ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2018, 6(114)
етадиган хизмат ҳам, умуман бозорга даҳлдор
бўлмаган қисми ҳам киради
1
».
Яна бир иқтисодчи И.С.Очилов «хизмат» тушун-
часига «инсон, меҳнат жамоаси, ҳудуд , давлат ва
жамиятнинг маълум бир эҳтиёжини қондиришга
қаратилган кишиларнинг наф келтирадиган онгли
кўрсатилиши мумкин бўлган фаолияти» деб, «хиз-
мат кўрсатиш»га эса «инсон, меҳнат жамоаси,
ҳудуд, давлат ва
жамиятнинг маълум бир
эҳ тиёжини қондиришга қаратилган кишиларнинг
наф келтирадиган онгли фаолияти амалга оши-
рилган қисми» дея таъриф келтиради. Яъни «хиз-
мат кўрсатиш»га аниқ манзилга йўналтирилган
хизмат сифатида қарайди
2
.
Шу ўринда сервис тушунчасига ҳам алоҳида
эътибор бериш лозим. Чунки кўпчилик иқтисод-
чилар ушбу иқтисодий категорияларни бир-
биридан фарқлашларида кўплаб
зиддиятлар
пайдо бўлмоқда. Айримлари хизматни кенг маъ-
нодаги тушунча сифатида эътироф этишса, бош-
қалари қарама-қарши фикр билдирган ҳолда сер-
вис хизматга қараганда кенг мазмунда эканлигини
билдиришмоқда. Иқтисодчи олим Ф.О.Абдуллаев
1
Мухаммедов М.М. ва бошқалар. Хизмат кўрсатиш
ва туризмнинг назарий асослари. Монография. –
Самарқанд: СамИСИ, 2016.
2
Очилов И.С. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхонала-
рида самарадорликни ошириш йўллари. Иқтисодиёт
фанлари номзоди диссертацияси автореферати. –
Самарқанд: СамИСИ, 2010. -26-б.
эса иккала назарияга ҳам қўшилган ҳолда
1-расмдаги таърифни таклиф этган
3
.
Фикримизча, хизмат кўрсатиш тушунчаси сер-
вис тушунчасига қараганда кенгроқ маънони бил-
диради. Яъни хизмат кўрсатиш – бирор-бир сама-
рага эришишга қаратилган ҳар қандай фаолият-
дир. Миллий ҳисоблар тизимида ҳам иқтисодиёт
соҳаси сифатида хизматлар соҳаси киритилгани,
яъни сервис соҳаси атамаси мавжуд эмаслиги ҳам
фикримизнинг исботидир.
Сервис эса хизмат кўрсатишнинг таркибий
қисми ҳисобланади. Масалан, туризм хизматлари
кенг маънода, бироқ
унинг таркибига кирувчи
меҳмонхона сервиси тор маънода қўлланилади.
Шунингдек, айрим ҳолларда сервис дейилганда
товар сотилганидан кейин кўрсатиладиган хизмат
(етказиб бериш, ўрнатиш, таъмирлаш ва ҳоказо)
тушунилади. Бу маънода ёндашадиган бўлсак,
сервис – мижознинг товарни сотиб олганидан
кейин эҳтиёжларининг тўлиқ қондирилишидир.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш
бевосита амалга
оширилса, сервис билвосита амалга оширилади.
Хизмат – фойдали меҳнат сарфи ҳисобланса, сер-
виснинг фойдали ёки фойдасизлигининг аҳамияти
йўқ, сервис шунчаки инсон томонидан пайқалса
бўлгани. Мисол учун, стоматолог тиббий хизмат
кўрсатади. Стоматолог ҳузурида навбат кутаёт-
3
Абдуллаев Ф.О. Иқтисодиётни модернизация
қи лишда лизинг хизматлари ва сервисини ривожлан-
тиришнинг ташкилий-иқтисодий омиллари (Хоразм
ви лояти мисолида). Иқтисодиёт фанлари номзоди дис-
сертацияси. – Самарқанд: СамИСИ, 2011. -177-б.
Do'stlaringiz bilan baham: