Ўзбекистон республикаси иқтисодий тарақҚиёт ва камбағалликни қИСҚартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни


-§. Ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш



Download 203,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana26.11.2022
Hajmi203,02 Kb.
#873127
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
252-11~1

8-§. Ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш
учун субсидия ажратиш тартиби
71. Ҳунармандлар (кейинги ўринларда — ҳунарманд) ўзларининг «Ҳунарманд»
уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия
беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн
маҳалла» электрон платформа орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Аризада ҳунарманднинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили,
паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали
харажатларини қоплаш учун тўлаш лозим бўлган ҳисобварақ ва сўралаётган субсидия
миқдори кўрсатилади, шунингдек, «Ҳунарманд» уюшмасининг бадиий кенгаши қарори
нусхаси илова қилинади.
Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги
учун ҳунарманд жавобгар ҳисобланади.
72. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳунарманд сўралаётган субсидия
туридан муқаддам фойдаланмаганлигини ўрганади;
б) ўрганиш натижалари ҳунарманднинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни
ҳамда тавсияни «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга юборади.
Бунда тавсияда ҳунарманднинг ҳақиқатда «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо эканлиги ва
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар
кўрсатилиши керак.
Тавсияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар
ҳисобланади.


73. Агарда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги
аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир
иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ҳунармандга хабарнома юборади.
74. Марказ икки иш кунида:
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини
топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар
ҳисобланади.
75. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган
маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш
рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн
маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ва ҳунармандга хабарнома
юборади.
76. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Марказ хулосасини ва у билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз
тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли
буйруғи қабул қилинади ва «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш
учун субсидия ажратилади ҳамда бу ҳақда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали
Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда ҳунармандга хабарнома юборади.
77. Агарда марказ томонидан берилган хулосада қайд этилган маълумотлар ўз тасдиғини
топмаса, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан икки иш кунида субсидия ажратиш
рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон
платформа орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда ҳунармандга хабарнома юборади.
78. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

Download 203,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish