Закот
(арабча – поклаш) эҳтиёждан ташқари бўлган бойликнинг қирқдан бир қисмини (2,5
%) садақа қилиш. Закот моли закот миқдорига етган бадавлат кишилар учун фарз этилган. Закот
етим–есир, бева–бечоралар, мусофирлар, қарздорлар каби муҳтож кишиларга берилади. Закот
ҳижрий ҳисоб билан бир йил давомида ишлатилмай турган ёки шахсий эҳтиёждан ташқари
хусусий мулк сифатида фойдаланилаётган маблағдан берилади. Закот исломдаги ижтимоий
ҳимоялашнинг ўзига хос кўринишидир. Бу жамият тараққиёти, тинч ва осудалиги йўлида
катта
аҳамият касб этади.
Рўза
йилда бир ой – ҳижрий қамарий календарнинг Рамазон ойи тутилади. Рўза
ҳижратнинг иккинчи йили фарз бўлган. Бу ибодат касал ё сафарда бўлган кишилардан бошқа
кунларда тутиб бериш шарти билан соқит қилинади.
Ҳаж
– қодир бўлган киши учун умрида бир марта Макка шаҳридаги Каъбани зиёрат қилиш
ва ушбу ибодат ўз ичига оладиган арконларни адо этишдан иборат. Ҳаж зулҳижжа ойининг
саккизинчи кунидан бошланади. Ҳаж қилишнинг уч тури мавжуд: “ифрод” – фақат ҳаж амаллари
бажарилади, “қирон” – ҳаж ва умра амаллари олдинма–кетин бажарилади, “таматтуъ” – аввал
умра қилиниб, эҳромдан чиқилади ва зулҳижжа ойининг саккизинчи куни эҳромга кириб, ҳаж
рукнлари адо қилинади. Ҳажнинг фарзи учта: эҳром боғлаб ният қилмоқ, Арафотда турмоқ,
Каъбани тавоф қилиш.
Ислом таълимотига кўра, ҳар бир инсон вафот этади. Бунга Қуръондаги
Оли Имрон
сурасининг 185–ояти далил бўла олади: “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир”.
Қиёмат (арабча–тик туриш, ўриндан туриш) ўликларнинг қайта тирилиши ва ўрнидан
туриши маъносида ишлатилади.
Ислом динида қиёматнинг яқин қолганлиги масаласи жуда долзарб бўлсада, унинг аниқ
қачон содир бўлишини фақатгина Аллоҳ билиши, ҳатто фаришталар ҳам бу ҳақда ҳеч қандай
илмга эга эмаслиги, пайғамбарлар ҳам унинг аниқ вақтини билмаганлари, уларга фақатгина унинг
аломатлари билдирилганлигига эътиқод қилинади.
Ислом таълимотига кўра, қиёмат куни ҳар бир одамнинг бу дунёда қилган амаллари
тарозуда ўлчанади. У мутлақ адолат тарозуси бўлиб, ҳаммага бир хил муносабат қилинади. Ҳеч
бир кишининг фойдасидан камайтирилмайди, зарарига қўшилмайди.
Ислом эътиқодига кўра, дўзах устига сирот номли кўприк қурилган бўлиб, маҳшар (қиёмат
куни бандалар йиғиладиган ва савол–жавоб бўлиб ўтадиган жой)да туриш тамом бўлганидан
кейин одамларга ўша кўприкдан ўтишга амр қилинади.
Жаннат
(арабча – боғ, бўстон) тақводор диндорлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда
яшайдиган жой. Жаннат васфи Қуръони каримнинг кўпгина сураларида, жумладан,
Оли Имрон,
Ҳадид, Қоф, Нажм, Раҳмон, Воқеа, Муҳаммад, Ғошия, Инсон ва бошқа сураларда келтирилган.
Диний ақида бўйича, бу дунёдаги ҳаёти даврида имонли ҳолида эзгу ишлар билан шуғулланган
кишиларга Аллоҳ томонидан жаннатдан жой берилади. Қуръонда жаннат дарахтзорлари остидаги
ариқларда зилол сувлар оқиб туради, деб таърифланади. У ерда инсонлар қаримайди ва касал ҳам
бўлмайди. Жаннатда энг олий неъмат – Аллоҳнинг дийдорини кўришлик ҳисобланади.
Дўзах
– дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой. Ислом
динидаги асосий тушунчалардан бири. Дўзахни Аллоҳ кофирларга ва гуноҳкор бандаларга жазо
бериш учун яратган. Диний тасаввурга кўра, дўзах даҳшатли чуқурлик, ичида олов ёниб туради.
Дўзахга маҳкум қилинган бандалар шу оловга ташланади, улар қайноқ сув ичади, у ерда ўсадиган
Заққум дарахтининг меваси билан овқатланади, чексиз азоб чекади, терилари куяди. Дўзах
азобларидан яна бири ачиштирувчи совуқдир. Дўзах бир неча табақадан иборат бўлиб, ҳар бир
гуноҳкор ўз гуноҳига қараб табақаларда азобланади. Ислом динига кўра, дўзахнинг Ҳовия, Жаҳм,
Сақар, Лазо, Хутама, Саир, Жаҳаннам каби етти дарвозаси бор. Дўзах ҳам жаннат каби яратилган
бўлиб, унинг азоб–уқубатлари жисм ва руҳга оид ҳамда абадий боқий қолувчидир.
Ислом динида диний амаллар аҳамиятига кўра бир неча категорияларга бўлинади. Улардан
асосийлари қуйидагилардир.
Фарз
деб ислом дини таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган даражада қатъий далил
билан бажарилиши талаб қилинадиган амалга айтилади. Масалан, беш вақт намоз ўқиш, Рамазон
ойида рўза тутиш,
закот бериш, илм ўрганиш каби амаллар фарз ҳисобланади. Фарзни бажариш
шарт ҳисобланади.
Вожиб
атамаси ҳанафий мазҳаби таълимотига кўра, Қуръони каримда тўғридан–тўғри
буйруқ келмаган ҳолда бажарилиши шарт бўлган амалларга нисбатан ишлатилади. Масалан, витр,
ҳайит намозларини адо этиш. Вожибнинг даражаси фарз билан деярли баробар.
Суннат
– ислом шариатига кўра, Расулуллоҳ (а.с.) буюрган зиммага юкланмаган, лекин
бажарилиши талаб қилинган амал. Суннатга амал қилиш вожибга амал қилиш каби талаб этилади.
Мазҳаб уламолари суннатни, иккига бўлишган: 1. Суннати муаккада (таъкидланган суннат) –
вожибдан кейинги даражада туради, масалан, фарзга қўшиб ўқиладиган суннат намозларни ўқиш.
Бунга амал қилган киши савобга эга бўлади, амал қилмаган киши эса муайян даражада гуноҳкор
ҳисобланади. 2. Суннати зоида (қўшимча суннат) – еб–ичиш, юриш–туриш
каби ишларда
Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш. Бунга амал қилган киши савобга эришади, амал қилмаган
кишига гуноҳ бўлмайди.
Мандуб
– бажарилиши афзал бўлган амал. Масалан, Фитр (Рамазон ҳайити) куни таом
ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мандуб
ҳисобланади. Бу ишларни амалга
оширган киши савобга эришади, лекин уни тарк қилган киши
гуноҳкор ҳисобланмайди.
Мубоҳ
ислом шариати қилиш ёки қилмасликни кишилар ихтиёрига қўйган амаллар.
Масалан, Рамазон ойида кечаси еб–ичиш каби. Бунда шариат белгилаган чегарадан чиқмай
тасарруф этиш мубоҳ саналади. Мубоҳда уни қилган ҳам, қилмаган ҳам – баробар, савоб ҳам,
гуноҳ ҳам бўлмайди.
Макруҳ
бажарилиши ёмон саналган амалдир. У икки хил бўлади: макруҳи таҳримий
(ҳаром ҳисобланган макруҳ) ва макруҳи танзиҳий (пок ҳисобланган макруҳ). Макруҳи таҳримий
деб эътироз билдирилиши мумкин бўлган далил билан бажарилиши тақиқланган амалга айтилади.
Масалан, бировнинг совчилиги устига совчи юбориш, эркакларнинг тилла тақиши ва ипак кийим
кийиши макруҳи таҳримий ҳисобланади. Макруҳи танзиҳий бажарилиши қатьий ҳужжатлар билан
тақиқланмаган, аммо қилинмаслиги қилинишидан афзал бўлган амалдир. Мушук, йиртқич қушлар
теккан сувда таҳорат олиш бунга мисол бўлади.
Ҳаром
атамаси ислом таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган даражада қатъий
далиллар билан бажарилиши тақиқланган амал. Масалан, одам ўлдириш, зино қилиш, ўғрилик
каби амаллар ҳаром ҳисобланади.
Бошқа динларда бўлгани каби, ислом динида ҳам ўзига хос маросим ва тантаналар мавжуд.
Шулардан бири “Ийд ал–фитр” ёки “Ийд Рамазон” деб номланувчи мусулмонлар байрами ҳижрий
ойи ҳисобида рамазон ойи тугаши билан нишонланади.
“Ийд ал–адҳо” – Қурбон ҳайити деб номланувчи ушбу байрам ийд ал–фитрдан тахминан
70 кун кейин нишонланади. Ушбу байрам Иброҳим пайғамбар номи билан бевосита боғлиқдир.
Ушбу байрам қўй, мол ва туя сўйилиб нишонланилади. “Ийд ал–адҳо” куни ҳожилар ислом
динининг беш рукнидан бири бўлган ҳаж ибодатини амалга оширадилар.
Жума куни – ҳафта кунлари орасида ажралиб турадиган, “кунларнинг саййиди”
деб ном
олган кун. Бу кунда мусулмонлар чиройли кийимларни кийиб, хушбўй атирларни сепиб масжидга
борадилар ва жума намозини ўқийдилар. Шунингдек, яқинларининг ҳолларидан хабар оладилар,
касалларни зиёрат қиладилар ва шу каби савоб ишларни кўпроқ бажаришга ҳаракат қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: