдагилар билан мулоқат ҳам қилмай қўяди. Агар ушбу ҳолат 
сизда содир бўлаѐтган бўлса, шифокорингизга мурожат қилинг. Тушкунликка қарши дориларни 
ичишни бошланг. Далачой ўсимлиги (трава зверобоя, 
Hypericum perforatum
) Бу ўсимликнинг 
тушкунликка қарши таъсири илмий жиҳатдан тасдиқланган. Дунѐнинг кўп мамлакатларида 
ишлатилади ва Ўзбекистонда бемалол топиш мумкин. У фойдали, арзон, шунингдек, 
ҳавотирланиш ва тушкунликни даволаш учун биринчи қадамдир. 2- 4 чой қошиқ ўтни 200мл 
қайноқ сувга солиб, кунига 3 маҳал дамлама қилиб ичилади. Таблетка холидаги дориларни 
шифокор тавсиясига кўра ичиш керак бўлади. Масалан: Амитриптилин (Амизол), Имипрамин 
(Мелипрамин) бу дорилар оғиз қуриши, ўриндан даров турганда бош айланиши, уйқуга 
тортиши, кекса одамларда сийишга қийналиши кузатилади.
Ушбу салбий ҳолатлардан қўрқмаслик керак. Салбий таъсирларни камайтиришнинг 
бирдан бир йўли бу-дориларни кичик миқдорларда қабул қилишдир. Флуоксетин таблеткаси 
бироз қимматроқ лекин, унда бош айланиши, оғиз қуриши, кўп ухлаш, ўриндан турганда бош 
айланиши ѐки вазн ортиши каби таъсирлари йўқ. Ёдингизда тутинг: тушкунликка қарши 
дорилар: яъни уйқуга тортишш 2-3 ҳафтадан сўнг камаяди. Дори секин таъсир қилади. Таъсири 
камида 2-3 ҳафтадан сўнг бошланади. Дори таъсир қилмаяпти деб ичишни тўхтатманг. Ҳеч 
қачон тавсия қилинган миқдордан ортиқ ичманг. Шифокор рухсатисиз дори ичишни 
тўхтатманг. Дориларни қабул қилиш камида 6 ой давом этади. Шундагина ўйлаган мақсадга 
эришиш мумкин. Касалликни даволагандан кўра уни олдини олган яхшироқ. Шундай экан ҳар 
бир инсон ўз соғлиғига беэътибор бўлмаслиги керак. 


250 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish