Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида қуйидаги таълимнинг замонавий
методлари, педагогик ва ахборот-технологиялари қўлланилиши назарда
тутилган:
-қурилиш материаллари ва буюмлари бўлимига тегишли маъруза
дарсларида замонавий ахборот технологиялар ёрдамида тақдимот ва
электрон-дидактик технологиялар;
-қурилиш материалларининг таннархини ташкил этувчиларини ҳисобга
олган холда иқтисодий ҳисобларни амалга ошириш, материаллар таркибини
ҳисоблаш мавзуларида ўтказиладиган амалий машғулотларда ақлий ҳужум,
ромашка, гуруҳли фикрлаш каби илғор педагогик технологиялар;
-қурилишда
ишлатиладиган материалларнинг зичлигини, сув
шимувчанлиги, намлиги, мустаҳкамлик чегараларини ва иссиқлик
ўтказувчанлик коэффицентини аниқлаш ва бошқа мавзуларда ўтказиладиган
лаборатория машғулотларида кичик гуруҳлар мусобақалари, гуруҳли
фикрлаш педагогик технологиялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |