508
- таълимий-тарбиявий, ривожлантирувчи вазифаларни комплекс амалга ошириш;
- ҳар бир ўқувчи олдига унинг лаёқати, мотивацияси, тайёргарлик даражасига кўра (AКТ
воситалари имкониятларига боғлиқ ҳолда) махсус вазифа қўйиш;
- ўқув фаолиятини фаоллаштирувчи, ўқув характеридаги электрон восита типларини қўллаш;
- ўқитувчини ахборот бэриш, мустаҳкамловчи машқлар ўтказиш ва назорат вазифаларидан
қисман озод қилиш ;
- ўқувчида билимларни мустақил ўзлаштириш малакаларини шакллантиради;
- Интернет тармоғидан маълумотлар тўплаш, излаш ва қайта ишлаш малакаларини ўстириш;
- кўргазмалиликнинг барча турлари ўзаро интеграциялашиши сабабли ижобий ўқув
мотивацияларини таркиб топтириш;
- ривожлантирувчи машқлар ва амалий машғулотларни электрон ўқув қўлланма воситасида
ташкил этиш, ўқувчиларда мантиқий ва мустақил тафаккурни ўстириш;
- ишлаб чиқилган тест топшириқлари ёрдамида ўқувчиларга ўз билимларини назорат қилиш,
камчиликларини тузатиб бориш ва ўз устида мустақил ишлашга имкон яратиш;
- тезкор тескари алоқа ва ривожланган кўмак тизими орқали ўқув фаолиятини амалга ошириш
кабилар.
Шундай қилиб, электрон ўқув қўлланмадан фойдаланиш фаол мустақил ўқув фаолиятини
ташкил этишга қаратилган шарт-шароитларни вужудга келтириш ҳисобига ўқув жараёнини
фаоллаштирувчи воситалардан бири ҳисобланиб, дифференциал ва индивидуал ёндашувни амалга
оширишга кўмаклашади.
Ўқув жараёни ва синфдан ташқари машғулотларга ҳамда уй вазифасининг бажарилишига
электрон ўқув қўлланманинг татбиқ этилиши ўқувчиларнинг фаол билим олишини таъминлайди,
уларнинг индивидуал ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга имкон яратади. Бунинг учун
ўқувчидан компютер билан ишлашни уддалай олиш ва математик билимларни компютер ёрдамида
ўзлаштириш лаёқатига эга бўлиш талаб этилади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, “Математика” фани қуйидаги вазифаларни бажаради:
1)
ўқувчи шахсини фикрлашга;
2)
ўзгалар фикрини англашга, ўз фикрини оғзаки ҳамда ёзма шаклда саводли баён қила
олишга қаратилган нутқий компетенцияни ривожлантириш;
3)
ўқувчиларда мантиқий хисоблашга оид билимларни шакллантириш ва ривожлантириш;
4)
математка фанининг кенг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда фикрини тўғри ва
равон баён эта олиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган компетенцияларни шакллантириш.
Бундай дарсларни тўғри таҳлил қилиш ўқитувчи фаолиятидаги самарадорликни оширишга
ундайди, натижаларни кўрсатишга ёрдам беради ва дарс самарадорлигини оширади. Бу борада
математика дарсларида ахборот технологияларининг роли бениҳоя катта бўлиб, уларни таълим
жараёнида қўллаш бугунги куннинг вазифасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: